No icon

Яманда манзили ҳақидаги маълумот учун 5 млн доллар мукофот ваъда қилинган жангари ўлдирилди

Яманда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари авиазарбаси натижасида Cole эсминецига уюштирилган ҳужум ташкилотчиларидан бири Жамол ал-Бадавий ўлдирилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Террорчи Яманнинг Мағриб вилоятида йўқ қилинди. У автомобилда бир ўзи ҳаракатлангани, ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.

Cole эсминецига 2000 йил 12 октябрда Адан портида портловчи модда тўлдирилган мотор қайиқ ёрдамида ҳужум қилинганди. Портлаш оқибатида 17 нафар денгизчи ҳалок бўлган, 39 киши яраланганди.

АҚШ Давлат департаменти Жамол ал-Бадавийнинг манзили ҳақидаги маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика