No icon

Мактаб директори рўзадор ўқувчиларни сазойи қилгани рост...ми?

6 май куни Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори дарсдан сўнг рўза тутган бошланғич синф ўқувчиларини иссиқ ҳавода мактаб ҳовлисида югуртиргани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирдидеб ёзади «Minbar».

«Бугун Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори дарслар тугаб, бошланғич синф ўқувчилари уйига қайтаётган вақтда дарвоза олдига келиб олиб, ‘Қани ким рўза тутган?’ – деб сўрабди. Қўл кўтариб, ‘Ҳозир мақтов эшитаман’ деган болакайларни офтобнинг тиғида мактаб ҳовлисида югуртирганини айтишаяпти», – дейди Facebook фойдаланувчиларидан бири.

Бош прокуратура матбуот хизмати нашрга маълум қилишича, айни пайтда бу ҳодисани прокуратура органлари ўрганмоқда.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика