
Тошкент вилояти, Чиноз туманда ёқилғи цистернаси ёниб кетди
Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Жабрланганлар йўқ.
Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати. Ёнғин содир бўлган жойга бир неча дақиқада Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига зарарни баҳолаш ва чора кўриш мақсадида Энергетика вазири Алишер Султонов етиб келди.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Фикрлар