No icon

Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилиш бошланди

2018 йилнинг 10 декабридан GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га компания матбуот хизмати хабар берди.

Модель универсаллик, услуб ва ихчамликнинг бирдай мужассамлигидир. Tracker комплектацияларида харидорларга автоматик круиз назорати, (BYOM2) маълумот-кўнгилочар тизими, светодиодли кундузги ёритиш чироқлари тақдим этилган. Автомобиль комплектациясига шунингдек 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа парковка датчиклари, шунингдек алюминий дисклари R18 215/55 киради.

Tracker субихчам автомобиллар синфига киради: узунлиги 4257 мм, кенглиги 1776 мм ва баландлиги 1679 мм. Автомобилнинг ёқилғи баки 53 литрни ташкил қилади.

Автомобиль кўриниши жиҳатдан жуда кўркам бўлиб, унда спорт ва башанглик акс этади. Автомобилнинг 1,8 литрли двигатель ҳажми 140 от кучига тенг. Автомобилнинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги ва шинамлиги SUV В ишқибози бўлган ҳеч бир харидорни бефарқ қолдирмайди.

Автомобилнинг ёқилғи сарфи МТ5/АТ6 трансмиссияли аралаш циклда 100 километрга 7,1 литр ташкил қилади. Автомобиль 10,6 сонияда 100 км/с тезликка етади. Модель 4-цилиндрли двигатель билан жиҳозланган.

Юқорисифатли салоннинг жиҳозланиши энг талабчан автомобиль ишқибозларини ҳам бефарқ қолдирмайди.

Биринчи босқичда Tracker кроссовери савдоси ва хизмат кўрсатиши билан Ўзбекистондаги биринчи мультибренд «Nurafshon AvtoMarkaz» автосалонининг Сергели тумани Обиҳаёт кўчаси, 39-уйда жойлашган филиали шуғулланади.

Бизнинг харидорларга автомобиль икки хил комплектацияда тақдим этилган: Tracker LT M/T ва Premier A/T. Tracker’нинг LT M/T комплектацияси нархи — 184 308 855 млн сўм, Premier A/T эса 215 680 575 млн сўмни ташкил қилади.

Tracker янги модели ўз синфида услуб, сифат, қулайлик ва хавфсизликни мужассам қилган янги автомобиль бўлиб хизмат қилади.

«Шу билан бирга айтиш жоизки, автомобилнинг компания моделлар қаторидан жой олиши Ўзбекистон бозори учун мутлақо янги бўлган SUV В  синфини қўшиш мақсадида амалга оширилмоқда, Tracker Captiva автомобилининг ўрнини эгаллашга мўлжалланмаган» — дейилади хабарда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика