No icon

Наманганда сув таъминоти ва канализация тизимлари модернизация қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, 2019 йил 7 майда қабул қилинган 384-сон қарорга биноан мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 74,61 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – солиқ ва божхона имтиёзлари бериш, ЕТТБ кредити бўйича фоизлар ва инвестиция даврида мажбуриятлар бўйича воситачилик ҳақи тўлаш тарзида - 14,61 млн. АҚШ долларига тенгдир.

Лойиҳа 2019-2022 йилларда амалга оширилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика