No icon

Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 29 миллионга , бизда эса 47 836 нафарга етди

Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 29 миллиондан oshdi.Koronavirusga доир статистикани реал вақт режимида  берадиган  Жонс  Хопкинс  университети маълумотлари бундан дарак бермоқда. 14 сентябрь ҳолатига кўра бутун дунёда коронавирус инфекциясининг 29 006 033 касаллиги қайд этилди, 924 мингдан ортиқ одам вафот этди. 
Энг кўп аниқланиш ҳолатлари сони қуйидаги мамлакатларга тўғри келади:

  • АҚШ - 6,5 миллион;
  • Ҳиндистон - 4,8 миллион;
  • Бразилия - 4,3 миллион;
  • Россия - 1,06 миллион;
  • Перу - 729 минг киши.

Ўлим кўрсаткичи бўйича ҳам Қўшма Штатлар етакчилик қилмоқда, бу ерда вирусдан 194 минг киши вафот этган, ундан кейин Бразилия - 131 минг, учинчи ўринда Ҳиндистон - 79 минг киши.

***

2020 йил 14 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 836 (+216) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 192 нафари Тошкент шаҳрида, 17 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яккасарой туманида яшаган 70 ёшли Р.Г. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 56 ёшли М.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 171 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё ва Фарғона вилоятиларида 6 нафардан, Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 44 375 (+373) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 3 065 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика