No icon

Тошкентдаги бозорларнинг қайси кунлари ёпилиши маълум бўлди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, пандемия шароитида аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда талаб даражасида бажарилишига эришиш мақсадида ҳар ҳафтада бир марта бозорлар ёпилиб, уларда дезинфекция тадбирлари ўтказилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги бозорларнинг дезинфекция тадбирлари учун қайси кунлари ёпилишини маълум қилди.

Ҳокимлик томонидан тақдим этилган жадвалга кўра, бозорларнинг дезинфекция учун ёпилиши ҳар ҳафтада қуйидаги кунларда ва тартибда амалга оширилади.

Душанба куни

  • «Авиасозлар деҳқон бозори»;
  • «Чилонзор деҳқон бозори»;
  • «Эски Жўва деҳқон бозори»;
  • «Юнусобод деҳқон бозори»,
  • «Бек тўпи савдо комплекси»;
  • «Паркент универсал савдо комплекси»;
  • «Чилонзор буюм савдо комплекси»;
  • «Чорсу буюм савдо комплекси»;
  • «Янгиобод ихтисослашган бозори»;
  • «Сергели автомобиль бозори».

Сешанба куни

  • «Миробод деҳқон бозори»;
  • «Сергели деҳқон бозори»;
  • «Фарҳод деҳқон бозори»;
  • «Қўйлиқ деҳқон бозори».

Чоршанба куни

  • «Аския деҳқон бозори»;
  • «Наврўз деҳқон бозори»;
  • «Қорақамиш деҳқон бозори».

Жума куни

  • «Ўрикзор савдо комплекси»

Якшанба куни

  • «Олой деҳқон бозори»
  • «Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» соат 12:00 дан 20:00 гача

Мазкур кунлар тозалик кунлари ҳисобланиб, бозорлар ва савдо комплекслари тўлиқ ёпилади ва санитария-эпидемиологик тадбирлар, шу жумладан кучайтирилган тарзда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика