No icon

Ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслиги мумкин, фақат...

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Адлия вазирлиги телеграм-каналининг ёзишича, низомга мувофиқ ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

вазифаларини мобил видеокамерадан фойдаланиб олиб бориш ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиш (2019 йил 1 июлдан);

йўл ҳаракати қатнашчиси тўхтатилганда унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони фамилияси ҳақида маълумот бериш ҳамда уларга “Сиз” деб мурожаат қилиш;

тиббий ёрдамга муҳтожларни белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;

ҳайдовчини тезликни оширгани ҳақидаги махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш.

Йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга (2019 йил 1 июлдан).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланганди.

Бундан ташқари, ЙПХ ходими ҳайдовчидан машинадан чиқишни талаб қилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам белгиланди.

Шунингдек, ЙПХ ходимига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика