Қоронғи режим
Logo
Хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов вафот этди

Хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов вафот этди

Хизмат кўрсатган артист, хоразмлик хонанда Раҳматжон Қурбонов 62 ёшида вафот этди, дея маълум қилди «Хоразм санъат олами».

Раҳматжон Қурбонов 1959 йилда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган. Отасидан ўзбек чолғу асбобларини чалиш ва мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ўрганган.

Ижодкорнинг фидойи меҳнатлари муносиб тақдирланиб «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвонлари ҳамда «Меҳнат шуҳрати» орденига сазовор бўлган.

Узоқ йиллар Тошкент шаҳрида самарали фаолият юритди. «Лазги» ансамблига раҳбарлик қилди. Бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмалар муаллифи. Р.Қурбонов Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, 2019 йил охирларида Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов таваллудининг 60 йиллиги ва Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилоят бўлимининг «Эслашарлар бир кун келиб бизларни ҳам» деб номланган ҳисобот концерти бўлиб ўтган.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!