No icon

Қашқадарёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кескин ортишига сабаб нима?

Кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарёда коронавирус инфекцияси билан зарарланган 161 нафар янги бемор қайд этилганини эълон қилди. Бу ҳолат кўпчиликни ҳушёр торттирди. Хўш, бунчалик кескин ўзгаришнинг сабаби нима?

Маълумотларга қараганда янги касалланганларнинг 127 нафари вилоятнинг Ғузор туманида барпо этилаётган, синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzbekistan GTL” заводи қурилишида иштирок этаётганлар орасидан аниқланган. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли карантинга олинган эди.

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Айни пайтда мазкур корхона қурилиши ҳудудида инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Афсуски, аҳоли орасида ҳам инфекция юқтириб олганлар сони ошаётгани кузатилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда вилоят бўйича жами 2793 нафар фуқаро карантинга олинган. Шундан 576 нафари стационар, 2217 нафари уй карантинида тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика