No icon

Бомба сабаб Берлиндаги Ўзбекистон элчихонаси эвакуация қилинди

20 апрель куни Берлин ҳокимияти Марказий вокзалдан топилган Иккинчи жаҳон уруши даврига оид бомба сабаб 800 метр радиусдаги 10 минг аҳолини эвакуация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда RT News хабар қилмоқда.
 
Эвакуация вақтида яшаш учун жойи бўлмаганларга иккита махсус ётоқхона ташкил қилинган.
 
Хабарда айтилишича, бомба ҳукумат даҳасига яқин жойда топилган бўлиб, бир қанча идоралар ҳам эвакуация қилинади. Хусусан, Германия Иқтисодиёт вазирлиги, Германия Федерал разведка хизмати ва қисман Транспорт вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон ва Индонезия элчихоналари шулар жумласидан.
 
20 апрель куни сапёрлар Иккинчи жаҳон уруши даврида Буюк Британия томонидан ташланган беш юз килограмли бомбани зарарсизлантириши керак бўлади.
 
Зарарсизлантириш вақтида барча бинолар ёпиқ ва одамлар эвакуация қилинган бўлади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика