No icon

Ўзбекистонда яна изғиринли обу-ҳаво давом этар экан...

Ўзбекистон ҳудудига 27—29 ноябрда Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин. 
28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида кучли қор ёғади.
27—28 ноябрда Республикада шамолнинг тезлиги 17-22 метр/секундгача, баъзи жойларда 25-27 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
28—29 ноябрда ҳарорат кечалари 5-10 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даражагача ҳарорат пасайиши кутилмоқда.
Ўртача ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика