No icon

Шимолликлар Жанубий Кореядан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни ўғирламоқчи

Шимолий Корея Жанубий Кореядан коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришни ўғирламоқчи бўлди. Бу ҳақда Жанубий Корея парламенти депутати Ха Дэ Гюн айтиб берди. Унинг сўзларини News One келтиради.

Мамлакат Миллий разведка хизмати (МРХ) Пхеньян қўшни давлатдаги фармацевтика компаниясига ҳужум қилишга уринганини даъво қилмоқда. Қанча ва қайси кампанияларга ҳужум қилинганлиги ҳақида маълумот ошкор қилинмади.

Июль ойи охирида Бирланган Жанубий ва Шимолий Корея вазири Ли Ин Ён Сеул коронавирус инфекциясига қарши курашда Пхеньян билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди. У мамлакатлар чегарасидаги Кэсон шаҳрида юқтириш эҳтимоли борлигидан хавотир билдирди. Бироқ, Шимолий Корея мунтазам равишда мамлакат ташқи ёрдамга муҳтож эмаслигини таъкидлаб келади. Таъкидланишича, бутун пандемия давомида мамлакатда коронавирус инфекциясининг бирон бир ҳодисаси бўлмаган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика