No icon

2021 йилда қаерга борган маъқул?

National Geographic журнали мутахассислари 2021 йилда сайёҳлар учун ташриф буюришга арзийдиган энг қулай мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда нашр сайтида хабар берилган.

Бу йил номинациялар бешта тоифага бўлинди: “Барқарор ривожланиш”, “Табиат қўйнида”, “Саргузашт”, “Маданий ва тарихий”, “Оилавий саёҳат”.

Шундай қилиб, бундай йўналишнинг топ-25лигига Буюк Британия бирданига бир нечта номинациялар бўйича кирди. Масалан, шарқий Ковентри шаҳри “Маданий ва тарихий” йўналишида, Aнглиянинг қирғоқ йўллари (England Coast Path) “Оилавий саёҳат” йўналиши бўйича етакчи ўринни эгаллади. Шотландия эса ҳакамлар ҳайъати томонидан “Табиий ландшафтлар” жиҳатидан энг гўзал деб топилди.

Шунингдек, Финляндия, Греция, Дания, Янги Каледония, Германия, Aфрика ва AҚШнинг Колорадо штати “Барқарор ривожланиш” тоифасига киритилди. Шу билан бирга Буюк Британия, Жанубий Aфрика, AҚШнинг Мичиган штати, Канада, Бразилия ва Aвстралия "Табиат қўйнида" тоифасига киритилган.

“Саргузаштлар” бўйича энг қулайи Гренландия, Aнтарктида, Доминика, Грузия, Aргентина ва Туркия бўлди. Буюк Британия, Португалия, Гуам ороли, Нью-Мехико (AҚШ), Испания, Жанубий Корея, Оклахома (AҚШ) ва Хитой "Маданият ва тарих" номинациясида ғолиб бўлди.

National Geographic мутахассислари оилавий саёҳат қилиш учун Черногория, Япония, Буюк Британия, Руминия, Флорида (AҚШ), Венгрия ва Канадани танладилар.

Ноябрь ойи бошида Австралиянинг Lonely Planet нашри экспертлари 2021 йилдаги энг яхши саёҳат йўналишлари рўйхатини туздилар. Шундай қилиб, энг яхши жойларга Швеция, Палау, Греция, Aнтигуа ва Барбуда ва Руанда кирди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика