No icon

Kарантинга амал қилмагани учун Токио бош прокурори истеъфога чиқди

Токио шаҳри прокуратураси раҳбари Хирому Курокава сўнгги пайтларда авж олаётган можаролар туфайли истеъфо беришни режалаштирмоқда, деб маълум қилди "NHK" телеканали.

 

Телеканалнинг тарқатган маълумотига кўра, Курокава бу ҳақда ўз жамоасига маълум қилган. Япония адлия вазири Масако Мори Киодо агентлигига Курокаванинг тақдири бугун кечгача ҳал этилишини айтиб, қарор “жуда қаттиқ” бўлишини таъкидлаган.

 

Яқинда оммавий ахборот воситаларида мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилиниб, ҳукумат аҳолини қарантин қоидаларига амал қилишга чақириб турган бир пайтда, прокурор Курокава икки марта журналист танишиникида меҳмонда бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Тўғри, Кунчиқар мамлакатида карантин қоидаларини бузган фуқароларга жарима кўзда тутилмаган, шу боис прокурорнинг ушбу қилиғига қонунни тўғридан-тўғри бузиш деб қаралмайди. 

 

Аммо, учрашувда дўстларнинг қилган ҳатти-ҳаракатлари жамоатчилик эътирозига сабаб бўлмоқда. Гап шундаки, меҳмонда бўлган чоғи Курокава қонун ҳимоячиси бўлишига қарамай можанг (қиморнинг бир тури) ўйнаган. Японияда қиморбозлик қонун бўйича тақиқланади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика