No icon

Долларнинг расмий курси 8400 сўмлик довондан ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 5 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 16 сўм 59 тийинга қимматлашиб, 8401 сўм 53 тийинга етди.

Евро курси эса 54 сўм 22 тийинга қимматлашди ва 9623 сўм 11 тийинни ташкил этди.

1 Россия рубли 1 сўм 26 тийинга қимматлашиб, 128 сўм 35 тийинга етди. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 77 сўм 24 тийинга қимматлашиб, 10 991 сўм, 72 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика