No icon

2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон аҳолисининг даромади ўсишдан тўхтагани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромади 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ўсмаган, бунинг ўрнига 0,3 фоиз пасайиш кузатилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бу ҳолат умумий иқтисодий вазият билан изоҳланади. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти тўққиз ой ичида 0,4 фоизга ўсган, 2019 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 5,9 фоизни ташкил қилган. хорижий мамлакатлар билан савдо 12 фоизга қисқариб, 27,5 миллиард долларни ташкил этган.

2019 йилда ўзбекистонликларнинг реал даромади 6,5 фоизга ўсганди. Бунда реал даромадни ҳисоблаш учун даромадлардан мажбурий тўловлар айириб ташланади ва инфляция даражаси ҳисобга олинади.

2020 йилнинг тўққиз ойи давомида аҳоли жон бошига тўғри келадиган энг юқори ўртача номинал даромад Тошкент шаҳрида қайд этилган — 20 миллион сўм. Бу кўрсаткич Навоий вилоятида 16 миллион сўм, Бухоро вилоятида 12 миллион сўм бўлган. Энг паст кўрсаткичлар Қорақалпоғистон (7,7 миллион сўм), Фарғона вилояти (7,9 миллион сўм) ва Наманган вилоятида (8,3 миллион сўм) кузатилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика