No icon

5 кун давомида 800дан ортиқ чиройли авторақам сотилди

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 802 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 миллиард сўмдан ошди.

Битимларнинг қарийб 20 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 48 фоизи иккинчи ва 32 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти вакиллари эгаллади, уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 23 фоизга тенг.

Кейинги ўринда Фарғона ва Андижон вилоятлари (ҳар бири 15 фоиздан) қайд этилди. Учинчи ўрин Самарқанд вилоятига тегишли — 10 фоиз. Бошқа ҳудудларнинг улуши 37 фоизга тенг.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика