Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи
Ўзбекистон яқин вақт ичида визасиз режим белгиланган давлатлар рўйхатини яна бир бор кенгайтиради
2019-08-14 | 01:40:49
Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Ўзбекистон визасиз режим белгиланиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини кўриб чиқишда давом этмоқда. Бу ҳақда сешанба куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этилиши маълум бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон визасиз режим ўрнатилган давлатлар сонини 85тага етказди.

«Айтишим керакки, Ўзбекистон МДҲ ҳудудида виза режимининг либераллашуви бўйича иккинчи давлат бўлади. Фақат Грузия олдинда - унда 100та мамлакат. Келажакда қайси давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистонга келиши учун яхши имкониятга эга эканлиги ҳақида яна ўйлаб кўрамиз. Давлат раҳбари бир қатор йирик давлатлар билан визасиз режим ўрнатиш тўғрисида жиддий кўрсатма берган. Ўйлайманки, бир ой ичида ушбу қарорлар сизларга етказилади. Умид қиламанки, мамлакат раҳбарининг қўшимча қарорлари бўлади», - деди Абдуҳакимов журналистларга.

Визасиз режим Ўзбекистонга келган кундан бошлаб 30 кун давомида амал қилади. 30 кунлик муддати тугашидан олдин чет эл фуқароси Ўзбекистонни тарк этиши керак. 30 кунлик муддатдан ошиш қоидаларни бузиш ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.