No icon

Наманган вилоятида даҳшатли қотиллик содир бўлди

Наманган вилояти Поп тумани «Анҳор» МФЙ ҳудудида жойлашган бино ҳовлисида шу ерда қоровул бўлиб ишлаб келган 66 ёшли фуқаронинг қотиллик аломатлари билан жасади топилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Поп туманида яшовчи, муқаддам судланган 41 ёшли фуқаро содир этгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ниманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика