No icon

Оилавий жанжал 717,5 минг доллар ютуққа сабаб бўлди!

Австралияда оилавий жанжал туфайли бир неча юз минг долларлик ютуқ қўлга киритилди.

Ғарбий Австралиядаги Олбани шаҳарчасида мунтазам равишда лотерея ўйнайдиган оилалардан бирида жанжал келиб чиқди. Шу туфайли эр ва хотин ўзлари учун алоҳида лотерея билети сотиб олишга қарор қилишди. Улар одатда биргалашиб битта билет олишарди.

«Эрим Saturday Lotto билетини сотиб олганини кўргандим. Кейин лоторея натижаларини текшириш учун савдо марказига бордим. Шу ерда Wednesday Lotto турганини кўрдим ва сотиб олдим. Одатда мен бу лотереяни ўйнамайман», — дейди австралиялик аёл.

Мана шу тасодифан сотиб олинган лотерея билетига 717,5 минг доллар ютуқ чиқди. Ҳозирча ғолиблар ютуқ пулини нимага сарфлашини очиқ айтмаган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика