No icon

Тошкент вилояти, Чиноз туманда ёқилғи цистернаси ёниб кетди

Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Жабрланганлар йўқ.

Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати. Ёнғин содир бўлган жойга бир неча дақиқада Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига зарарни баҳолаш ва чора кўриш мақсадида Энергетика вазири Алишер Султонов етиб келди.

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика