No icon

2020 йил 9 июль соат 10:00/ Тўртта ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

2020 йил 9 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 259 (+167) нафарни ташкил этмоқда. 
Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 64 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 58 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Наманган вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 16 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 7 060 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 4 152 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.
***

Коронавирус пандемияси бошлангандан ҳозирга қадар вирус юқтирганлар сони 12 миллион нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда Жон Хопкинс университети хабар берган. 
Аниқ рақамлар 12 007 327тани кўрсатмоқда. 548,7 минг киши вафот этди, 6,5 киши эса тузалган. Эслатиб ўтамиз, 11 миллионлик довон ҳақида 4 июль куни хабар қилинган эди. Демак, бор-йўғи 4-5 кун ичида коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика