Қоронғи режим
Logo
Аёллар қамоқхонасида 25 нафар маҳбус ёқиб юборилди — Гондурас

Аёллар қамоқхонасида 25 нафар маҳбус ёқиб юборилди — Гондурас

Гондурасдаги аёллар қамоқхонасида юз берган тартибсизликлар оқибатида камида 41 маҳбус ҳалок бўлди.

Маҳаллий «Ла Пренса» нашрининг ёзишича, можаро Гондурас пойтахти яқинидаги Тамара шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида рўй берган.

Mara Salvatrucha ва Barrio 18 жиноий гуруҳлари аъзолари ўртасида тўқнашувларда 25 нафар маҳбус аёл ёқиб юборилган, яна 16 нафари қурол ишлатиш оқибатида ҳалок бўлган.

Воқеа муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қамоқхона ҳудудида хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Қамоқхона ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинган, тартибсизликларни жиловлаш бўйича қатъий чоралар кўриш тўғрисида буйруқ чиқарилган. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик вазири ўринбосари Хулисса Вильянуэва твиттер саҳифасида маълум қилди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!