No icon

Электрон кундалик пулли бўлди

Ўзбекистонда ноябрь ойидан бошлаб электрон кундалик пулли бўлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Расман билдирилишича, электрон кундалик платформаси учун ажратилган синов муддати 23 ноябрда якунига етади. Шу муносабат билан платформадан фойдаланиш учун обуна бўлиш лозим.

Электрон кундаликнинг йиллик обунаси 9200 сўмни ташкил қилади. Вазирлик обуна қоғоз кундаликнинг ўртача нархига тенг эканини таъкидлаган.

Уч ва ундан кўп фарзанди бор оилаларга 10 фоиз миқдорида чегирма берилади. Обуна 30 ноябрдан бошланади.

Ўзбекистонда 2020 йилнинг август ойида янги 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб 1200 та мактабда қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилиниши маълум бўлганди. Платформага обуна бўлган ота-оналар ўқув йили давомида фарзандининг мактабдаги ҳаётини кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.

Вазирликнинг билдиришича, шу кунгача Ўзбекистондаги ўн мингдан ортиқроқ мактабларнинг 1557таси электрон кундалик тизимига ўтган. Ўзбекистон мактабларида 6 236 751 нафар ўқувчи ўқийди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика