No icon

2020 йил 27 июнь соат 23:30 / Яна 131 киши касалланган, жами 7682 нафар...

2020 йил 27 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7682 (+131) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 45 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида, 32 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 34 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5240 (+202) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 2422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
***

Янги касалланганларнинг

  • 169 нафари Карантин муассасаларида;
  • 54 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 39 нафар, Тошкент вилоятида — 6 нафар, Сирдарё вилоятида — 4 нафар, Сурхондарё вилоятида — 4 нафар, Бухоро вилоятида — 1 нафар);
  • 32 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида (уларнинг бари Тошкент вилоятида) аниқланган.

Кун давомида 7 та ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди. Ушбу ҳудудларнинг 5 тасида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. 8 июнда аҳоли орасида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари 66 тани ташкил этганидан сўнг кунлик кўрсаткичлар 40 тага ҳам етмаётганди. 27 июнда эса аҳоли орасидаги 54 киши касаллик аниқланди.

Тошкент шаҳрида кун давомида 64 та янги ҳолат қайд этилди. Пойтахтда 25 ва 24 июнь кунлари 69 нафардан одамда касаллик аниқланганидан сўнг 26 июнь куни касалланиш ҳолатлари камайиб, 26 кишида коронавирус аниқланганди. 27 июнь куни Тошкент шаҳрида аниқланган ҳолатларнинг 25 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 39 таси аҳоли орасида қайд этилди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика