No icon

Абу-Даби амирлиги фуқароларга ёрдам тариқасида 5 млрд. доллар ажратди

БААнинг Абу-Даби амирлиги расмийлари мамлакатга асос солинганининг 47 йиллиги муносабати билан фуқароларга 18,3 миллиард дирҳам (тахминан 5 миллиард доллар) миқдорида иқтисодий ёрдам ажратди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Тақдим этилган ёрдам ичидан уй-жой сотиб олиш учун кредитлар, тайёр уйлар ва қурилиш учун ер майдонлари ўрин олган. Бу ёрдамдан 12 мингдан ортиқ одам фойдалана олиши кутилмоқда. Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳаённинг таъкидлашича, ушбу қарор «ижтимоий барқарорликни ва аҳолининг муносиб турмушини таъминлаш»га йўналтирилган.

БАА Миллий куни ҳар йили 2 декабрда нишонланади. 1971 йилнинг шу кунида Абу-Даби бошчилигидаги олти амирлик Бирлашган Араб Амирликлари номи остида мустақил давлат тузишга келишган. Еттинчи амирлик — Рас-ал-Ҳайма эса БАА таркибига 1972 йилда қўшилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика