No icon

Мажбурий обуна керак!!!

Мана мамлакатимиздаги газета ва журналлар 2019 йилнинг 2-ярим йиллигига обуна ишларини тарғиб қила бошлашди ва афсуски яна кўнгилдагидек натижага эришилмади...  Бинобарин, обуна мавсуми ҳар доимдагидан бу йил оғир кечмоқда. Туман, вилоят ва республика миқёсидаги нашрлар адади ҳам сезиларли тарзда камайди. Хўш бунга ким айбдор? Авваламбор ҳар бир нашрнинг раҳбарлари айбдорлар...Зеро, “олма пиш, оғзимга туш” дебон бепарво бўлишди.  Ҳеч бўлмаса, ҳокимлар ва тармоқлар раҳбарларини обуна уюштиришга бош-қош бўлишлари  етарли сабабларни кўрсата олишмаяпти. Уларни ва халқни ишончини қозониш учун керакли чора-тадбирларни кўришлари лозим эди...

Эътибор берган бўлсангиз, обуна мавсумида (2018 йилнинг сентяброь ойидан бошлаб)  2019 йил мажбурий обунага қарши  “кураш” бошланди. Гўёки мажбурий обуна фуқроларимизнинг ҳуқуқини поймол қилармиш...Э барака топкур, ўша обуначи сарфлаган пули эвазига “маҳсулот”- газета оляпти, ўша газетани ўқийди, ўқиб бўлгандан кейин эса ўзи хоҳлаган тарзда ишлатади... Ёки ақлли ва фаросатли бўлса газета тўпламини тузиб боради. Бу албатта ҳар бир обуначининг хоҳиш иродасига боғлиқ.  Тўғри янгиликлар ва хабарларни етказиш борасида ҳозирда газеталар интернет сайтларига “мағлуб” бўлаётгандир. Аммо мушоҳадага чорловчи, мулоҳазали ҳамда таҳлилий мақолаларни етказишда веб-саҳифалардан устунлиги борки, камчилиги йўқ. Шунингдек, доимо ёнида токсиз, интернетсиз ва қулай тарзда ҳамроҳ сифатида шаклланади. Газетани ўқиш учун электр энергия, трафик мегабайт ёки телефон шарт эмас...
Шу ўринда айтиш жоизки ҳар бир туман ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлиги тасарруфидаги нашрларнинг деярли барчасида ҳозирда ҳавас қилгулик даражада бўлмасада ўзларини расмий сайтлари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Лекин, тан олиш керак бу веб-саҳифлар ўлда жўлда қолиб кетмоқда.
Ғалати бир тенденция ҳам борки уни инкор қилиб бўлмайди. Ўша мажбурий обунага қарши туркум мақолалар бераётганлар ким? Ва уларнинг нағмасига учаётганлар-чи? Уларнинг мақсадлари нима?

Хусусан, баъзи бир сайтлар интернет ва мобил алоқа ривожланиши туфайли  ҳам керакли пайтда катта саҳнага чиқди ва катта аудиторияга эга бўлди.  Лекин, “Гадонинг душмани гадо” деб, айнан шу сайтларда обуна мавсумини “буғиш”га қаратилган чиқишлар қилинди ва маълум маънода улар мақсадига эришди.  Айнан газета ва журналларни нашр тиражи камайишига маълум маънода бу сайтни “гуллаши”га хизмат қила бошлади.  Лекин,... Ўша сайтларнинг аксарият ходимлари ҳам айнан шу нашрларда тобланган журналистлар ҳисобланишади.
Зотан, обунанинг афзалликлари хусусида қайси нашр муҳаррири катта чиқиш қила олди? Нега улар ҳам мажбурий обунанинг афзалликлари хусусида бонг ура олишмади. Бу борада нашрлардаги муҳаррирлар бу каби сайтларга “бозор”ни бериб қўйганликлари ҳам уларнинг касбий маҳоратларини камлиги ёки замонавий тил билан айтганда менежмент ва маркетинг борасида ўқувсизлик қилишди. 
Айниқса, мактабларда деярли обуна ишлари “0” га тенг бўлди. Бечора муаллимлар ўзлари хоҳлаган нашрга ҳам ихтиёрий т арзда обуна бўла олишмади.   Бу эса ўша кўр-кўрона чиқишларни самараси...Бизда дўпини олиб кел, деса калласи билан бирга олиб келиб беришади...

Ман шахсан 6 йил давомида туман ҳокимлиги газетасига муҳаррирлик қилганман. Ўша пайтлари ва ҳозир ҳам тумандаги аксарият муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига нашримизга обуна бўлиш “рефлекс” бўлиб қолган. Уларга ҳеч ким айтиши шарт ҳам эмас... Ҳар бир тумандаги нашр халқ ғами ва ташвиши билан ҳамнафас яшай олади.
Зеро, ҳар бир туманда ўзига хос газетхонлари бор. Уларга на ҳоким ёки бошқа амалдор мажбурлаши шарт эмас.
Ҳозирда, хусусий нашрда раҳбарлик қиламан... Ишонасизми, бутун мамлакат бўйлаб ҳар били бу нашримизда газетхонлар  ўз хоҳишлари билан  Қорақалпоғистон  республикасидан бошлаб то Сирдарьё вилоятигача обуна бўлишади. Тўғри, унчалик ҳам катта тираж келиб чиқмайди. Шундай бўлсада, ҳар йили 1000 донадан ортиқ тираж обуначилар ҳиссасига тўғри келади. Мен бу билан нима демоқчиман. Мавжуд бўлган ихтиёри й обнуачиларни ҳам бундай нотуғри “ташвиқот”билан буғиб қўймайлик.
Лекин, шундай бўлсада газеталарга обуна уюштириш хоҳ мажбурий ёки ихтиёрий бўлсин, ҳеч кимга зараари йўқ тадбирдир. Зотан, обуна нархларини бир меёрда сақлаган ҳолда газетхонликни ривожлантириш натижасида барча-барча маънан фойда кўради.
Тасаввур қилинг, ўйингизга 2-3 та газета “кириб” келди. Ота-онга шу газета мутоаласи билан банд бўлганини фарзандлари кўриб, гувоҳи бўлиб улағайишса...Ёки билъакс ўша уйдаги катталар ҳам ишдан келибоқ телефонини титкилаб алламаҳалгача ижтимоий тармоқларда “уя” қилиб олишаётганини кузатиб вояга етган болалар қаёқда...
Ўша ижтимоий тармоқларда  “ин қуриб” олиш билан газета ва китоб мутоаласини тенглаштириб бўладими?
Хуллас, айрим “озодлик талабгорлари” мажбурий обуна инсон ҳуқуқини поймол этиш билан тенглаштираётганликларини кўриб бир жаҳлим чиқади бир ғашим келади.
Истагимиз, ҳар бир инсон ўзи ҳоҳлаган нашрга ҳам ихтиёри тарзда обуна бўлсин, аммо шу туманда ёки вилоятда яшаб истиқомат қиляптими, демак ўша ернинг нашрига обуна бўлиши ҳам ўзига хос ВАТАНПАРВАРЛИКдир. Яна бир карра айтаман, обуна бўлди дегани пулни кўкга совуриш дегани эмас. Ваҳоланки, шу сарфлаган пулига ҳеч бўлмаса газета қоғози сотиб олди дегани. Маънавиятимизни бойитаётганлигими эса айни ҳақиқатдир. Ўша обунага сарфлаган маблағга бир йил давомида  қимматбаҳо “товар” олиб турасиз, ўша пулингизга куйиб қолмайсиз...Тасаввур қилинг бир сафар 3-4 та оғайнингиз билан маишат қилмадингизда ўша пулни газетхонликга сарфладингиз...  Бор йўғи шу холос...

Хўжа АБДУЛАҲАД

Фикрлар

Яндекс.Метрика