No icon

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Бугун, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 04:08 да (20.10.2020 йил, Гринвич бўйича 23:08 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 41,29 градус шимолий кенглик; 73,06 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 321 км шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 121 км, 3 балл.

Андижон: 82 км, 3 балл.

Фарғона: 147 км, 3 балл.

Фикрлар

Яндекс.Метрика