No icon

Иккинчи мутахассислик учун ҳужжат қабул қилиш жараёни 10—31 август кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабул қилиш жараёни 2020 йилнинг 10 августидан бошланади. Бу ҳақда АОКА залида ташкил этилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқов томонидан маълум қилинди.

«Ҳужжат қабул қилиш бакалавриат ва магистратура босқичидаги каби онлайн амалга оширилади. Иккинчи мутахассисликка қабул квоталари белгиланмайди, Олий таълим муассасалари абитуриентлар сонига қараб имтиҳонлар суҳбат асосида ёки контингент кам бўлса, тўғридан-тўғри қабул амалга оширилади. Биз Давлат комиссиясига иккинчи мутахассислик учун ҳужжат қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 10—31 август кунлари ўтказилиши бўйича таклиф киритдик».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш тест синовлари 2 сентябрдан бошланиб 14 кун давом этиши, бакалавр босқичининг 1, 2, 3, 4-босқич талабаларига ҳозирча сентябрь ойидан бошлаб масофавий таълим бошланиши, шунингдек, Ўзбекистондаги ОТМларда 2020 йилда контракт миқдори ўзгартирилмаслиги ҳақида ҳам хабар берилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика