No icon

Uzcard тизимдаги носозлик сабабини маълум қилди

Кечадан бошлаб Ўзбекистонда UzCard тўлов тизмида яна қисқа муддатли узилишлар юзага келмоқда. Компания матбуот хизматидан маълум қилишларича Uzcard тизими фаолиятидаги қисқа муддатли узилишларга транзакциялар сонининг ошгани сабаб бўлган. Uzcard фаолияти яқин 3-4 соат ичида тикланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида UzCard чакана тўлов тизимида дастурий носозлик юз берган эди, натижада банк карталари бўйича барча турдаги операциялар, шу жумладан, савдо терминали орқали тўловларни қабул қилиш ва банкоматлар орқали нақд пул олиш операциялари тўхтатилган эди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика