No icon

Ди Каприо астрономлар ҳақидаги фильмда суратга тушади

Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо “Юқорига қарама” деб номланган янги фильмда суратга тушади. Мазкур кинокартина икки нафар олим-астронавтлар ҳақида бўлади ва Netflix платформасида суратга олинади, деб хабар беради The Deadline.

Фильм режиссёри 2015 йилги “Оскар” мукофоти соҳиби Адам Маккей. Ди Каприодан ташқари, фильмда таниқли актёр ва актрисалардан Кейт Бланшетт, Жона Хилл, Тимоти Шаламе, Ариана Гранде, Мэрил Стриплар суратга тушишади.

“Юқорига қарама” кинокартинаси қачон экран юзини кўриши ҳали эълон қилинмади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика