No icon

Маданият ходимлари маошларининг янги миқдори тасдиқланди

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди.

2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, артист, ижодий ва бошқа ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорлари ўртача 45 фоизга оширилди. Ўша пайтда меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларини инобатга олган ҳолда ходимларнинг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий лавозим маошлари тасдиқланди.

Norma’нинг ёзишича, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1,07 бараварга ёки 7 фоизга оширилди.

Тегишинча, қуйидагиларнинг маошлари худди шу тарзда индексация қилинди:

театрлар ва циркларнинг маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлари;

театрлар артист ходимлари;

концерт ташкилотлари ва саройлари (театр-концерт саройи) маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлар;

концерт ташкилотлари, мусиқа ва рақс жамоалари, шунингдек цирклардаги артист ходимлари;

ҳайвонот боғи ходимлари;

давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлардаги маъмурий-бошқарув ходимлари, шунингдек ижодий ходимлари ва мутахассислари;

маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий бошқарув, ижодий ва бошқа ходимлари ходимлари;

маданият марказлари ходимлари.

Айрим муассасалар ва ходимлар тоифаси кесимидаги оширувчи коэффициентлар ўзгаришсиз қолдирилди. Иш берувчилар-бюджет муассасаларига янги рақамларни ҳисобга олиб ўз ходимларининг иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўлаш топширилди.

Ҳужжат 18.06.2020 йилдан кучга кирди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика