No icon

174 нафар ватандошимиз Нью-Йоркдан бешинчи махсус чартер рейс орқали Тошкентга етиб келди

Кеча Тошкент вақти билан 22:00да (маҳаллий вақт билан 13:00) Нью-Йоркдан Тошкентга exufy «Uzbekistan Airways» АЖ чартер рейси етиб келди.

 

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йркдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Республика махсус комиссияси томонидан тақдим этилган жадвалга биноан АҚШ ва Канадада вақтинча ёки доимий яшайдиган бир гуруҳ юртдошимиз бешинчи махсус рейс билан Ватанга қайтди.

 

Сўнгги уч ой давомида кўрилган чоралар натижасида, АҚШ ва Канададан коронавирус пандемияси таъсирида қийин вазиятга тушиб қолган ватандошларга ёрдам кўрсатилди. 6 август кунги махсус рейс орқали 174 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан, 3 нафар ёш бола Тошкентга учиб кетиши таъминланди. Шу билан бирга, 778 нафар ватандошимиз Ўзбекистонга қайтишни жаҳонда эпидемиологик вазият нормаллашгунга қадар ортга сурди.

 

Умуман олганда, июнь-август ойларида Америка қитъасидан 1 минг 200 киши, шу жумладан 26 та хорижий давлат фуқароси Ўзбекистонга олиб келинди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари Канададан эвакуация қилинишида ёрдам сўраб, АҚШдаги дипломатик ваколатхоналаримизга мурожаат қилган. АҚШ-Канада чегараси вақтинча ёпилгани муносабати билан, консулхона ходимлари уларни Оттава ва Торонтодан Истанбул (Туркия) орқали чартер рейсларда қайтадиган ватандошлар рўйхатига киритишга ёрдам бермоқда.

 

6 август ҳолатига кўра яна 803 киши Ватанга қайтиш учун рўйхатга ёзилган. Республика махсус комиссиясининг жадвалига биноан навбатдаги парвоз 13 августга режалаштирилган.

 

Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги ва Нью-Йоркдаги дипломатик ваколатхоналари келгуси ойларда Тошкентга боришни режалаштирган ватандошлардан элчихона ёки Бош консулхонага мурожаат қилиб, йўловчилар рўйхатида қайд этилишни сўрамоқда. Консуллик идоралари вакилларининг алоқа маълумотлари дипломатик ваколатхоналаримизнинг веб-сайтларида мавжуд.

 

photo_2020-08-07_11-40-43.jpg

 

Manba: uza.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика