No icon

Трамп Венесуэлага қўшин киритилишини истисно қилмади

АҚШ президенти Дональд Трамп CBS телеканалига берган интервьюсида Венесуэлага америкалик ҳарбийлар киритилиши мумкинлигини истисно этмади.

Журналист ундан «Венесуэлага америкалик ҳарбийлар киришига қандай сабаб мавжудлиги» ҳақида сўраган.

«Мен буни айтишни истамайман... Аммо бу, албатта эҳтимолий вариантлардан биридир», — деган Трамп.

Бундан аввалроқ, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Венесуэла ҳарбийларини мухолифат томонига ўтишга чақирганди.

Венесуэланинг БМТдаги махсус вакили Самуэль Монкада эса Қўшма Штатлар ҳарбий тўнтариш йўли билан Венесуэлани мустамлака қилмоқчи экани ҳақида гапирганди.

23 январь куни Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуайдо ўзини муваққат президент сифатида эълон қилганди. Уни АҚШ ва Ғарб давлатлари қўллаб-қувватлашди ҳамда мамлакатнинг амалдаги президенти Николас Мадуродан ҳокимиятни топширишни талаб қилишди. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика