No icon

Фарғонада кимёвий модда ичиб вафот этган ўқувчи ҳақида ахборот берилди

Бош прокуратура Фарғона вилоятида кимёвий модда ичиб вафот этган ўқувчи билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий ахборот тарқатди.

15.02.2019 йил куни соат 17:00 ларда Ўзбекистон тумани, Ўқчи МФЙ, Ўқчи-дашт қишлоғи, Сой бўйи кўчаси 104-уйда яшовчи, 23.01.2003 йилда туғилган вояга етмаган С.А. яшаш хонадонида номаълум кимёвий моддани эҳтиётсизлиги оқибатида ичиб юборишини натижасида тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига олиб келинган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. 18.02.2019 йил куни судга оид тиббий экспертизаси ҳамда олинган номаълум кимёвий модда бўлаги таркибини аниқлаш бўйича судга оид кимёвий экспертизалар тайинланган.

Судга оид тиббий экспертизанинг 19.02.2019 йил кунги №63-сонли хулосасида вояга етмаган С.А.да геморрогик перитонит ва ошқозон деворлари бутунлигининг бузилиши билан кечган ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг бир қисми кимёвий куйиши бўлиб, бу оғиз орқали қабул қилинган кимёвий модда таъсири натижасида юзага келганлиги қайд этилиб, ушбу жароҳатлар ҳаёт учун хавфли оғир шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан вояга етмаган С.А.нинг ўзи тушунтиришида, 17-сонли умумтаълим мактабининг 10 а-синфида ўқийдиган М. исмли бола номаълум дори моддасини бериб ичиши кераклигини айтганлигини ва кейин номаълум дори моддасини яшаш хонадонига келиб ичганлигини билдириб ўтган.

Бундан ташқари, ҳолатни ҳар томонлама текшириш мақсадида 20.02.2019 йил куни вояга етмаган С.А. ўқиган тумандаги 17-сонли умумтаълим мактабининг кимё лаборатория хонасида мавжуд моддаларнинг сақланишини қонунийлигини ўрганиш юзасидан вилоят ХТБга текширув тайинланган.

Терговга қадар текширув давомида 26.02.2019 йил куни вояга етмаган С.А. туман шифохонасининг реанимация бўлимида вафот этган ва шу кундан унинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика