
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” илк бор лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилди
Жорий йил 1 июн куни Фанлар академиясида янгиланган ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида илк бор чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг тақдимоти ўтказилди.
Изоҳли луғат 6 жилддан иборат бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмалари, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминлар, бир неча шевада қўлланадиган сўзлар, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни қамраб олган ва унга 5 000 га яқин янги сўз киритилган.
Изоҳли луғатнинг дастлабки жилдларини тайёрлашда марҳум олимлар – академик Азим Ҳожиев, академик Тўра Мирзаев, академик Эрнис Бегматов бевосита иштирок этган.
Шунингдек, ушбу лойиҳада филология фанлари доктори профессорлар Низомиддин Маҳмудов (раҳбар), Ёрқин Одилов, Дурдона Худойберганова ҳамда филология фанлари номзодлари Абдуваҳоб Мадвалиев, Феруза Мусаева, шунингдек, тажрибали муҳаррирлар, мусаҳҳиҳлар ва бошқа мутахассислар иштирок этди.
Ташкилотчиларнинг қайд этишича, изоҳли луғатнинг тақдимот тадбирларини барча вилоятда ўтказиш режа қилинган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!