No icon

Ўзбекистонда 1 сентябрдан пенсиялар 10 фоизга оширилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади. Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
  • энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

Ҳужжат ҳали расман эълон қилинмаган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика