-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Наполеон тожи учун ясалган олтин барг 625 минг еврога сотилди

22 Ноябрь 2017

Император Наполеон тожи учун махсус ясалган олтин дафна барги Париждаги аукционда 625 минг евро эвазига сотилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Хитой ўзининг “мўъжизавий қурол”ини намойиш қилди (видео)

22 Ноябрь 2017

Хитойда ўз синфида рекорд тезликка эриша оладиган сузувчи танк VN18 яратилди. Хитойнинг CGTN медиагуруҳи ушбу ҳарбий техникани “мўъжизавий қурол” деб атади. Ушбу танкнинг видеоси медиагуруҳнинг YouTube-каналида жойлаштирилди.

Cигир 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

20 Ноябрь 2017

Кенияда Элдорет ва Накуру шаҳарларини боғловчи йўлда йўловчи микроавтобуси сигирни уриб юбориб, сўнгра юк машинасига урилиши микроавтобусдаги 12 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Дунёдаги илк велосипед "мойка"лари пайдо бўлди (фото+видео)

15 Ноябрь 2017

Дунёнинг замонавий шаҳарларида йўлдаги катта тирбандликлар ва экологик муаммолар ҳаракатланиш воситаси сифатида велосипедларнинг оммалашишига сабаб бўлмоқда. Велосипедларни соз ҳолда сақлаш учун Европада уларни ювиш учун кичик ўлчамли, қулай автоматик ювиш қурилмалари жорий қилинмоқда.

163 каратли бриллиантга эга маржон қарийб 34 миллион долларга сотилди

15 Ноябрь 2017

Женевадаги Christie's аукционда 163 каратли бриллиантга эга маржон 33,5 млн швейцар франкига (33,7 млн долларга) сотилди. Бу ҳақда аукцион уйи сайтида маълум қилинди.

Умрбод озодликдан маҳрум этилган генералнинг уйи боғчага айлантирилди

13 Ноябрь 2017

Тожикистоннинг Кўлобида умрбод озодликдан маҳрум этилган генерал Ғаффор Мирзоевнинг уйи болаларга боғчасига айлантирилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

Ёлғиз қария 100 ёшида нотаниш кишилардан 638та табрик олди

13 Ноябрь 2017

Турмушга чиқмаган ва фарзандлари бўлмаган, Буюк Британияда яшовчи  Лиззи Пикен 100 ёшини одатдагидек ёлғизликда қаршилашни режалаштираётган эди. Бироқ Лиззи яшайдиган Плимутдаги қариялар уйи ходимлари бундай бўлишига йўл қўйишмади. Улар ижтимоий тармоқлар орқали Лиззига табрик откриткаси юбориш илтимоси билан мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда Metro нашри.

«Манчестер Сити» - энг қиммат клубми?

10 Ноябрь 2017
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби таркиби жаҳонда энг қиммат деб топилди. Бу ҳақда CIES Football Observatory тадқиқот маркази хабар бермоқда.
 
 

Путин ҳақида шеър ёзган 3-синф ўқувчиси iPhone X олади

06 Ноябрь 2017

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Надтеречний туманидаги Бено-Юрт қишлоғида яшайдиган учинчи синф ўқувчиси Хеда Ибахиева энг яхши шеър ёзиб, Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги шеърлар танлови ғолиби бўлганини маълум қилди, деб ёзади «MK.ru». Ушбу танловни Рамзан Қодиров Халқ бирлиги куни мубосабати билан эълон қилган эди.

Нью-Йоркда юк машинаси билан теракт содир этилди ва у...

01 Ноябрь 2017

31 октябрь кундузи Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида юк машинасини бошқараётган ҳайдовчи велосипедлар йўлкасига чиқиб, бир неча кўча ўтиб, йўлида учраганларни босиб кетган ва сўнгра отишма содир этган. Маълум қилинишича, босқинчи пейнтбол ва пневматик тўппонча билан қуролланган бўлган.

Ўйин пайтида футболчиларни ўққа тутишди

30 Октябрь 2017

29 октябрда Мексиканинг Чильпансинго шаҳрида (Герреро штати) ҳаваскор футболчилар ўртасидаги учрашув вақтида камида 2 киши ўлдирилди.

Энг бой украиналиклар рейтинги...

27 Октябрь 2017

  Украиналик бизнесмен Ринат Ахметов 2017 йилги энг бой украиналиклар юзталигининг 1-ўринини эгаллади. Украина президенти Пётр Порошенко эса ушбу рўйхатнинг 5-ўринидан жой олди. 

Трампга Россия байроқчалари улоқтирилди (видео)

25 Октябрь 2017

АҚШ президенти Дональд Трамп Капитолий тепалигидаги конгресс биносига республикачи сенаторлар билан учрашувга келганда у билан кўнгилхиралик юз берди.

Ван Гог чизган сурат 50 млн доллар бошланғич нарх билан сотувга қўйилади

24 Октябрь 2017

Нидерландиялик машҳур рассом Винсент Ван Гогнинг "Шудгорланган дала ва шудгорчи" номли сурати Нью-Йоркдаги савдоларда 50 млн доллардан кўпроқ бошланғич нарх билан сотувга қўйилади. Бу ҳақда савдоларни уюштираётган Christie's аукцион уйида маълум қилинди.

Эҳромлар юртида тантана ёхуд Миср АР термаси ҳақида

22 Октябрь 2017
9 октябрь оқшомида кўҳна Миср аҳли тарихий воқеанинг гувоҳига айланди: Александрияда бўлиб ўтган беллашув(Миср-Конго-3:2)дан кейин  миллий терма жамоа 1990 йилдан буён илк марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.
 

Голландияда 3D-принтерда чиқарилган илк кўприк очилди

18 Октябрь 2017

Нидерландиянинг Гемерт шаҳрида 3D-принтер ёрдамида босилган дунёдаги илк кўприк очилди. Кўприк велосипедчилар учун мўлжалланган. Кўприкни босишда сиёҳ ўрнида бетон қўлланди, деб хабар бермоқда BAM Infra компанияси.

Apple Watch "ақлли" соати кишининг ҳаётини сақлаб қолди

17 Октябрь 2017

Америкалик журналист Жеймс Грин Apple Watch ақлли соати туфайли фожианинг олдини олишга муваффақ бўлди. Гап шундаки, соатдаги махсус илова уни юқори пульс кўрсаткичидан огоҳлантирган ва шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилган, деб ёзади Telegraph.

Сомалидаги терактда қурбон бўлганлар сони 276 нафарга етди

16 Октябрь 2017

Сомали пойтахти Могадишода содир этилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ошди. Бу ҳақда Сомали федерал ҳукумати ахборот вазири Абдураҳмон Умар Осмон твиттерда маълум қилди.

Google Apple`ни сотиб оладими?

11 Октябрь 2017

Dow Jones агентлигининг янгиликлар тасмасида 10 октябрь куни Google ва Apple компанияларининг қўшилиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар пайдо бўлди, деб ёзади Meduza.

Дунёни ларзага солган кашфиёт Нобел мукофотини олди

05 Октябрь 2017

  Швеция Қироллик Академияси физика бўйича 2017 йилги Нобел мукофоти ғолиблари номини эълон қилди. Бу йилги мукофот америкалик олимларга насиб этди.

Қадимги Хитой қадаҳи аукционда қарийб 38 миллион долларга сотилди

04 Октябрь 2017

Сун сулоласи даврига оид қадимги Хитой санъати намунаси — мўйқалам ювишга мўлжалланган қадаҳ Гонконгдаги Sotheby’s аукционида рекорд даражадаги 37,7 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Хитойда ҳайвонот боғидан 78 тимсоҳча қочиб кетди

01 Октябрь 2017

  Хитойнинг Сичуань вилоятидаги ҳайвонот боғидан 78 та тимсоҳ болалари қочиб кетди. Маълум қилинишича, тимсоҳлар улар сақланадиган террариумда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда қочиб кетган. Ҳайвонот боғи 78 та тимсоҳдан 73 тасини ортга қайтара олган.

Яна "долларли" миллионерлар ҳақида

29 Сентябрь 2017

Россия доллар миллионерлари пайдо бўлиши суръатлари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. Бундан Capgemini консалтинг компаниясининг World Wealth Report 2017 тадқиқоти дарак бермоқда.

 

Саудиялик аёлларга автомобиль ҳайдаш ҳуқуқи берилди

27 Сентябрь 2017

Саудия Арабистонида аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномалари олишга рухсат берилди. Бу ҳақдаги қарорни қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд қабул қилди.

Тоғ ҳавоси хорижга экспорт қилинмоқда!

25 Сентябрь 2017

Швейцарияда тоғ ҳавосини хорижга экспорт қилиш бошланди. Swiss Alpin Air стартапи шу тарзда дунёнинг ифлосланган шаҳарларини тоза ҳаво билан таъминлашга умид қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Мексикада яна кучли зилзила, кўплаб инсонлар ҳалок бўлишди

20 Сентябрь 2017
Мексикада кузатилган навбатдаги кучли зилзила оқибатида Морелос штатида камида 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат губернатори Грако Рамирес твиттерда маълум қилди.

Туя билан рўй берган ЙТҲда 5 киши ҳаётдан кўз юмди

19 Сентябрь 2017

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида Range Rover йўлтанламаси туя билан тўқнашиб кетиши оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Саудияда бензин нархи 80 фоизга қимматлашиши мумкин

19 Сентябрь 2017
Саудия Арабистони ҳукумати бензин ва авиаёқилғига имтиёзларни бекор қилиб, уларнинг нархини дунё даражасигача кўтариш ғоясини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хитой бензиндан воз кечмоқчи...

13 Сентябрь 2017

Хитой ҳукумати 2020 йилга келиб мамлакат бўйлаб биоэтанолдан автомобиль ёқилғиси сифатида фойдаланиш учун барча шароитни барпо қилишни режалаштирмоқда. ХХР тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси ва Миллий энергетика маъмуриятининг қўшма баёнотида шу ҳақда сўз юритилган, деб ёзмоқда РИА Новости.

Янги “Венеция” барпо этилади!

12 Сентябрь 2017

Дубай Италиянинг Венеция шаҳри асос қилиб олинадиган “сузувчи шаҳар” лойиҳаси қурилиши бошланишини эълон қилди. Лойиҳа қиймати 680 млн долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.

Дунёда ўта қашшоқлик даражаси 11 фоизга пасайди

11 Сентябрь 2017

Дунёда ўта қашшоқлик даражаси 11 фоизгача камайди, бироқ 767 миллионга яқин киши ҳамон шундай шароитларда яшамоқда. Бу ҳақда БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

15-қаватдан тушиб кетган қиз, омон қолди

06 Сентябрь 2017

Россиянинг Иркутск шаҳрида яшовчи қиз 15-қават деразасидан тушиб кетиб, тирик қолди, деб ёзади «Интерфакс». Ҳодиса 5 сентябрь, сешанба куни юз берди. Қиз кўп қаватли уйнинг ёнида тўхтаб турган Lexus автомобили томига қулади.

Авиашоу чоғида учувчи вертолётдан тушиб кетди

04 Сентябрь 2017

Бельгия қироллигида бўлиб ўтаётган авиакўргазмада учувчи ҳарбий вертолёт бошқарув кабинасидан тушиб кетди, деб хабар қилмоқда Belga агентлиги.

Тожикистонликлар эндиликда фақат миллий либосларда юришга мажбур

29 Августь 2017

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон “Удумлар ва анъаналарни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга миллий либосларни кийишни мажбурий қилувчи тузатмалар қиритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Раҳмоннинг матбуот хизмати маълум қилди.

86 кишининг ўлимида гумон қилинаётган шифокор...

29 Августь 2017

Германиянинг Олденбург шаҳрида жойлашган шифохона ходими ҳозирда қамоқда сақланмоқда. Унинг исми Нейлс Хогел. У 6 нафар кишини ўлдиргани учун жазога тортилган...

Москвада қуёш батареяcида ишловчи биринчи светофор ишга тушди

28 Августь 2017

Москвада электр энергия манбаларига уланиши керак бўлмаган илк светофор ўрнатилди. Бу светофор қуёш батареясида ишлайди ҳамда Зенинск шоссеси ва Кожуховская Горка кўчаси кесишмасида ҳайдовчиларга ишоралар бера бошлади.

Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди

23 Августь 2017

Германиянинг Оснабрюк шаҳридаги федерал трассада ичида АҚШ президенти Дональд Трампнинг боши шаклидаги гиёҳванд моддали 5 мингта таблетка аниқланди. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар бермоқда.

Гонгконгда хавфлиликнинг максимал даражаси эълон қилинди

23 Августь 2017

Гонгконгда Тинч океанидаги Хато тўфони сабабли кучли шамол хавфлилигининг энг юқори – 9-даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Қуёш тутилишини томоша қилаётган кишиларни автомобиль босиб кетди

22 Августь 2017

Американинг Кентукки штати Ҳайден шаҳрида қуёш тутилишини томоша қилаётган кишилар тўдасини автомобиль босиб кетди, деб хабар қилмоқда WRDW.

АҚШдаги Қуёш тутилишидан фоторепортаж

22 Августь 2017

2017 йил 21 август куни АҚШнинг 14 штати аҳолиси тўлиқ Қуёш тутилишига гувоҳ бўлишди. Улар бу ҳодисани «Буюк Қуёш тутилиши» деб аташмоқда. Қуёш тутилиши Тинч океани соҳилларида бошланди. АҚШнинг кўплаб ОАВ ушбу табиат ҳодисасини жонли намойиш қилишди. «Газета.Ru» АҚШда Қуёш тутилишини қандай томоша қилишгани хусусида фоторепортаж тайёрлади.

Келин-куёв тўй куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига учради

21 Августь 2017

Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида янги келин-куёв тўй куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар берди.

Остонада гул шаклидаги масжид барпо этилмоқда (фото)

21 Августь 2017

Қозоғистон пойтахти Остонада тез орада ўзига хос масжид пайдо бўлади, деб ёзади «Islam-today.ru».

Россия таркибидаги кўлни Қозоғистонга берди

16 Августь 2017

Новосбирск вилояти Купинский туманидаги унчалик катта бўлмаган “Сладкое” кўли Россия ва Қозоғистон ўртасида амалга оширилган демаркация (чегарани жойида, аниқ белгилар ўрнатган ҳолда белгилаш) ишлари натижасида Қозоғистонга берилди. Бу ҳақда Россия чегара қўшинларига асосланган ҳолда маълумот берилди.

Узлуксиз барбекю пишириш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

16 Августь 2017

Бельгиялик Винк ва Бьорн Букьо барбекюни 51 соат 51 дақиқа 51 сония мобайнида узлуксиз пишириб жаҳон рекордини ўрнатдилар, деб хабар берди Belga ахборот агентлиги.

Биг-Бен минора соати тўрт йил муддатга бонг уришдан тўхтайди

14 Августь 2017

Вестминстер саройининг минора соатлари – Биг-Бен 21 августдан бошлаб таъмирлаш ишлари туфайли “жим бўлади”. Бу ҳақда Reuters парламентнинг қуйи палатасига асосан хабар қилди. Таъмирлаш ишлари тахминан тўрт йил давом этади.

Хитойда қумдан рекорд даражадаги скульптура яратилди

14 Августь 2017

Хитойнинг Шэньси вилоятида дунёдаги энг катта қум скульптура барпо этилди. Бу ҳақда PressTV хабар бермоқда.

Facebook Хитойда нималар билан машғул?

13 Августь 2017

Facebook компанияси Хитойда фотосуратлар алмашишга мўлжалланган дастурини махфий равишда ишга туширди. 

 

Малайзиялик зиёратчилар Ўзбекистонга етиб келишди

10 Августь 2017

Ҳаж зиёратига автомобилда боришга қарор қилган малайзиялик зиёратчилар гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди.

 

Хитойдаги кучли зилзила 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

09 Августь 2017
Хитойнинг Сичуань вилоятида юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

Ироқнинг Тикрит шаҳрида 550 кишилик оммавий қабр топилди

08 Августь 2017

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ҳудудида ИШИД жангарилари томонидан ўлдирилган ироқлик одамларга тегишли оммавий қабр топилгани  ҳақида хабар берилди.

Samsung раҳбарига 12 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда

07 Августь 2017

Жанубий Корея Прокуратураси “Samsung” компанияси раҳбари Ли Чжэ Ённи 12 йил озодликдан маҳрум қилинишини талаб қилгани ҳақида хабар берилмоқда.

Ўзга сайёраликларни изловчи улкан телескоп барпо этилди

07 Августь 2017

Хитойлик олимлар диаметри 500 метр келадиган радиотелескоп барпо этишди.

Америка фуқароларининг кириши қийин бўлган мамлакатлар рўйхати

03 Августь 2017

 Америка фуқаролари дунёнинг кўплаб мамлакатларига визасиз ташриф буюришлари мумкин. Ҳатто баъзилари учун паспорт ҳам талаб қилинмайди. «Forum Daily» нашри АҚШ фуқаролари учун виза олишда қийинчилик туғдирадиган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.

Буюк Хитой девори остидан тезюрар темир йўл ўтказилади

02 Августь 2017

Хитой ҳукумати Буюк Хитой девори остидан ўтадиган 12 километрлик туннель қуради. У 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларига қадар Пекинни мамлакат шимолидаги Чжанцзякоу шаҳрини боғловчи тезюрар темир йўлнинг бир қисми бўлади, деб хабар беради «Интерфакс».

Швейцарияда дунёдаги энг узун осма кўприк ишга тушди

01 Августь 2017

  Швейцариянинг Ранда вилоятида пиёдалар учун қуриб битказилган осма кўприк жаҳон рекордини забт этди. 29 июль куни Тсерматт ва Грашен қишлоқларини боғлаб турувчи Чарлз Куонен кўпригининг очилиш маросими бўлиб ўтган.

500 000 евролик iPhone смартфонларини ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

01 Августь 2017
Нидерландия полицияси 5 ўғридан иборат жиноий гуруҳни қўлга олди. Улар ҳаракатланиб кетаётган фургондан ярим миллион евролик iPhone телефонларини ўғирлашда гумон қилинмоқда. Ушланганларнинг барчаси руминияликлардир, деб хабар қилмоқда Associated Press.

1,5 тонна героин олиб кетаётган кема ушланди (видео)

31 Июль 2017

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари 1 минг 500 кг атрофидаги героин моддасини олиб кетаётган кемани ушлади. Унинг қора бозордаги қиймати 545 млн АҚШ долларига тенг, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

АҚШ компанияси ишчиларига микрочиплар ўрнатмоқчи

26 Июль 2017

АҚШнинг Three Square Market технологик компанияси ходимларига микрочиплар ўрнатишни режалаштирмоқда. Унинг ёрдамида ходимлар офис эшикларини очиши, компьютер ёқиши ва автоматдан овқат харид қилиши мумкин бўлади, деб хабар беради Meduza.

Одамларга моторли арра билан ҳужум қилган жиноятчи қўлга олинди

26 Июль 2017

Швейцария полицияси Шаффхаузен шаҳрида моторли арра билан 5 кишига жароҳат етказган эркакни қўлга олди. Таъкидланишича, тергов ҳақидаги батафсил маълумот кейинроқ тақдим қилинади.

Ёзувчи аёл чўкаётган болаларни қутқараман, деб ўзи ҳалок бўлди

25 Июль 2017

Францияда кўплаб, жумладан, таваккалчилик табиати ҳақидаги китоблар муаллифи, 53 ёшли ёзувчи ва файласуф Анна Дюфурмантель ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.

Венецияликлар сайёҳлар сабабли уйларини тарк этишмоқда...

25 Июль 2017

Кўп асрлар давомида Венеция жаҳон маданияти ва санъатининг ўчоғи сифатида эътироф этилган. Сув устидаги шаҳарда адиблар, рассомлар, ҳайкалтарошлар, мусиқашунослар ва бошқа юқори ақл соҳиблари ҳаёт кечиришган.

Кўчада дуч келган инсонни арралаб ташлади...

25 Июль 2017

24 июль куни Швейцариянинг Шаффхаузен шаҳрида номаълум эркак моторли арра ёрдамида беш кишига жароҳат етказди. Улардан икки нафарининг жароҳати анча жиддий ҳисобланмоқда.

Японияда 500 та уй сув остида қолди

24 Июль 2017

Япониянинг Акита префектурасида юз берган рекорд даражадаги ёғингарчилик салкам 500 уйни сув остида қолдирди.

Аргентинадаги кучли совуқ 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди

19 Июль 2017

Аргентинада совуқ об-ҳаво туфайли камида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий ОАВга асосан.

Испания футбол федерацияси президенти ҳибсга олинди

18 Июль 2017

Испания фуқаролик гвардияси Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Анхель Мария Вильярни коррупцияга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда El Pais хабар тарқатди.

Чилида кучли қор ёғди, қурбон ва жабрланганлар бор... (фото)

17 Июль 2017

Чили пойтахти Сантьяго шаҳрида кучли қор ёғди. Сўнгги бор бу даражадаги қор 2007 йилда кузатилгани айтилмоқда.

Яқин Шарқ яна 10 минг йил қурғоқчиликда қолади

14 Июль 2017

  Америкалик олимлар 130 минг йиллик иқлим тарихини ўрганиб чиқиб, Яқин Шарқ минтақасидаги қурғоқчилик яна 10 минг йил давом этади, деган хулосага келди. Уларнинг хулосаси Journal of Quaternary Science журналида чоп этилди.

Халқаро медиа тур давом этмоқда...

13 Июль 2017
Кўпчиликни хабари бор, Туркияда 2016 йил 15 июль куни амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишнинг бир йиллиги муносабати билан кенг қамровли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 
 

Мексикада футбол майдони 250 даражагача қизиб кетди

12 Июль 2017

Мексиканинг Мичоакан штатида жойлашган футбол майдонидаги ер 250 даражага қадар қизиб кетди, ёриқлардан буғ чиқмоқда. Бу Пуэбло-Вьехо аҳоли пунктида юз берган. Футбол майдонида ўтлаб юрган иккита қўзи ҳалок бўлди.

Японияда одамлар жазирама туфайли ҳалок бўлишмоқда

11 Июль 2017

Аввалроқ, Японияда 600 дан зиёд фуқаро жазирама туфайли шифохоналарга мурожаат қилгани ва уларнинг икки нафари жуда оғир аҳволдалиги ҳақида хабар берилганди.

Япония аҳли атиги 33.7 даража жазирамага чидай олмаяпти

10 Июль 2017

  Японияда 600 дан зиёд фуқаро жазирама туфайли шифохоналарга мурожаат қилган. Уларнинг икки нафари жуда оғир аҳволда, деб хабар берди NHK телеканали.

Хитойда саксондан ортиқ киши кучли ёмғир қурбони бўлди

10 Июль 2017

Хитой жануби-шарқидаги Хунань вилоятида кучли ёмғирлар туфайли камида 83 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий ОАВга асосан хабар берган.

Россияда сайёранинг энг кекса кишиси аниқланди

05 Июль 2017

Россиянинг Кабардино-Балкариясининг Баксан тумани, Заюково қишлоғида яшовчи Нану Шаова 127 ёшга тўлди. Момо Россиянинг энг кекса инсони сифатида Россия рекордлар китобига киритилди.

Жаримага тортилган ҳайдовчиларга 50 фоиз чегирма!

03 Июль 2017

Дубай полицияси қарздорларга 50 фоиз чегирма таклиф этди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.

Жанубий Кореяда тоза ҳаво сотиладиган бўлди

29 Июнь 2017

Жанубий Кореяда атроф-муҳит ифлосланиб кетгани боис оммавий тарзда баллончаларда тоза ҳаво ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жанубий кореяликлар тоза ҳаво савдосини йўлга қўйишмоқда

28 Июнь 2017

Жанубий Корея атроф-муҳитнинг ифлосланиши ортиб бораётгани туфайли “консерваланган ҳаво”ни сотишни бошламоқда, деб хабар берди Рёнхап агентлиги.

7 ёшли қизалоқ дунёнинг энг нуфузли кишилари қаторида ва бошқа хабарлар...

27 Июнь 2017

 “Time” журнали 25 нафар энг нуфузли одам рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатга АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам киритилди. Унинг Twitter’даги микроблоглари унга шуҳрат қозонишида ёрдам берган. Рўйхатдан жой олган яна бир иштирокчи эса 7 ёшда. Суриялик бўлган бу қиз ҳам Twitter’да ёзган микроблоглари орқали машҳурликка эриша олди. У Алеппода яшаган ва у ерда содир бўлаётган даҳшатли воқеалар ҳақида ёзган. Қизнинг оиласи 2016 йил декабрда Алепподан Туркияга келишган. Айрим фойдаланувчилар қизнинг микроблогларини ота-онаси ёзиб беради, дея тахмин қилишади. Айтиш керакки, 7 ёшли Бону Алабед инглиз тилида постлар қолдиради.

Европадаги энг катта аркали кўприк (фото)

27 Июнь 2017

Швейцарияда Европадаги энг катта бир пролётли аркали кўприк қурилди. Тамина деб аталган кўприк Санкт-Галлен кантонидаги Валенс ва Пфеферс қишлоқларини бирлаштирди, деб хабар бермоқда Swissinfo.ch нашри.

Ўзбекистон Германия ва Швейцарияга палов экспорт қилади

23 Июнь 2017

  Цюрих шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган бизнес-форумда Ўзбекистондан консерваланган паловни импорт қилиш масаласида музокаралар олиб борилди.

Дунё аҳолиси йилига 83 миллион кишига кўпаймоқда

23 Июнь 2017

  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқармаси «Дунё аҳолиси истиқболлари 2017» ҳисоботини эълон қилди.

Остона аэропортига Нурсултон Назарбоев номи берилди

21 Июнь 2017

Қозоғистон ҳукуматининг қарори билан Остона халқаро аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб қайта номланди.

Португалияда ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф эта олмаяпти

20 Июнь 2017

  Португалияда мамлакат тарихидаги энг даҳшатли ўрмон ёнғинлари ҳамон давом этмоқда. Reuters агентлиги хабарига кўра, ёнғинни ўчириш учун 1 700 дан ортиқ ортиқ ўт ўчирувчилар сафарбар қилинган.

198 млн. ақшликнинг шахсий маълумоти 2 ҳафта мобайнида ҳимоясиз қолди

20 Июнь 2017

UpGuard компаниясининг киберҳимоя бўйича ходимлари Дональд Трамп штаби 2016 йилги сайловолди кампаниясида ишлатган 198 млн америкалик ҳақидаги шахсий маълумотлар деярли икки ҳафта ҳимояланмаган булутли сервисда сақланганини аниқлашди.

Пенсионер аёл тормоз ўрнига адашиб газни босди...

20 Июнь 2017

19 июнь куни Япония пойтахти Токиода қизиқ бир ҳодиса содир бўлди. 70 ёшли нафақадаги аёл автомобили билан шифохонанинг биринчи қаватига кириб борган.

Африкада бир ярим минг мусулмон черковда жон сақламоқда

19 Июнь 2017

  Марказий Африка Республикасининг Бангассу шаҳридаги католик черкови бир ойдан бери христаин террорчиларидан жабр кўрган мусулмонларга бошпана вазифасини ўтамоқда. AlJazeera телеканали хабар беришича, черковдан бошпана қидирганлар сони ортиб бормоқда.

Қимматбаҳолар рейтинги: "МЮ" ва Роналду пешқадам

18 Июнь 2017
Forbes нашри «МЮ»ни дунёнинг энг қимматбаҳо футбол клуби сифатида эътироф этди. Журнал ҳисоб-китобларига қараганда, Манчестер жамоаси қиймати 3,69 млрд. долларга тенг. 

 

Лондондаги кўп қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин юз берди (видео)

14 Июнь 2017

Бугун, 14 июнь кунига ўтар кечаси Лондоннинг ғарбида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин юзага келди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.

Лотереядан 447 миллион доллар ютиб олди!

13 Июнь 2017

АҚШда энг машҳур бўлган Powerball лотереясида калифорниялик киши 447 млн. доллар жекпотни ютиб олди.

Туркманистонда энди сув, электр ва газ бепул эмас

08 Июнь 2017

 Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов  аввалги президентдан қолган тартибни бекор қилди. Энди Туркманистонда фуқаролар электр, газ ва сувдан ҳақ тўлаб фойдаланишади.

Россия ва АҚШ урушса нима бўлади? (видео)

07 Июнь 2017

Россия президенти Владимир Путин режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида маълум қилишича, Россия ва АҚШ ўртасидаги очиқ қарама-қаршиликда “ҳеч ким тирик қолмасди”. Showtime телеканали YouTube’да интервьюдан бир қисмни эълон қилган.

Хитой дунё бўйлаб киберҳужумлар содир этишда айбланмоқда

07 Июнь 2017
Хитой бутун дунё бўйлаб, жумладан АҚШ ҳукумати компьютерларига киберҳужумлар амалга оширади. Бу ҳақда Пентагоннинг Хитой ҳарбий салоҳияти ҳақида конгрессга топширган ҳар йиллик ҳисоботида айтилган.

2022 йилги Жаҳон Чемпионати Қатарда ўтказмаслиги мумкин

06 Июнь 2017

Футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилиши бу давлатнинг Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар билан дипломатик алоқалари узилаётгани туфайли шубҳа остида қолмоқда.

Ҳайдовчи чарчоқ туфайли 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

06 Июнь 2017

Кеча, 5 июнь куни Африка қитъасининг Сьерра-Леоне мамлакатида 300 га яқин йўловчини ташиб кетаётган юк машинаси даҳшатли ЙТҲга учради. Маҳаллий полициянинг хабарига кўра, воқеа натижасида 17 киши ҳалок бўлган.

Араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узди

05 Июнь 2017

Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари минтақани беқарорлаштираётганликда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узди, деб хабар беради Би-би-си.

Лондонда яна нотинчлик...

04 Июнь 2017
Лондонда 4 июнга ўтар кечаси одамларга ҳужум қилиш билан боғлиқ 3 та воқеа юз берди.

Нигерлик 44 мигрант чўлда ташналикдан ҳалок бўлди

02 Июнь 2017

Шимолий Нигердаги чўлда машинанинг бузилиб қолиши камида 44 мигрант, жумладан аёллар ва болаларнинг ўлимига олиб келди.

Москвадаги кучли довул ўнлаб кишилар ҳаётига зомин бўлди (фото)

30 Май 2017
29 май куни Москва шаҳри ва Москва вилоятида кузатилган довул оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқроқ киши жароҳатланди. Кучли шамол юзлаб дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади ва ўнлаб машиналарга шикаст етказди. Ижтимоий тармоқлар довул оқибатлари тасвирланган суратлар ва видеолар билан тўлиб кетди.

Манчестердаги портлаш бўйича батафсил маълумотлар берилди

24 Май 2017
22 май, душанба куни Манчестерда бўлиб ўтган теракт ҳақида хабар берган эдик.

Эверест чўққисида альпинистлар ҳалок бўлишди

22 Май 2017

Непал ва Тибет (Хитой) автоном республикаси чегаралари ўртасида жойлашган Ҳимолай тоғидаги дунёнинг энг узун чўққиси Эверест (ер сатҳидан 8848 метр баландликда) га кўтарилиш чоғида учта альпинист ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди. Маълум бўлишича, қутқарувчилар альпинистларнинг узоқ вақт ортга қайтмаганларидан сўнг уларни қидириш жараёни бошланган. Аммо ҳозирча бир альпинистдан ташқари қолган альпинистларнинг жасадлари топилган.

100 ёшли эгизак опа-сингилларнинг юбилейидан фотосуратлар

22 Май 2017

Бразилиялик эгизак опа-сингиллар Мария Пиньятон Понтин ва Паулина Пиньятон Пандольфи 15 май санасида 100 ёшга тўлдилар. Шу ҳафтанинг душанба куни улар ҳаётнинг бу ажиб палласидан эсдалик бўлиб қолувчи  суратларга тушишди.

Ҳиндистонда юзлаб инсонлар иссиқдан ҳалок бўлди

20 Май 2017

  Ҳиндистоннинг Телангана штатида жазирама оқибатида 1 апрелдан буён камида 167 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Deccan Chronicle нашри.

Энг эркин аҳолига эга бўлган Европа мамлакатлари рейтинги

18 Май 2017

  Epicenter ташкилоти ва Лондондаги Иқтисодий масалалар институти аҳолиси энг эркин бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди

Шаҳарнинг барча полициячилари қамоққа олинди

17 Май 2017

Мексиканинг Сиутанехо курорт шаҳрининг барча полициячилари коррупция гумони билан ўз ишидан четлатилди ва қуролсизлантирилди. Шаҳардаги тартибни армия бўлинмалари ва штат полицияси таъминлайди.

Ер майдони рекорд даражадаги нархга сотилди

17 Май 2017

Гонгконгда ҳукумат ўтказган аукционда дунёдаги энг қиммат ер майдони 3 млрд долларга сотилди. Бу ҳақда 17 май куни South China Morning Post нашри хабар берди.

WannaCry вирусидан энг кўп жабр кўрган давлатлар

16 Май 2017

Россиянинг «Лаборатория Касперского» компанияси вакили Дмитрий Бестужевнинг маълум қилишича, WannaCry вирусидан Лотин Америкасида энг кўп зарар Мексика давлатига етган. У зарар даражаси бўйича Россия, Украина, Хитой ва Ҳиндистондан сўнг бешинчи ўринда турибди, деб хабар тарқатди Economista.

Ўғри жинояти учун орадан 23 йил ўтгач қўлга тушди

15 Май 2017

Хитой полицияси 23 йил аввал ўғрилик содир этган жиноятчини ушлади. Ли Ихай исмли жиноятчи шу ўтган давр ичида яшириниб юрган.

Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди

10 Май 2017

Жанубий Кореянинг "Демократик партия" вакили Мун Чжэ Ин мамлакатда ўтган президентлик сайловларининг ғолиби бўлди. Миллий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, Инга 41,1 фоиз (13,4 млн фуқаро) сайловчилар ўз овозларини берганлар.

Ориқ моделларнинг мода намойишида иштироки тақиқланди

08 Май 2017

Францияда янги қарор қабул қилинди – энди ҳаддан ташқари ориқ моделлар модалар намойиши ва рекламани суратга олишда иштирок этмайдилар.

Франциянинг янги президенти маълум бўлди

08 Май 2017

Франция президентлиги учун сайловлардаги кутилмаган ва сюрпризларга тўла бўлган сайлов кампанияси ҳеч қандай сюрпризсиз якунланди – “Олға” ҳаракати етакчиси, мамлакат собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон янги давлат раҳбарига айланди.

Энг кўп миллиардерлар ҳам АҚШдан

07 Май 2017

Forbes нашри 2017 йилда сайёрамизда 2043 нафар миллиардер яшашини ёзди. Ўтган йили уларнинг сони 1810 нафар эди.

 

Темир йўл туннели қурилишида 12 киши ҳалок бўлди

03 Май 2017

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида темир йўл туннели қурилишида юз берган фавқулодда вазият оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда 3 май куни China News Service ахборот агентлиги.

Дунёнинг энг кекса кишиси вафот этди

02 Май 2017

“Гото бобо” номи билан танилган асли исми Сапармен Содименжо бўлган Индонезиянинг Ява оролида яшовчи фуқаро 146 ёшида вафот этди. У ер сайёрасининг энг кекса инсони ҳисобланади. Бироқ бу мақом расман берилмаган.

Чеченистонда кабоб фестивали ўтказилди (фото)

25 Апрель 2017

Чеченистон Республикаси пойтахтида «Шашлык-Машлык» фестивали бўлиб ўтди. Унинг очилиш маросимида республика раҳбари Рамзон Қодиров ҳам иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, бундай тадбирлар «республика аҳолиси ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотмоқда».

Яманда ҳар 10 дақиқада 5 ёшдан кичик бир бола ҳалок бўлмоқда

25 Апрель 2017

  Яманда ҳар 10 дақиқада 5 ёшдан кичик бир бола ҳалок бўлмоқда, деб маълум қилди БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси.

Африкалик муҳожирлар қул бозорида сотилмоқда

23 Апрель 2017

  “Халқаро Миграция Ташкилоти” Ливиядаги замонавий қул бозорларида одамлар пулга сотилаётганини аниқлади, дея хабар бермоқда Al Jazeera ​ телеканали.

Forbes Россия бойлари рўйхатини эълон қилди

20 Апрель 2017

  “Новатэк” хусусий газ компанияси эгаси Леонид Михелсон Россия бойларининг сардори деб топилди. Бизнесменнинг бойлиги 18,4 млрд доллар деб баҳоланган. Бу Михелсоннинг бойлиги ўтган йилдагидан тўрт млрд долларга ўсганини кўрсатади.

Диний байрамлар ҳафталигида қарийб 400 киши ҳалок бўлди

19 Апрель 2017

Таиландда буддавий ой тақвими бўйича Янги йил – Сонгкраннинг бир ҳафта давомида нишонланиши вақтида "хавфли етти кун" – 11 апрелдан 17 апрелгача юз берган 3690 та йўл-транспорт ҳодисасида 390 киши ҳалок бўлди, 3808 киши яраланди. Бу ҳақда мамлакатнинг ички ишлар вазири котиби Крисада Бунрат журналистларга маълум қилди.

Йўлда кетаётган мотоцикль ҳайдовчисига илон ҳамла қилди (видео)

18 Апрель 2017

Таиландда илон йўл бўйлаб ҳаракатланаётган мотоциклчини тишлаб олишига бир бахя қолди. Mashable портали ушбу ҳолат видеоролигига эътибор қаратган.

Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

16 Апрель 2017

  Италиянинг Вербания шаҳрида дунёнинг энг кекса кишиси – 117 ёшли Эмма Морано вафот этди.  Бу ҳақда  ANSA нашри хабар берди.

Қозоқлар ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтишади

12 Апрель 2017

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ алифбосини қайтадан тузиш ва лотин ёзувига ўтиш бўйича кўрсатма берди.
 
“2017 йил охирига қадар олимлар ва жамоат вакиллари билан келишган ҳолда янги қозоқ алифбосининг ягона мезони ишлаб чиқиш ва лотин ёзувига ўтиш ишлари амалга оширилсин”, деди Президент.

Санкт-Петербургда автомобиллар қайноқ сув исканжасида қолди (фото)

12 Апрель 2017

Санкт-Петербургнинг Сергей Есенин кўчаси ҳудудидаги ҳовлилардан бирида тўхтаб турган ўнлаб автомобиль қайноқ сув оқими исканжасида қолди, икки автомобиль эса ерда пайдо бўлган қайноқ сувли кўлмакка ғарқ бўлган.

Туркияда кучли портлаш юз берди

11 Апрель 2017

Бугун, 11 апрель куни Туркиянинг Диёрбакир шаҳридаги полиция маҳкамаси биносида кучли портлаш рўй берди. Бағлар туманида юз берган портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланган. Бу ҳақда “Dogan” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Судан аҳолиси очлик туфайли дарахт баргларини еб кун кечиришмоқда

11 Апрель 2017

Жанубий Судан аҳолиси ҳалокатли очликдан қутулиш учун дарахт баргларини еб кун кечирмоқда, деб хабар қилади гуманитар ёрдам гуруҳи аъзолари.

Мисрда терактлар содир этилди, қурбонлар бор...

10 Апрель 2017

9 апрель куни Мисрнинг Александрия ва Танта шаҳарларидаги черковларда теракт юз берди. Воқеа оқибатида 44 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Yahoo News хабар берди.

Санкт-Петербург метросидаги портлашда 11 киши ҳалок бўлди...

04 Апрель 2017

3 апрель Санкт-Петербург метросида содир этилган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган, деб айтилди Россия Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси хабарида.

Колумбиядаги кучли табиий офат юзлаб кишилар ҳаётига зомин бўлди (фото)

03 Апрель 2017

2017 йил апрель ойининг илк кунлари Колумбиянинг Путумайо департаменти аҳли учун узоқ йиллар давомида эсда қоларли мудҳиш воқеа билан ёдга олинади. Гап шундаки, мазкур ҳудудда кучли сел юзага келиб, оқибатда 254 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

Дунё шоу-бизнесидаги энг машҳурлар рейтинги тузилди

31 Марть 2017

  “Forbes” молиявий-иқтисодий журнали дунёдаги энг кучли таъсирга эга инсонлар рейтингини тузиши одат тусига кирган. Бу сафар у шоу-бизнес оламидаги энг машҳур ва таъсир кучига эга 100 нафар юлдуз номини эълон қилди.

Дараксиз йўқолган йигитнинг жасадини бўғма илон ичидан топишди

29 Марть 2017

Индонезиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолиси пальма ёғини йиққани кетиб, бедарак йўқолган ҳамқишлоғини қидириш вақтида унинг жасадини 7 метрлик бўғма илон ичида аниқлади.

Эйфель минораси ўқ ўтказмайдиган шиша тўсиқлар билан қопланади

28 Марть 2017

Париж раҳбарияти Франциянинг энг диққатга сазовор биноси ҳисобланган Эйфель минорасини ўқ ўтказмайдиган шиша девор билан қоплашга қарор қилди. Бу эса автомобиллар орқали йўловчилар устига бостириб боришнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда, дея хабар берди “Figaro” газетаси.

Музейдан қиймати 1 миллион долларга тенг олтин танга ўғирлаб кетилди

28 Марть 2017

Берлиннинг Боде музейидан қиймати 1 миллион долларга тенг олтин танга номаълум кимсалар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Die Welt” нашри хабар берди.

Париж шимолида кучли портлаш содир бўлди (видео)

27 Марть 2017

Париж шимолидаги Бонди коммунасида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда француз ОАВ хабар бермоқда.

Яман президентини ўлим жазосига маҳкум этилди...

26 Марть 2017

Яман пойтахти Сана шаҳридаги «Ансар Аллоҳ» шиа ҳаракати таркибига кирувчи исёнчи ҳусийлар суди мамлакат президенти Абд Раббо Мансур Ҳодийни ўлим жазосига маҳкум этди. 

 

Жанубий Кореянинг собиқ раҳбари 14 соат давомида сўроқ қилинди

22 Марть 2017

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хени сўроқ қилиш 14 соат давом этди ва маҳаллий вақт билан яримтунга яқин якунланди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.

Бонн шаҳридаги машҳур бино бузиб ташланди (видео)

20 Марть 2017

19 март куни Ғарбий Германиянинг собиқ пойтахти Бонн шаҳридаги энг машҳур бинолардан бири бўлган Bonn-Center биноси йўналтирилган портлатиш ёрдамида бузиб ташланди.

312 тонналик порт кранини жойидан силжитиб, рекорд ўрнатди (видео)

20 Марть 2017

Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкасининг пауэрлифтинг ва оғир атлетика бўйича чемпиони Иван Савкин 19 март куни оғирлиги 312 тонна келадиган порт кранини жойидан силжита олди.

Самолёт йўловчиси бўлган қизнинг қулоғида "наушник" портлади

15 Марть 2017

Хитойнинг Пекин шаҳридан Австралиянинг Мельбурн шаҳрига парвоз қилган самолёт йўловчиси бўлган австралиялик қизнинг қулоғида наушник портлаб кетди. Ҳодиса самолёт парвозининг учинчи соати давом этаётган паллада рўй берди. Натижада, қиз юзи, бўйни ва қўлларидан бир неча куйиш жароҳатлари олган.  Бу ҳақда Австралия транспорт бошқармаси хабар бермоқда.

АҚШдаги шаҳарлардан бири сотилади

15 Марть 2017

АҚШнинг Орегон штатида жойлашган Тиллер шаҳри сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Краснодарда автобус портлади

13 Марть 2017

12 март куни Россиянинг Краснодарида йўловчи автобуси ёниб кетиб, сўнгра портлаган. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Автобусдаги йўловчиларни эвакуация қилишга улгурилган.

Россияда 1200 дан ортиқ сайтларга блок қўйилди

12 Марть 2017

  Сайтлар фаолиятининг вақтинча блокланиши хусусида Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.

Мексикада 240 нафар ўсмир кўмиб ташланган оммавий қабр топилди

11 Марть 2017

  Мексиканинг Веракрус штатида 240 нафар ёш йигит қизлар кўмилган оммавий қабр топилди. Бу ҳақда суд тиббий экспертизаси вакилларининг маълумотлари асосида Венесуэланинг Telesur телеканали расмий сайти хабар қилди.

Кенияда қурғоқчилик: Одамлар ҳаёти ва ҳайвонот дунёси хавф остида

06 Марть 2017

  Шу кунларда БМТ Кенияда вужудга келаётган ҳолат юзасидан хавотирда эканини билдириб, бошқа мамлакатларни ёрдамга чорламоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилмоқда.

Кариб денгизидаги йиртқич балиқлар қирилиб кетмоқда

03 Марть 2017

  Айни вақтда Кариб денгизида балиқ овининг авж олгани сабаб олимлар яқин йиллар ичида денгиз бассейнида йиртқич балиқларнинг қирилиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Тожикистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди

01 Марть 2017

28 февралда Тожикистон шарқида 5,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази порталида маълум қилинди.

Кубада икки поезд ўзаро тўқнашди

25 Февраль 2017

 Кубанинг Санкти-Spiritус шаҳридан 5 километр узоқликда икки поезднинг тўқнашиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 50 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.

Мотопойгачи антиқа трюки билан янги рекорд ўрнатди (видео)

22 Февраль 2017

Adrenaline Rush компанияси ўзининг YouTube-каналида мотопойгачи Владимир Яригин дунёдаги энг катта юк машиналари ҳисобланадиган БелАз юк машиналари билан антиқа трюк бажарган реклама ролигини жойлаштирди.

Смартфон егуликдан афзал...ми?

21 Февраль 2017

2015 йилги Европа миграция инқирози тарихдаги энг йирик инқирозлардан бири бўлди. Ҳарбий низолар бўлаётган жойлардан келган қочқинларнинг аксарияти ОАВдаги суратларда смартфонлар билан тасвирланган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги "қашшоқ" иммигрантларга бу қурилмаларнинг нима кераги борлигига қизиқишади. The Economist нашри қочқинларнинг қандай мақсадларда смартфонлардан фойдаланиши ва нима учун уларнинг егуликдан-да муҳимроқ эканига ойдинлик киритди.

КХДР етакчисининг акасига ким суиқасд қилгани маълум бўлди (видео)

20 Февраль 2017

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Намга ҳужум қилинишига ойдинлик киритувчи видеолавҳа интернет тармоғида пайдо бўлди.

Мексика шарқидаги яширин мозордан 220 кишининг жасади топилди

18 Февраль 2017

 2016 йил августидан буён Мексиканинг Веракрус штатида ҳудуддаги жиноий гуруҳлар томонидан ташкил қилинганлиги тахмин этилаётган махфий мозорлардан 220 кишининг жасади топилди

Суд Samsung раҳбарини ҳибсга олди

17 Февраль 2017

 Сеул суди Samsung Electronics корпорациясининг норасмий раҳбари Ли Чжэ Ённи ҳибсга олишга ордер берди, у Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе атрофидаги йирик коррупция можаросига алоқадор порахўрлик ҳақидаги иш бўйича айбланмоқда.

Суд Samsung раҳбарини ҳибсга олди

17 Февраль 2017

 Сеул суди Samsung Electronics корпорациясининг норасмий раҳбари Ли Чжэ Ённи ҳибсга олишга ордер берди, у Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе атрофидаги йирик коррупция можаросига алоқадор порахўрлик ҳақидаги иш бўйича айбланмоқда.

Гурбангули Бердимухамедов президентликка қайта сайланди

13 Февраль 2017

Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимухамедов республика президенти этиб учинчи бор қайта сайланди. У 97,69 фоиз овозларни қўлга киритди, деб хабар бермоқда РИА Новости мамлакат марказий сайлов комиссияси раисига асосан.

Туркманистонда президент сайловларида овоз бериш бошланди

12 Февраль 2017

  12 февралда Туркманистон президенти сайловлари ўтмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 07.00да очилди ва 19.00гача ишлайди. 

Зилзила оқибатида Тайвань аҳолиси чироқсиз қолди

11 Февраль 2017

  Тайваннинг ғарбий қисмида рўй берган зилзила оқибатида эллик минг оила чироқсиз қолди. Тайваннинг ғарбий қирғоқларида 5,6 балли зилзила рўй берди. Маҳаллий вақт билан тунги соат 01.12 да ер силкиниши қайд этилди.

Бир доллар маош олувчи миллиардерлар

08 Февраль 2017

АҚШда бир доллар маош эвазига ишлайдиган юқори мансабли ва машҳур намоёндалар бор. Бундайлар тоифасидан мамлакатни иқтисодий ривожлантиришга, саноат салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшган етук ва кўзга кўринган жамият арбоблари ўрин олган. Ўз халқи учун хизмат қилишни сидқидилдан бажариши белгиси сифатида бундай одат қабул қилинган ва ушбу шахс ўз маблағлари ҳисобидан кун кечиради.

Францияда кучли портлаш юз берди

03 Февраль 2017

2 февраль куни тунда Франциянинг марказий шовқинли ле-Гран туманида кучли портлаш рўй берди.

Фарзандлари 230 нафар бўлган ота вафот этди

31 Январь 2017

Нигерияда 130 нафар рафиқаси ва 230 нафар фарзанди борлиги билан машҳур бўлган Алхожи Муҳаммад Абубакар Белло Масаба 93 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Daily Trust нашри.

Ҳайвонот боғи ўргимчакларни тутишда аҳолидан ёрдам сўрамоқда

30 Январь 2017

Австралиядаги судралиб юрувчилар боғи ходимлари маҳаллий аҳолидан заҳарли Сидней ўргимчагини тутиб, махсус қабул пунктларига топширишда ёрдам сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Билл Гейтс дунёдаги илк триллионер бўлиши мумкин

29 Январь 2017

  Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг айни пайтдаги даромади 84,4 миллиард долларни ташкил этади. У дунёдаги илк триллионер бўлишига шубҳа йўқ, деб ёзади “Вести”.

Алишер Усмонов Путин томонидан тақдирланди

28 Январь 2017

 Россия президенти Владимир Путин миллиардер Алишер Усмоновга «Хайр-саховати учун» тақдирлаш белгисини топширди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Тожикистон қоғоз пулида Эмомали Раҳмон сурати акс этиши мумкин

24 Январь 2017

Тожикистон ҳукумати 1000 сомони қийматдаги янги қоғоз пулни чиқариш ташаббусини кўриб чиқмоқда. Купюранинг олд томонида Тожикистоннинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон сурати бўлади.

Туркияда навбатдаги портлаш, қурбонлар бор...

17 Январь 2017

Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида портлаш содир бўлди. NTV телеканали хабарига кўра, бу ҳужум оқибатида 3 полициячи ҳалок бўлиб, яна 3 нафари жароҳатланган.

БААда рекорд даражадаги ўта паст ҳарорат кузатилди

16 Январь 2017

Ўтган дам олиш кунлари Араб Амирликлари ҳудудида рекорд даражадаги паст ҳарорат кузатилди - Рас-Ал-Ҳаймдаги Марбаҳ тоғларида +2,2 даража қайд этилди. Бу ҳақида The National нашри хабар берди.

Японияда кучли қор ёғиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

16 Январь 2017

Япониянинг турли туманларида ушбу мавсумдаги энг кучли қор ёғиши сабабли рўй берган ҳодисалар 7 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда "Иомиури" газетаси ёзмоқда.

Қиролича Елизаветта II вафот этди...ми?

11 Январь 2017

10 январь куни Буюк Британия қиролллик оиласининг расмий “Royal.uk” сайтида қиролича Елизаветта II нинг вафот этганлиги ҳақида хабар тарқатилди. Бу маълумот шаҳзода Чарльзнинг сўзларига таянган ҳолда берилганлиги айтилганди.

Пекинда экология полицияси ташкил этилди

08 Январь 2017

  Пекин ҳукумати смогга қарши курашиш мақсадида экология полициясини ташкил этди. Бу ҳақда 8 январь куни The Telegraph хабар бермоқда.

Мексикалик миллиардер мамлакат пойтахтида янги аэропорт қуриб беради

07 Январь 2017

Дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири – мексикалик Карлос Слимнинг Operadora Cicsa компанияси Мехико аэропортининг янги биносини қуриш учун ўтказилган тендерда ғалаба қозонган консорциум таркибига кирди.

Янги йил арафасида Таиландда 478 киши ҳалок бўлди

06 Январь 2017

 Таиланда Янги йил байрами кунлари йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 478 киши ҳалок бўлди. 

Қозоғистонда кўп қаватли уй қулаб тушди, қурбонлар бор...

02 Январь 2017

Қозоғистоннинг Шахтинск шаҳрида кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакилига иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz нашри.

Мадрид шаҳри ҳавонинг юқори ифлосланганлик муаммосини ҳал қилиш йўлини топди

30 Декабрь 2016

  Мадридда жуфт ва тоқ автомобиль рақамлари тамойилига кўра шаҳар марказига кириш чеклаб қўйилди. The Guardian нашри маълумотларига кўра, бундай амалиёт Испанияда биринчи марта татбиқ қилинмоқда.

Шри-Ланкада 73 метрлик Янги йил арчаси ўрнатилди

27 Декабрь 2016

Шри-Ланкада 73 метрлик янги йил арчаси ўрнатилди. Бу арча дунёдаги энг баланд сунъий арча деб тан олиниши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. Арчани 600 минг ёруғлик-диодли лампочкалар безаган, учига эса 6 метрлик юлдуз ўрнатилган.

Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги осмонўпар бинода ёнғин чиқди

24 Декабрь 2016

 Нью-Йорк марказидаги 33 қаватли осмонўпар бинолардан бирида ёнғин чиқиши натижасида 24 киши жабрланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» шаҳар ўт ўчириш хизматининг Twitter’ига таяниб. Олти киши жиддий шикастланишлар олган.

АҚШ армияси инсоният тарихидаги энг кучли армия деб аталди

23 Декабрь 2016

  АҚШ армияси инсониятнинг бутун тарихидаги энг қодир, кучли ва таъминланган армия ҳисобланади, деб айтди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби. У бу ҳақда матбуот-анжуманда айтиб ўтди.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Евросиё" туннели очилди

21 Декабрь 2016
20 декабрда Истанбулда Босфор кўрфази тагидан ўтувчи "Евросиё" туннели очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, бош вазир Бинали Йилдирим  ҳамда кўплаб хорижий давлатлар етакчилари, бош вазирлари, вазирлари ва элчилари иштирок этди.

Хитой кинотеатрлар сони бўйича етакчилик қилмоқда

21 Декабрь 2016

Хитойда кинотеатрлар сони 40,9 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда Хитой матбуот, радиоэшиттириш, кинематография ва телевидение ишлари бош бошқармасида маълум қилинди. Хитойда шу тариқа бу рейтингда 40 759 кинотеатр билан етакчилик қилаётган АҚШдан 158 тага кўпроқ кинотеатр бор бўлиб чиқди.

Германия пойтахтида теракт содир этилди. Қурбонлар бор...

20 Декабрь 2016

19 декабрь кечки пайт Берлинда Ниццада ёзда содир этилган терактга ўхшаш ҳужум содир этилди. Польша автомобиль рақамига эга бўлган, металл ортилган юк машинаси ҳайдовчиси шаҳар марказидаги Курфюрстендамм кўчасида Рождество ярмаркасига йиғилган одамлар устига ҳайдаб, уларни атайлаб босиб кетган. Ҳайдовчи кўча бўйлаб 50 метрча юриб ўтган.

“Дунё гўзали - 2016” ғолибаси аниқланди

19 Декабрь 2016

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Дунё гўзали” танловининг бу йилги ғолиби пуэрто-риколик Стефани Дел Валье бўлди.

Тўрт метрли бўғма илон спортчилар кўз ўнгида кенгуруни ютиб юборди

14 Декабрь 2016

Австралияда тўрт метрли сафсар рангли бўғма илон гольф ишқибозлари кўз ўнгида кенгуруни ютиб юборди. Бу ҳақда BBC News хабар берган.

Воқеа Квинсленд штати шимолида содир бўлди. Ўйин иштирокчилари йирик кенгуруни ўраб олган баҳайбат илонни кўриб қолишган.

Миср шимолида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

09 Декабрь 2016

Миср пойтахти Қоҳирага йўл олган йўловчи поезди Нил дельтасида (дарёнинг тармоқланган мансаби) жойлашган Минуфия провинциясида рельсдан чиқиб кетди.

Ҳиндистонда олти қаватли уй қулаб тушди

09 Декабрь 2016

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри яқинида олти қаватли уй қулаб тушган. Бунинг оқибатида камида бир киши ҳалок бўлиб, икки нафар инсон жиддий жароҳат олди.

Покистонда қулаган самолёт "қора қутиси" топилди

08 Декабрь 2016

  Покистонда қидирув-қутқарув операцияси давомида 7 декабрда қулаган йўловчи самолёти "қора қутиси" топилди. Бу ҳақда Geo TV’га иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. "Қора қути"нинг қандай ҳолатда эканлиги маълум қилинмаган

Индонезияда кучли зилзила юз берди...

07 Декабрь 2016

Индонезияда 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида Аче ғарбий вилоятининг Пидиджая туманида 18 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган The Sydney Morning Herald туман раҳбари Саид Мульядига таяниб.

Дунёдаги энг ифлос шаҳарлар рўйхати билан танишинг! (фото)

06 Декабрь 2016

Дунёдаги кишилар сони ҳар йили ўсиб бормоқда. Бу эса озиқ-овқат, кийим-кечак маҳсулотларини яна кўпроқ ишлаб чиқаришга эҳтиёж туғдиради. Заводлар бутун бир ҳафта давомида тўхтовсиз ишлаб турибди, янгидан-янги ихтиролар пайдо бўлмоқда. Буюмлар эскириб бориши сабаб кишилар янги маҳсулотларни харид қилади. Корхоналар эса маиший техника, машиналар, компьютерлар ишлаб чиқариб, бу жараёнда пайдо бўлган чиқиндиларни яқин атрофдаги сув ҳавзаларига тўкиб ташлашмоқда. Шаҳар қанчалик катта бўлса, ундаги ишлаб чиқариш марказлари томонидан ташланаётган чиқиндилар миқдори ҳам шунчалик кўпдир. Қуйида эса дунёдаги энг ифлос 10 шаҳар рўйхатини келтирамиз. Улардаги экологик ҳолат туфайли бу ерларда яшаш тавсия қилинмайди.

Гавайи оролида рекорд дарадажа қор ёғди (видео)

05 Декабрь 2016

Охирги бир неча кун ичида Гавайи оролида рекорд даражадаги қор ёғди. Оролнинг баъзи жойларидаги қор қатлами 90 сантиметрга етган.

Қозоғистонлик ишчига бўри ҳужум қилди

03 Декабрь 2016

  Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги нефть ишлаб чиқарувчи компаниялардан бирида пайвандловчи-ишчи бўлиб ишловчи эркакка 2 декабрнинг эрта тонгида бўри ҳужум қилди.

Фидель Кастронинг мотам маросимига миллионлаб киши жамланди (фото)

30 Ноябрь 2016
Гаванада Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастронинг хотирасига бағишланган оммавий тадбирга деярли миллион киши келди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Дунёдаги энг кекса аёл ўзининг 117 ёшлигини нишонлади

30 Ноябрь 2016

Дунёдаги энг ёши улуғ инсон, 1899 йилда таваллуд топган Эмма Морано 29 ноябрь, сешанба куни ўзининг 117-таваллуд айёмини нишонлади. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.

Уч ёшли болакай ва унинг ити Instagram’да машҳур бўлиб кетди (фото)

30 Ноябрь 2016

АҚШнинг Портленд шаҳрида яшовчи уч ёшли Бадди исмли бола ва унинг Риган лақабли ити Instagram’да машҳур бўлиб кетишди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри. Болакай билан итнинг дўстлигини акс эттирувчи суратларни боланинг ота-онаси бир йилдан кўпроқ вақт аввал ижтимоий тармоққа жойлаштира бошлашди.

Кубаликлар Фидель Кастро билан видолашмоқда

29 Ноябрь 2016

Куба пойтахти Гавана ва Сантьяго-де-Куба шаҳрида 28 ноябрда артиллерия салютининг отилиши Куба халқининг Фидель Кастро билан хайрлашиши бошланганини англатди. Гаванада команданте билан хайрлашиш марказий жойи Инқилоб майдонидаги Хосе Марти ёдгорлик мажмуаси бўлди. Бу ерда мажмуанинг асосий залида фахрий соқчилар қуршовида Кастронинг Фульхенсио Батиста диктатурасига қарши кураш вақтидаги сурати ва мукофотлари намойишга қўйилди.

“Қора жума” ҳақида эшитганмисиз? (фоторепортаж)

28 Ноябрь 2016

АҚШда Шукроналик кунидан сўнг аксари дўконлар катта чегирмалар асосида савдо қиладиган кун “Қора жума” кириб келади. Ритейлерлар ўз маҳсулотларининг нархини ярим баҳосигача тушириб юборишади, дўконлар харидорлар билан тўлади, тирбандлик ва шовқин-сўрон бошланади. 1932 йилдан бери бу кунни Рождество байрами чегирмалари бошланадиган кун сифатида эътироф этиб келишади. Бугунга келиб у нафақат АҚШда,балки бутун дунёда кутиб олинмоқда.

 

Қозоғистон пойтахтига Нурсултон Назарбоев номи бериладими?

23 Ноябрь 2016

Қозоғистон депутати Қуаниш Султонов пойтахт ва бир қатор муҳим жойларни мамлакатнинг биринчи президенти номи билан аташ таклифини берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Соф олтиндан 2 метрлик арча барпо этилди

23 Ноябрь 2016

Япониялик заргар Гинза Танака Токиода соф олтиндан 2 метрлик арчани барпо қилди, деб хабар бермоқда Bangkok Post нашри.

Селфи оқибатида 76 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлди

23 Ноябрь 2016

2014 йилнинг март ойидан дунё бўйича камида 127 киши селфи олиш вақтида ҳалок бўлган. Бундай хулосага Карнеги-Меллон университети тадқиқотчилари келдилар. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда.

Японияда 7,3 магнитудали кучли зилзила рўй берди

22 Ноябрь 2016

22 ноябрь тонгида Япониянинг шарқий қисмида 7,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

БМТ: Нигерия шимолида 75 минг нафар бола очлик ва ўлимга маҳкум

18 Ноябрь 2016

 Нигериянинг шимоли-шарқида жойлашган Борно штатида яқин икки ой ичида 75 минг нафар бола очликдан ўлишга маҳкумлигини, БМТ ҳам уларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга қурби етмаслигини тан олган

Ит ўз эгасини заҳарли илонлар ҳужумидан асради

18 Ноябрь 2016

  Ярим тунда уй эгаси итнинг тинимсиз вовуллашидан уйғониб кетди, бирор ёмонликни сезиб, у ҳовлига югуриб чиқди.

Дональд Трамп президентлик маошидан воз кечишини билдирди

14 Ноябрь 2016

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп CBS телеканалининг «60 дақиқа» кўрсатувига берган интервьюсида мамлакат президентларига бериладиган ойлик маошдан воз кечишга тайёрлиги ҳақида баёнот берган.

Aмерикалик қиз ер юзидаги барча давлатларни кезиб чиқмоқчи(Фото)

12 Ноябрь 2016

  АҚШнинг Коннектикута штатида яшовчи 27 ёшли Кассандра Де Пекол (Cassandra De Pecol) 2015 йилнинг июль ойидан бошлаб, дунёнинг 181 та мамлакатини кезиб чиқди. 

Дональд Трамп - АҚШ президенти!

09 Ноябрь 2016

8 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари фуқаролари мамлакатнинг келгуси 4 йилдаги сиёсатини белгилаб олиш борасида ўз қарашларини билдиришди. Бу ҳақда, Kun.uz сайти тезкор хабарларни тақдим этиб борди.

Дунёдаги энг қиммат уй (фото)

09 Ноябрь 2016

Монакодаги La Belle Epoque уйлари дунёдаги энг нуфузли ва қиммат хонадонлар саналади. Ўрта Ер денгизи қирғоғида жойлашган янги бинодаги мазкур ажойиб пентхауснинг янги эгаси 306,5 миллион доллар сарфлади.

АҚШда 45-президент сайлови бошланди. Дастлабки натижалар маълум...

08 Ноябрь 2016
АҚШда 45-президент сайлови бошланди. Маҳаллий вақт билан ярим тунда (Тошкент вақти билан 8 ноябрь 10:00) анъанавий тарзда Нью-Ҳэмпшир штатининг Диксвилл-Нотч қишлоғида сайлов участкаси очилди ва қишлоқда яшайдиган 8 кишининг барчаси овоз берди ва участка дарҳол ёпилди.

Зоологлар янги қуш турларини аниқлашди

08 Ноябрь 2016

Америкалик зоологлар Африкада бирйўла уч янги қуш турини аниқлашди. Бу ҳақида Systematics and Biodiversity журналида чоп этилган мақолада маълум қилинди.

Италия яна бир табиий офат гирдобида...

07 Ноябрь 2016

Италияда кучли бўрон оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Яна 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Лондонда юз берган автоҳалокатда Италия шаҳзодаси вафот этди

03 Ноябрь 2016

 Италия шаҳзодаси Филиппо Корсини Лондон шаҳрида юк машинаси остида қолиб, ҳалок бўлди.

Италия шаҳзодаси Лондонда аянчли ҳалок бўлди

02 Ноябрь 2016

Италиянинг қадимий зодагонлар оиласига мансуб шаҳзода Филиппо Корсини Лондонда юк машинаси ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди. Юк машинаси шаҳарнинг аҳоли гавжум кўчаларидан бирида велосипедда кетаётган шаҳзодани 30 метрча масофага судраб кетган.

Икки кун мобайнида Италияда 700дан ортиқ зилзила қайд этилди

01 Ноябрь 2016
Италиянинг марказий қисмидаги Марке ва Умбрия вилоятлари чегарасида 30 октябрдаги 6,5 магнитудали зилзиладан кейинги икки кун ичида 700 дан кўпроқ зилзила қайд этилди.

Дунёдаги энг кўп зиёрат қилинувчи шаҳарлар

31 Октябрь 2016

Mastercard Global Destinations Cities Index'нинг йиллик тадқиқотига кўра, 2016 йилда Дубай зиёратчилар ташриф буюрувчи дунёнинг тўртинчи, Яқин Шарқнинг эса биринчи  шаҳри бўлди. Бу ҳақида Mastercard'нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Италия - зилзиладан олдин ва кейин

30 Октябрь 2016

 30 октябрь куни эрталаб Италияда сўнгги икки ҳафта ичидаги иккинчи кучли зилзила бўлиб ўтди. ОАВда Дастлаб унинг магнитудаси 7 балл бўлгани таъкидланди, кейин эса аниқ маълумот берилиб, 6,5 магнитудали ер силкиниши қайд этилгани маълум қилинди. Қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Хитойлик бойларнинг 60 фоиздан кўпроғи мамлакатни тарк этишни режалаштирмоқда

29 Октябрь 2016

  ХХРдаги бадавлат кишиларнинг 60 фоиздан кўпроғи хориждаги кўчмас мулкларга инвестиция қилишни ҳамда яқин уч йил ичида мамлакатни тарк этишни режалаштирмоқда.

Назарбоевнинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи давом этмоқда

27 Октябрь 2016

  Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи давом этмоқда, деб ёзади Kazakhstan Today.

Ироқда алкоголли ичимликлар импорти ва сотуви тақиқлади

23 Октябрь 2016

  Ироқ парламенти алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотишга расман тақиқ қўйди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар берди.

Жоли ва Питт тўйлари бўлган саройни сотмоқда

22 Октябрь 2016

 Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Питт ўзларининг тўйлари бўлиб ўтган Мираваль саройини сотувга қўйди. Бу ҳақда, US Magazine нашри ўз манбаларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Макка зиёрати учун 9 минг километрни пиёда босиб ўтди

19 Октябрь 2016

Испаниялик мусулмон пиёда умра амалини амалга оширди. У Париждан 5,5 ой олдин ўз сафарини бошлаб, 9 минг километр босиб ўтди, деб ёзмоқда Кувайтнинг "Al Rai" нашри.

2017 йилда Дубайда биринчи робот-полициячи иш бошлайди

18 Октябрь 2016
Дубай полицияси 2017 йилда биринчи робот-полициячи ўз ишини бошлаши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида амирлик шаҳрининг Dubai Media Office матбуот маркази хабар берди.

Индонезияда қор одам топилди...ми? (видео)

17 Октябрь 2016

Индонезиядаги ўрмонга ўрнатилган камераларга қор одамнинг тасвири тушиб қолди. Бу ҳақда “Mirror” ёзмоқда.

Фил боласи чўкаётган инсонни қутқарди (видео)

17 Октябрь 2016

Таиланддаги миллий паркда Кхам Ла лақабли филча парк ходимларидан бири чўкиб кетиши мумкинлигини кўргани ҳамоно ёрдамга ошиқди ва қаттиқ оқаётган дарёга тушди. Бу ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда машҳурлашмоқда.

Хитойда мамлакатнинг энг бадавлат фуқаролари рўйхати тузилди

14 Октябрь 2016

Хитойдаги энг бадавлат фуқаро Dalian Wanda Group раҳбари, 62 ёшли Ван Цзяньлинь деб топилди. Унинг бугунги кундаги даромади $32,1 млрд долларни ташкил этмоқда.

Дунёда ҳар 7 сонияда 15 ёшдан кичик қиз турмушга чиқади

13 Октябрь 2016

Дунёда ҳар 7 сонияда 15 ёшдан кичик бўлган қизлар ўзларидан анча ёш катта бўлган эркакларга турмушга чиқишга мажбур бўлади, деб ёзади “Интерфакс” Save the Children халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботига асосланиб.

Twitter киши ҳаётини сақлаб қолди

12 Октябрь 2016
АҚШ ҲДК фахрийси Крис Уильямс (Kris Williams) ити билан бирга Шимолий Каролинада сув остида қолиб кетган уйидан қутқарилди. Twitter ва атрофдаги бефарқ бўлмаган инсонлар туфайли улар бир ўлимдан қолишди, деб ёзади Motherboard.

«Дунёдаги энг чиройли чеҳра» танлови ғолиби маълум бўлди

11 Октябрь 2016

Россиянинг Красноярск шаҳрида яшовчи Алёна Раева исмли қиз Мўғулистонда бўлиб ўтган «Дунёдаги энг чиройли чеҳра» танлови ғолибига айланди, деб ёзади Metro газетаси.

Фермер 1190 килограммли қовоқ етиштириб, рекорд ўрнатди (видео)

10 Октябрь 2016

Бельгиялик фермер Маттиас Виллемайнс оғирлиги 1190 кг келадиган қовоқ етиштирди. Фермер улкан сабзавотни Германиянинг Людвигсбург шаҳрида бўлиб ўтган қовоқлар оғирлигини ўлчаш бўйича Европа чемпионатига олиб келди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Британиялик вазирларга Apple Watch соатини тақиш ман этилди

10 Октябрь 2016

Буюк Британия вазирлар маҳкамаси аъзоларига ҳукумат йиғилишлари вақтида Apple Watch соатларини тақиш тақиқланди, чунки гўёки бу қурилмаларга россиялик хакерлар ҳужум қилиши мумкин, деб хабар бермоқда The Age.

Яна Apple, Google ва Coca-Cola...

07 Октябрь 2016

Дунёнинг энг қиммат 100 бренди рейтинги ҳар йили янгиланади, бу йил ҳам рўйхат чўққисидан техно-гигантлар ўрин олди. Бу ҳақида interbrand.com'да маълум қилди. 

Чегарачилар "элчи" кабутарни қўлга олишди

03 Октябрь 2016
Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги чегарачилар, мамлакат бош вазирига Нарендра Модига жанговар руҳда битилган мактубни олиб кетаётган кабутарни ушлаб олишди. Бу ҳақда Times of India нашри ёзмоқда.

Хитойда 19 кишини ўлдиришда гумонланаётган шахс айбини тан олди

01 Октябрь 2016

 Хитойнинг жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида 19 кишини ўлдиришда гумонланаётган шахс айбини тан олди.

Юань расман дунё захира валюталари қаторига кирди

01 Октябрь 2016

 1 октябрь, шанба кунидан бошлаб дунёда аввалгидек 4 эмас, 5 та захира валютаси расман қўллана бошланади. АҚШ, Европа, Буюк Британия ва Япония пул бирликлари қаторига Хитой валютаси ҳам қўшилди.

ОФК президенти Мираброр Усмоновни табриклади

30 Сентябрь 2016

ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим ал-Халифа ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни Ўзбекистон Президенти фармони асосида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” давлат мукофотига сазовор бўлганлиги билан табриклади.

Янги Зеландияда 3 ёшли бола миллион доллар ютиб олди

30 Сентябрь 2016

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида яшовчи 3 ёшли болакай миллий лотереядан миллион доллар ютиб олди.

Италиялик фуқаро авиакомпанияни судга берди

24 Сентябрь 2016

Италиялик фуқаро Emirates  авиакомпаниясини судга берди. Бунга сабаб қилиб эса уни самолётда ортиқча вазндан азият чекаётган йўловчи билан ёнма-ён ўтирганини кўрсатмоқда.

Чиқиндига чиқарилган маҳсулотларни сотадиган супермаркет (фото)

21 Сентябрь 2016

Камбағал оилалар маҳсулотлар учун қанча исташса, шунча тўлаши мумкин.  Британиянинг Лидс шаҳрида чиқиндига чиқариладиган маҳсулотлар сотилувчи биринчи супермаркет ишга тушди. Бу ҳақда Independent хабар берган.

2020 йилгача пластик идишлардан бутунлай воз кечилади

19 Сентябрь 2016
Францияда пластик чашкалар, ликопчалар ва бошқа шундай материалдан тайёрланган идишлар истеъмолдан чиқарилиши ҳамда ўрнига биологик тоза маҳсулотлардан идишлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳақда The Independent хабар тарқатган.

Хитой тарихидаги энг қиммат ажрим қайд этилди

14 Сентябрь 2016

Хитойда мамлакат тарихидаги энг қиммат оилавий ажралиш жараёни якунига етди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Дунёдаги энг ингичка минора ташрифчилар учун ёпилди

13 Сентябрь 2016
2016 йилнинг августида эксплуатацияси йўлга қўйилган дунёдаги энг ингичка минора ҳисобланмиш Англиянинг i360 минораси ташрифлар учун ёпилди. Бу ерга ташриф буюрганлар ҳадеб қулфланиб қолаверганидан кейин иншоотни вақтинчалик ёпишга қарор қилинди. ВВС янгиликлар хизмати шу ҳақида маълум қилди.

Кийим кечаклар компьютерлардан кўпроқ сотилади-да...

12 Сентябрь 2016

“Forbes” журнали дунёдаги энг бой одамларнинг рўйхатини эълон қилди. Унда Zara дўконлар тармоғининг асосчиси, 80 ёшли Амансио Ортега Билл Гейтсни ортда қолдириб энг юқори ўринни қайд этди

Нигерда сув тошқинлари оқибатида 38 киши қурбон бўлди

09 Сентябрь 2016

Нигерда сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 38 кишига етди, 92 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди.

Глобал исиш туфайли, Арктикага китлар қайтмоқда

08 Сентябрь 2016

 АҚШ океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси ходимаси Сью Мур сўнгги 30 йил давомида Чукотка денгизи ва унинг атрофидаги китлар устидан олиб борилган кузатув натижасида қўлга киритилган маълумотларни тўплади ва кўриб чиқди.

Австралияда муз даврига тегишли уйларнинг қолдиқлари топилди

08 Сентябрь 2016

встралиянинг шимоли-ғарбий соҳиллари яқинидаги Дампир архипелагида ишлаётган археологлар тўққиз минг йил аввал қурилган тош уйлар изларини топди

272 миллион долларлик кутубхона барпо этилади

07 Сентябрь 2016

Дубай ҳукумати ҳукмдор Муҳаммад Ибн Рашид Ал-Мақтум номидаги кутубхона қуриш лойиҳасига старт берди. Кутубхона қурилиши 272 млн долларга айланади ва араб оламида маданият соҳасидаги энг катта лойиҳа бўлади, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.

Россиянинг келажакдаги президенти қандай бўлади?

05 Сентябрь 2016

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг бўлажак президенти қандай бўлиши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль сайтига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

АҚШлик хонанда Крис Браун ҳибсга олинди

03 Сентябрь 2016

АҚШнинг Лос-Анжелес штатида таниқли хонанда Крис Браун полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда. Крис Браун ўқотар қуролдан фойдаланганликда гумонланмоқда.

Coca-Cola заводидан катта миқдордаги кокаин топилди

31 Августь 2016
Coca-Cola’нинг Франциядаги заводида ишчилар ичида кокаин бўлган контейнерни аниқлашди. Марсель яқинида топилган гиёҳванд моддалар солинган қопларнинг умумий оғирлиги 370 кг га яқинни ташкил қилди ва у 50 млн еврога баҳоланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Владимир Путин исмли шахс қўлга олинди

31 Августь 2016

АҚШнинг Флорида штати Уэст-Палм-Бич шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Россия президенти Владимир Путинга адаш бўлган қора танли эркакни қўлга олди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

11 ёшли қизча Ганг дарёси бўйлаб 570 км сузиб ўтмоқчи

31 Августь 2016

Ҳиндистоннинг Канпур шаҳрида яшовчи 11 ёшли Шраддха Шукла ҳиндистонлик олимпиячиларнинг ғалабаларидан илҳомланиб, миллий рекордни янгилаш мақсадида Ганг бўйлаб 570 км сузиб ўтишга отланди.

Ҳиндистонда аёл сайёҳларга юбка киймаслик тавсия қилинмоқда

29 Августь 2016

Ҳиндистоннинг Маданият ва туризм вазири Махеш Шарманинг таъкидлашича,  хорижлик сайёҳ аёлларга кичик шаҳарларга ташриф буюрганда юбка киймаслик тавсия қилинади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Сичқон самолёт парвозини икки кунга кечиктирди

29 Августь 2016

Air France авиакомпаниясининг Мали пойтахти Бамакодан Парижга рейси сичқон туфайли 48 соатга қолдирилди. Сичқон қандайдир тарзда учувчилар кабинасига кириб қолган. Сичқонни тутишга анча вақт талаб қилингани учун рейс бекор қилинди. Экипаж сичқонни тутишга уриниш давомида бир неча бор дам олишига тўғри келган. Сичқонга нима бўлгани номаълум.

Италиядаги зилзила қурбонлари сони 22 кишига етди

25 Августь 2016

Италияда юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди, 100 дан ортиқ киши эса бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда..

Петербург кўчаларида бэтмобиль пайдо бўлди

25 Августь 2016

Санкт-Петербург аҳолиси бэтмобиль билан суратга тушиш бахтига мушарраф бўлди. Суратлар “ВКонтакте” ижтимоий тармоғига жойлаштирилган.

Италиядаги кучли зилзила шаҳарни вайронага айлантирди (фото)

24 Августь 2016
Италиянинг марказий қисмида 6,1 балли зилзила қайд этилди. Европанинг EMSC сейсмология маркази берган хабарга кўра, зилзила эпимаркази Л’Акуила шаҳридан 48 км шимолда, мамлакат пойтахти Рим шаҳридан 116 км шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Дорихоналарда кўзни ачиштирувчи газ баллончалари сотилмоқда?!

24 Августь 2016

Германиянинг энг йирик дорихоналар тармоғи DM кўзни ачиштирувчи газли баллончаларни сотишни бошлади, деб хабар бермоқда The Local нашри.

Дунёдаги энг чиройли бола билан танишинг! (фото)

23 Августь 2016

Instagram ва Twitter фойдаланувчилари Австралиянинг Мельбурн шаҳрида яшовчи 12 ёшли Уильям Франклин-Миллерни дунёдаги энг чиройли бола деб топди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

“Pokemon Go” ўйини одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда

22 Августь 2016

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри полицияси автомобиль ҳаракати кўп бўлган ўнлаб кўчаларда “Pokemon Go” ўйнаётган кишиларни хавфли хатти-ҳаракати учун қўлга олишни бошлади. Бу ҳақда  РИА Новости  хабар бермоқда.

Яраланган 5 ёшли бола Суриядаги уруш тимсолига айланди

19 Августь 2016

Американинг CNN телеканали бошловчиси Кейт Болдуин жонли эфирда Сурияда ҳаво ҳужуми пайтида яраланган 5 ёшли Омран Дакнееш ҳақидаги хабарни ўқиётганда ўзини йиғидан тўхтата олмади.

Бир ҳафта мобайнида 5,5 мингдан зиёд япониялик қуёш уришидан азият чекди

16 Августь 2016
Японияда сўнгги ҳафта ичида 5,5 мингдан зиёд киши қуёш уриши оқибатида шифохоналарга ётқизилган. Бу ҳақда мамлакат ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, худди шу вазифани бажарувчи ФВВ ва тез ёрдам хизматлари маълум қилган.

Хитойдаги қишлоқ аҳолиси ғорда истиқомат қилишмоқда (фото)

16 Августь 2016

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясидаги Жондон қишлоғи мамлакатнинг юқори технологияли шаҳар ва қишлоқларидан тубдан фарқ қилади, дейиш мумкин. Бу ерда истиқомат қилаётганларнинг хитойлик экани эътиборга олинмаса, улар дунё фабрикаси номини олган мамлакатнинг бир ҳудудида яшаётганига ишониш қийин.

Сурия ва Туркия чегарасида портлаш...

15 Августь 2016

Сурия ва Туркия чегарасидаги Атме қишлоғида автобус портлаши натижасида 15 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru» Reuters’га таяниб.

Бағдоддаги ёнғиннинг қурбони болалар бўлди

13 Августь 2016

10 август куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги шифохоналардан бирида кучли ёнғин келиб чиқди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Аҳмад ар-Радинининг сўзларига кўра, ёнғин оқибатида 11 нафар бола ҳалок бўлган.

Пушкиннинг авлодига мансуб йигит Британиянинг энг ёш миллиардерига айланди

12 Августь 2016

  Лорд Жеральд Гросвенорнинг ўғли ва ёзувчи Александр Пушкиннинг авлодларидан бўлган 25 ёшли Хью отасининг ўлимидан кейин унинг меросига эгалик қилиб, Буюк Британиянинг энг ёш миллиардерига айланди

Путин ва Эрдўған ўртасида тор доирадаги учрашув бўлди

10 Августь 2016
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг икки томон ўртасидаги инқироздан кейинги илк учрашуви 2 соат давом этди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

60 ёшли эркак 6 ёшли қизчага уйланди!

03 Августь 2016

Афғонистоннинг марказий вилоятларидан бири Горда полиция Муҳаммад Карим исмли кекса ёшдаги мусулмон уламосини ҳибсга олди. Бунга унинг олти ёшли қизчага уйлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда “Mignews” хабар берди.

Бешинчи қаватдан тушиб кетган 3 ёшли болакай тирик қолди

02 Августь 2016

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида уч ёшли бола турар-жой биносининг бешинчи қаватидан қулаб тушиб, тирик қолди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, Kazakhstan Today хабар бермоқда.

Россиянинг бир неча йирик ташкилотлари киберҳужумга учради

02 Августь 2016

Россиядаги 20 тача ташкилотнинг тармоқларига зарарли дастурий таъминот юқтирилди. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизмати расмий баёнот берди, деб хабар қилмоқда «Hi-Tech.Mail.ru».

Эрон полицияси байрам бирга нишонлаган 150 нафар йигит ва қизни қўлга олди

28 Июль 2016

Эроннинг Теҳрон шаҳар полицияси 150 яқин йигит ва қизнинг биргаликда байрам нишонлаганликлари учун қўлга олди.

Facebook турар жой бинолари етишмовчилигига барҳам бермоқчи

27 Июль 2016
Facebook ижтимоий тармоғи Менло-Парк шаҳрида ўзининг бош қароргоҳи ёнида шаҳарда турар жой бинолари етишмовчилигига барҳам бериш ва ўз ҳудудини кенгайтириш ҳуқуқини олиш учун 1,5 мингта квартира қурмоқчи. Бу ҳақда WSJ нашри маълум қилди.

Кучли тўфон Хитойнинг жанубига етиб келди

27 Июль 2016
Хитойга ёпирилган Миринаэ тўфони 26 июль кечки пайт мамлакатнинг жанубидаги Хайнань оролига етиб келди ва ҳукуматни шторм огоҳлантиришини эълон қилишга мажбур қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Ногиронлар уйининг собиқ ходими дастидан 19 ногирон ҳалок бўлди ва...

26 Июль 2016
26 ёшли Сатоси Уэмацу Япониянинг Сагамихара шаҳридаги ногиронлар учун мўлжалланган "Цукуидаги лилиялар боғи" пансионатида даволанувчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 26 киши оғир, 6 киши енгил жароҳатлар олган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хитойдаги кучли жала юзлаб кишиларнинг ҳаётига зомин бўлди

25 Июль 2016
Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясида кучли жала туфайли юзага келган тошқинлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 160 кишига етди, яна 123 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.

Алматидаги терактда ҳалок бўлган полициячиларнинг оилаларига уй топширилди

22 Июль 2016

Алматидаги антетеррор операцияни ўтказиш чоғида вафот этган полициячилар Максат Салимбаев ва Тимур Бегасиловнинг оила аъзоларига уйларнинг калити топширилди. Бу ҳақда Алмати вилояти маъмурияти хабар берди.

Туркияда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

21 Июль 2016

Туркия 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилди. Бундай қарор давлат тўнтарилиши амалга ошириш ҳаракатидан 5 кун ўтгач қабул қилинди, дея хабар беради Euronews.

Дубайда дунёдаги энг узун ҳашаматли меҳмонхона қурилади

19 Июль 2016
Bawadi 2007 йилда Дубайда меҳмондорчилик ва дам олишни тараққий эттириш мақсадида дунёдаги энг узун ҳашаматли меҳмонхона занжирининг қурилиши тўғрисида эълон қилганди. Бу ҳақида Dubai Holding бош ижрочи директори Emirates 24 | 7 нашрига маълум қилган.

Тўнғиз пляждагиларни саросимага солди (видео)

19 Июль 2016

Польша денгиз бўйидаги пляжлардан бирида тўнғиз дам олаётганлар орасида ҳақиқий саросима келтириб чиқарди.

Москвада хавфли об-ҳаво...

18 Июль 2016
Москвада синоптиклар ваъда қилган бўрон кўтарилди. Кўплаб туманларда момақалдироқ ва чақмоқ кузатилмоқда, ёмғир шаррос қуймоқда. Бу ҳақида ТАСС маълум қилди.

Франциянинг миллий байрами куни францияликлар учун мусибатли келди

15 Июль 2016

  14 июлда Франциянинг милллий байрами сифатида нишонланадиган Бастилиянинг олиниши куни мамлакат тарихида энг мусибатли кунлардан бири сифатида эсда қолса керак. 

Тереза Мэй Буюк Британия Бош вазири деб расман эълон қилинди

14 Июль 2016

 Буюк Британия қироличаси Елизавета II Дэвид Кэмероннинг истеъфосини қабул қилди ва саройда аудиенция ўтказиб, Тереза Мэйни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. 

Дубайда ҳаво ҳарорати +64°C даража!

13 Июль 2016
БААнинг Дубай шаҳрида айни вақтда ҳаво ҳарорати ўртача 50°C бўлиб турибди, лекин шаҳар аҳолиси намликнинг ҳаддан ташқари юқори бўлгани сабаб 64°C даражадаги иссиққа чидашга мажбур бўлмоқда.

Британия бош вазири идорасида ишловчи Ларри мушуги лавозимида қолади

12 Июль 2016
Британия бош вазири идорасининг сичқон овчиси лавозимида ишловчи Ларри мушуги, собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон оиласи қароргоҳни тарк этганидан кейин ҳам ўз лавозимида қолади, деб хабар қилмоқда ББС телеканали.

Бир неча полициячини ўлдириб, қони билан деворда хат қолдиди

11 Июль 2016
АҚШнинг Даллас шаҳрида бир неча полицияларни отиб ўлдирган Мики Хавьер Жонсон деворда ўлим олди номасини қолдирди. Бу ҳақда CNN телеканалига шаҳар полицияси бошлиғи Дэвид Браун маълум қилди.

АҚШда эгизак опа-сингиллар бир кунда фарзанд кўрди

09 Июль 2016

 

АҚШда эгизак опа-сингиллар Сара Мариус ва Ли Рожерслар бир кунда, бир пайтда, аммо бошқа-бошқа шаҳарда фарзанд кўрди.

Камчаткада яна вулқон отилди

09 Июль 2016

Камчаткадаги Ключевской вулқони отилиб, унинг кули етти километргача сочилди.

Чамадон ичига яшириниб олган муҳожир Швейцарияда қўлга олинди

07 Июль 2016

Швейцарияда эритреялик ноқонуний муҳожир дўстининг чемоданига яшириниб, Италия орқали Британияга кетаётганда қўлга тушди.

Мадинадаги Ал-Масжид ан-Набави масжидида кучли портлаш юз берди

05 Июль 2016

Кеча, 4 июль куни Мадинадаги Ал-Масжид ан-Набави масжидида кучли портлаш юз берди, деб ёзади ТАСС нашри.

Камчаткада одамхўр айиқ отиб ўлдирилди

04 Июль 2016

  Камчаткада одамхўр айиқ отиб ўлдирилди1 июль куни Камчатканинг Елизовский туманида ваҳший айиқ тирноқлари бурдалаб ташлаган эркак жасади топилган.

Тинмай ёғаётган кучли ёмғирдан стадион сувга тўлди (фото)

04 Июль 2016
Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Эчжоу шаҳрида июнь ойидан бери тинмай ёғаётган кучли ёмғир туфайли шаҳардаги стадион сувга тўлган. Бу ҳақда CCTV News ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

Ҳиндистонда чақмоқ зарбидан 90 киши ҳалок бўлди

23 Июнь 2016

21 июнь, сешанба куни Ҳиндистоннинг тўрт штатида камида 90 киши чақмоқ зарбидан ҳалок бўлди. Олдинроқ шу куни биргина Бихар штатида 45 киши табиий офат қурбони бўлгани билдирилганди.

Доминиканда акула селфи қурбонига айланди

23 Июнь 2016

Ижтимоий тармоқларда Доминикан Республикасидаги пляжлардан бирида дам олаётган сайёҳлар сувдан йирик мовий рангли акулани чиқариб олиб, у билан суратга тушаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Бир кунда 45 киши яшин уришидан ҳалок бўлди-я...

22 Июнь 2016
Ҳиндистоннинг Бихар штатида рўй берган табиий офат натижасида камида 45 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Air News. Инсонлар яшин уришидан ҳаётдан кўз юмган. Бундан ташқари, ўнлаб кишилар жабрлангани ҳақида хабарлар бор.

Ҳайвонлар озодликда, одамлар қафасда! Ажабтовур ҳайвонот боғи (фото)

22 Июнь 2016

Ҳайвонот боғига ташриф буюрсангиз, болаликдаги беғубор таасуротлар ёдга тушади. Чиройли қушлар, баҳайбат ўтхўр ва гўштхўр йиртқичларни нафақат телевизорда, балки ҳаётда ҳам ўз кўзи билан кўриш истагида бўлганлар, албатта, ҳайвонот боғини айланишга ташриф буюришади. Бироқ шундай инсонлар борки, уларга жониворларни олис масофадан туриб кузатиш камлик қилади.

Тбилисида граммафон шаклида театр қурилди (фото)

21 Июнь 2016

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри марказидаги Кура дарёси бўйида янги маданий марказ қуриб битказилди. Рике истироҳат боғи ичида жойлашган бино граммафон шаклида қурилган бўлиб, иккита катта бирлаштирилган найдан иборат. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.

Коллеж ўқитувчисининг юзига кислота сепиб кетишди

20 Июнь 2016

19 июнь куни Олтойнинг Бийск тиббиёт коллежида ўқитувчининг юзига номаълум шахс кислота сепиб кетди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри ёзмоқда.

Ҳиндистонда Сигирлар вазирлиги ташкил этилади

18 Июнь 2016

Бутунжаҳон ҳинд кенгаши томонидан Ҳиндистонда Сигирлар вазирлигини ташкил этиш ташаббуси берилди. Маълумки, сигирлар ҳиндистондаги энг муқаддас жониворлар сирасига киради.

АҚШда шамол 20,5 минг долларни учириб кетди

18 Июнь 2016

Американинг Род-Айленд штати пойтахти Провиденс шаҳрида шамол инкассатор машинасидан тушиб қолган иккита сумкадан 20,5 минг долларни учириб кетди.

Москвада ёнаётган чиқинди идишидан одам жасади топилди

16 Июнь 2016

16 июнь куни Москванинг шарқий қисмидаги Первомайская кўчасида ёнаётган чиқинди идиши ичидан эркак кишининг жасади топилди.

Норвегияда дарахтдан ишланган буюмлар хариди қатъиян тақиқланди

15 Июнь 2016

Маълумки, палма ёғи, ёғочдан ясалган буюмлар ва кўплаб маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши бевосита ва билвосита ўрмондаги дарахтларнинг кесилиши натижасида яратилади.

Россияликлар туркларга ифторлик қилиб беришди

14 Июнь 2016

Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган Туркиянинг Анталия шаҳри россияликлар учун машҳур курорт жойлардан бири бўлган. Су-24 воқеасидан кейин Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар анча совуқлашиб қолгач, россияликларнинг Туркияга келиши камайди. Куни кеча Анталиядаги россиялик эмигрантлар маҳаллий халқ вакиллари учун ифторлик ташкил қилиб берди. Бу эса икки миллат ўртасидаги ҳамжиҳатликни оширишга туртки бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Dailysabah” хабар берди.

АҚШ тарихидаги энг оммавий қотиллик

13 Июнь 2016
Дастлабки маълумотларга кўра, Орландода тунги клубдаги отишма АҚШ тарихидаги энг оммавий қотиллик бўлди. Қурбонлар сони 50 кишигача ошди. Бу ҳақда WESH2 маҳаллий телеканали мухбири твиттерда маълум қилди.

Швецияда M&M’s конфетлари сотуви ман этилди

11 Июнь 2016

Швецияда Mars концерни томонидан ишлаб чиқариладиган M&Mʼs шоколадли конфетлари сотуви тақиқлаб қўйилди.

Кучли жала оқибатида Брюссель сув остида қолди

09 Июнь 2016

Охирги кунларда Бельгия провинцияларида сув тошқинини юзага келтирган ва катта зарар етказган кучли жала мамлакат пойтахтигача етиб борди.

Боливияда энг мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди

08 Июнь 2016

Кеча, 7 июнь куни тунда Боливияда автобус иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси туфайли 17 киши нобуд бўлди, 18 киши турли тан жароҳатларини олди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Ҳиндистонда икки жинсли сиам эгизаклари туғилди

06 Июнь 2016

Кеча, 5 июнь куни Ҳиндистонда икки жинсли эгизаклар дунёга келди. Бу ҳақда “Medportal.ru” нашри хабар бермоқда.

Бир ҳафта давомида Ўртаер денгизида 880 нафар муҳожир ҳалок бўлди

01 Июнь 2016
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича бошқармаси берган маълумотларга қараганда, ўтган ҳафта давомида Ўртаер денгизида кема тўқнашуви ва қайиқлар ағдарилиши натижасида 880 нафар мигрант ва қочоқ ҳалок бўлган.  Бу ҳақда “Euronews” хабар ёзмоқда.

Саёҳатга борган аёл тимсоҳга ем бўлди

31 Май 2016

Австралиянинг Квинсленд штати Дейнтри миллий боғида денгизнинг четида чўмилишни истаган сайёҳ аёллардан бирига тимсоҳ ҳужум қилди ва уни еб қўйди, деб ёзади “Vchaspik.ua” нашри. Фожиа кеча, 29 май куни содир бўлган.

Туркиянинг Диёрбакир туманида портлаш юз берди

30 Май 2016
Туркиянинг жанубидаги Диёрбакир туманидаги Кулп шаҳрида портлаш юз берди. Оқибатда 5 жандарм жароҳат олди, деб хабар бермоқда Haberturk газетаси.

Туркия шарқида яна портлаш...

25 Май 2016
Туркияда портлаш оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна 4 нафар аскар яраланди. Бу ҳақда 24 майда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқдан асфальтлар эримоқда (видео)

25 Май 2016

Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқдан йўллардаги асфальт эришни бошлади. Иссиқ ҳаво ҳукм сураётган мамлакатнинг ғарбий штатларидан олинган, ушбу ҳолат акс этган кадрларни NDTV канали намойиш қилди.

Москва марказида ноодатий почта бўлими очилади

24 Май 2016
Россия почтаси Москва марказида ноодатий почта бўлими очмоқчи. Бу бўлим орқали Уильям Шекспир асарларининг энг машҳур қаҳрамони – Жульеттага севги мактублари йўллаш мумкин бўлади.

Бангладешда кучли сув тошқинлари: ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди

23 Май 2016
Бангладеш жанубида юз бераётган “Роану” тропик циклони олиб келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлган сони 25 кишига етди, жабрланганлар сони 250 минг кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар ва табий офатларнинг олдини олиш вазирлиги раҳбари Музаффал Хусайн Чоудхури Майя маълум қилмоқда.

Бульдозерини одамлар ва машиналар устидан ҳайдади (видео)

23 Май 2016

Хитойнинг Шуочжоу шаҳрида (Шаньси провинцияси) бульдозер одамларни босиб-янчиб, машиналарни уриб кетгани видеоси интернетда тарқалди.

Барнаул марказида автомобиль ерга кириб кетди (фото)

21 Май 2016

20 май куни Россиянинг Олтой ўлкасидаги Барнаул шаҳрида марказий кўчалардан бирида енгил автомобиль асфальт қопламаси тагига кириб кетди, деб ёзади TJournal.

Италияда дунёдаги энг узун пицца тайёрланди

20 Май 2016

Италиянинг Неаполь шаҳрида дунёдаги энг узун пицца пиширилди. Пиццанинг узунлиги 1854 метрни ташкил этади. Рекордни ўрнатишда 250 нафар ошпаз иштирок этади.

Перудаги мактаблардан бирида даҳшатли ҳодиса рўй берди

20 Май 2016

Перунинг Тарапото шаҳридаги мактаблардан бирида даҳшатли ҳодиса рўй берди. 100 га яқин 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар қалин ва узун соқолли қора арвоҳни кўришганини, у ўқувчилрни бўғиб ўлдириш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

Ўрмон ёнғини нефтчилар шаҳарчаси кулини кўкка совурди

18 Май 2016
Канаданинг шимолий-шарқида жойлашган Альберт провинциясида юз бераётган ёнғин натижасида нефтчилар шаҳарчаси ёниб кетди. Бу ҳақда 18 май куни СВС телеканали хабар бермоқда.

“Самосвал” ҳайдовчисини айиқ ғажиб ташлади

17 Май 2016

Эвенкий автоном округида 52 ёшли “Самосвал” ҳайдовчиси айиқ ҳужумиданг сўнг вафот этди, деб ёзади “Mir24.tv” нашри.

Ҳинд депутати интервью чоғида “ер остига” кириб кетди

17 Май 2016

Ҳиндистоннинг “Бхаратия жаната парти” партияси депутати Пунамбен Мадам Жалла Рамнагар шаҳрида журналистлар билан суҳбатлашаётиб канализация қувурига тушиб кетди, деб ёзади “Lenta.ru” нашри.

Дунёнинг энг қиммат брендлари номи эълон қилинди

13 Май 2016

  Forbes журнали томонидан тузилган дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингида бу сафар ҳам Apple корпорацияси етакчиликни сақлаб қолди.

Дунёнинг энг қиммат брендлари номи эълон қилинди

13 Май 2016

  Forbes журнали томонидан тузилган дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингида бу сафар ҳам Apple корпорацияси етакчиликни сақлаб қолди.

Олтойлик аёл икки кун ботқоқда қолиб кетди

12 Май 2016

  Россиянинг Олтой вилоятидаги Зарин туманида яшовчи аёл қўзиқорин териш мақсадида ўрмонга кириб, адашиб қолди. У ўрмондан чиқиш йўлларини қидириб, ботқоққа ботган ва икки кун мобайнида ботқоқда ёрдам кутган

Туркияда навбатдаги теракт

11 Май 2016
Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳри марказида, Боғлор туманида портлаш амалга оширилиши натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 42 киши жароҳатланган. Бу ҳақда NTV хабар тарқатган.

Пойтахтда квартиралар нархи бир мунча пасайди

10 Май 2016

Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклифларнинг ўртача баҳоси мартга нисбатан 2% — 1 квадрат метр учун 633 дан 623 шартли бирликкача пасайди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Красноярск ўлкаси кучли қор ёғини остида қолди

09 Май 2016
Красноярск ўлкаси ҳудуди 9 май куни кучли қор ёғини остида қолди. Маҳаллий нашрлар тарқатган суратларга кўра, ўлка маъмурияти биноси жойлашган ҳудуд ҳам қор билан қопланган.

Британия нефть компанияси Эронда офис очади

06 Май 2016

  Британиянинг BP нефть гиганти шу йилнинг ёзида Эронда корпорация бўлинмасини очишни режалаштирган.

Испанияда циркидан хавфли ҳайвон қочди

06 Май 2016

  Испаниянинг Палос-де-ла-Фронтера циркидан гиппопотам қочиб кетди. Унинг қандай қилиб цирк ҳудудидан чиққанлиги сабаби номаълум.

Канада ҳукумати ёнғин сабаб шаҳар аҳолисини эвакуация қилди

05 Май 2016

  Канаданинг Альберта вилоятидаги 80 минг киши яшайдиган Форт Мак-Мюррей шаҳрининг барча аҳолиси борган сари ёйилиб бораётган ёнғин сабабли эвакуация қилинди.

Италияда янги қарорга кўра қорни очлар емиш ўғирлаши жиноят эмас

04 Май 2016
Италия олий кассацион суди қарорига биноан, энди бу мамлакатда оч қоринни тўйдириш мақсадида маҳсулот ўғирлаш жиноят ҳисобланмайди.

Туркияда яна портлаш...

02 Май 2016
Туркиянинг Диёрбакир вилоятидаги Дижла шаҳри жандармерияси биносида портлаш содир бўлди. Оқибатда 10 нафар ҳарбий жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Эндиликда Британияда барча турдаги сигаретлар бир хил қутиларда сотилади

02 Май 2016
2 майдан бошлаб Буюк Британияда янги қонунга кўра барча турдаги сигаретлар бир хил кўринишдаги қутиларда сотилади. Бироқ тамаки ишлаб чиқарувчи компаниялар бу қонунга амал қилишга шошилмаяптилар. Улар Лондон Олий судига ушбу қонун юзасидан шикоят аризаси топширдилар. Уларнинг айтишича, бу талаб ҳам Британия, ҳам Европа қонунчилигига зид келади.

Ноҳақ судланган америкалик орадан 41 йил ўтгач оқланди

01 Май 2016

  Қора танли америкалик Гэри Тайлер исмли шахс оқ танли ўсмирни ўлдирганликда айбланиб, 41 йил қамоқда сақлангач, Луизана штати қамоқхонасидан 29 апрель куни озод этилди

Таиланддаги жазирама 20 кишининг умрига зомин бўлди

29 Апрель 2016

  Таиландда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво 20 кишини ҳаётдан олиб кетди. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 13 нафари кўчанинг ўзидаёқ жон берган.

Хитойлик инвесторлар АПЛ ва МЛСда клуб сотиб олишмоқчи

28 Апрель 2016

  Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби хўжайинлари Англия премьер-лигаси ва АҚШ футбол лигаси МЛСдан клуб сотиб олиш вариантини кўриб чиқишмоқда.

23 нафар покистонлик ширинликдан заҳарланиб, ўлди

26 Апрель 2016

Кенияда камёб оқ жирафани учратишди (фото)

23 Апрель 2016

  Кенияда камёб турли Ротшильд жирафасини кўришди. Northern Rangelands Trust ташкилоти фотосуратчиси Жейми Мануэлнинг сўзларига кўра, жирафалар подаси ғаройиб рангли жирафанинг тусини пайқашмаган.

Хитойлик блогер 30 сонияда 3,4 миллион доллар ишлаб топди

22 Апрель 2016

 Хитойдаги энг машҳур видеоблогер Папи Жианг биринчи марта 30 сония давом этувчи реклама ролигини 3,4 миллион долларга сотди. 

Дунёдаги энг қари ит ўлди

21 Апрель 2016

Дунёдаги энг қари деб тахмин қилинадиган Мэгги лақабли ит 30 ёшида ўлди. У Австралиянинг Виктория штатида истиқомат қилувчи фермер Брайан Макларенга қарашли бўлиб, келпи зотига мансуб эди.

Террорчи Норвегия давлатини судга берди

21 Апрель 2016

  77 нафар одамни ўлдирганликда айбланган норвегиялик террорчи Андерс Брейвик қамоқхонадаги шаротдан норози бўлиб, Осло судига мурожаат қилди

Google компанияси 7 млрд долларлик жаримага тортиши мумкин

19 Апрель 2016

Европа антимонополия хизмати раиси Маргрете Вестагер Google компаниясининг смартфон ишлаб чиқарувчилари ва алоқа операторлари билан битимлари тафтиш қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Зилзила оқибатида юзлаб маҳбуслар қамоқдан қочишди

18 Апрель 2016

Италия Эронда иккита тезюрар темир йўл қуради

17 Апрель 2016

  Италиянинг ITINERA компанияси Эронда 4 млрд долларга иккита тезюрар темир йўл қуради. "Италия Эронда темир йўл қуришга 4 млрд инвестиция қилишга рози бўлди.

Йўлбарс ҳайвонот боғи ишчисини ғажиб ўлдирди

17 Апрель 2016

  АҚШнинг Калифорния штатидаги Палм-Бич ҳайвонот боғида Малайзия йўлбарси ишчилардан бирига ҳамла қилди. Ҳайвонот боғи ходими йўлбарсни томошага тайёрлаётган эди.

Уругвайда торнадо оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

16 Апрель 2016

  Уругвайнинг Долорес шаҳрида юз берган торнадо оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 200 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ноёб илон ов қилиш учун ўргимчакка айланади

14 Апрель 2016

  Ўргимчак ва заҳарли илонлардан қўрқадиган кишилар ҳайвонот дунёсида ҳар иккала ҳайвонга мансуб бўлган, яъни ўргимчакка ўхшашга ҳаракат қиладиган илон борлигини билиб қўйсалар, фойдадан холи бўлмайди

Компания раҳбари ўз ходимларини эмаклашга ундади (видео)

13 Апрель 2016

Интернетда Хитойнинг автомобилларни ижарага берувчи компанияси ходимлари тўрт оёқлаганча қизил байроқ кўтарган эркак ортидан эмаклашгани видеоси пайдо бўлди. Ролик Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган, 7 апрелда эса YouTube’да пайдо бўлган.

Дубайда Бурж-Халифа биносидан ҳам баландроқ бино қурилади

11 Апрель 2016

Ҳиндистонда Майкл Жексоннинг 3 метрлик ҳайкали қад ростлади

09 Апрель 2016

  Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида америкалик қўшиқчи Майкл Жексоннинг уч метрлик ёдгорлик-ҳайкали очилди. Бу ҳайкални Майкл Жексоннинг ашаддий мухлиси бўлмиш, ҳиндистонлик Чандрасекарам исмли одам олти нафар ҳайкалтарошга буюртма бериб, қора гранит тошдан ясатган.

Хитойда икки минг йиллик қабр топилди

07 Апрель 2016

  Хитойнинг жанубида жойлашган Гуанси-Чжуан автоном районида икки минг йиллик қабр топилди. Бу Шарқий Хан сулоласи даврига тегишлидир.

Давлатлар ўртасидаги ажабтовур чегаралар (фото)

04 Апрель 2016

Давлатлар ўртасидаги чегаралар доим ҳам устун ёки тўсиқлар билан ажратилавермайди. Баъзида чегараларни тротуар бўйлаб тушган рамзий чизиқлар ёки кичик йўл белгилари билан фарқлаб олиш мумкин.

Остонада қурилаётган “Абу-Даби плаза” мажмуасида ёнғин чиқди

01 Апрель 2016

  Пайшанбадан жумага ўтар кечаси Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида қурилаётган “Абу-Даби плаза” мажмуасида ёнғин келиб чиқди.  Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси раиси Руслан Имонқулов маълум қилди.

Индонезияда тимсоҳ россиялик сайёҳни ғажиб ташлади

31 Марть 2016

 Индонезияда тимсоҳ россиялик сайёҳни ғажиб ташлади, дея хабар бермоқда«РБК» Россиянинг Индонезиядаги элчихонаси вакили Николай Карапетянга таяниб.

Россиянинг Приморье вилоятида Су-25 самолёти қулади

30 Марть 2016

Россиянинг Приморье вилоятидаги Черниговка қишлоғида Су-25 ҳужумчи самолёти қўниш чоғида қулаб тушди. Самолёт қурол-аслаҳасиз машғулот парвозини ўтказган. Учувчи ўзини катапулта қилишга улгурди. Унинг аҳволи яхши ва ҳеч қандай зарар етмаган. Самолёт аҳоли пунктига қулаб тушди. Су-25 қулаган жойда қурбонлар йўқ, лекин иккита омборхонага шикаст етган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Миср йўловчи самолёти гаровга олинди

29 Марть 2016

Миср авиакомпанияси Egypt Air’нинг Искандариядан Қоҳирага учаётган А320 самолёти гаровга олинди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги хабарига асосланиб, “The Independent” маълум қилди.

Қора денгиз қирғоқларида дельфинлар нобуд бўлмоқда

28 Марть 2016

Грузиянинг ғарбий қисмида Қора денгизнинг Ганмухуридан Сарпигача бўлган қирғоқларида дельфинлар нобуд бўлаяпти, дея хабар беради “Trend.az” нашри.

Бельгияда умуммиллий мотам кунлари эълон қилинди

23 Марть 2016

Бельгия ички ишлар вазири Ян Ямбон 23, 24 ва 25 март кунларини умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Абу Даби ва Дубайда кучли ёғингарчилик... (фото+видео)

09 Марть 2016

Ал Айн (Al Ain) ва Абу Даби (Abu Dhabi)да бугунги куннинг тонгида қаттиқ ёғингарчилик кузатилди ва бир қанча йўлларда сув тўпланиши туфайли расмийлар сув тошқини бўйича огоҳлантиришлар эълон қилишди.

30 кун лифтда қолиб кетган аёлни жонсиз топишди

07 Марть 2016

Омскда музлаб қолган испаниялик сайёҳ топилди

06 Марть 2016

  Россиянинг Омск теплотрассасида қўл-оёқлари қаттиқ музлаган ҳолдаги хорижлик аниқланганРусчани билмайдиган эркак шифохонага олиб борилган. У ерда эркакнинг исми Петер Конторал эканлиги, у Омскка Мадриддан келгани аниқланган.

Фермер 459 килограмм қадимий танга топиб олди

02 Марть 2016

Хитойлик фермер ўз еридан 459 килограмм қадимий танга топди. Экспертлар уларнинг милодий I аср, император Ван Ман ҳукмронлиги даврида (9—23 йиллар) зарб этилганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар берди.

Криштиану Роналду бренди остида печенье ишлаб чиқарилмоқда

01 Марть 2016

1,8 миллион хитойлик ишидан маҳрум бўлади

29 Февраль 2016

Пекин дунё миқёсида «миллиардерлар пойтахти»га айланди

25 Февраль 2016

 Пекин аҳолиси орасида миллиардерлар сони кўплиги бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. 2015 йил якунларига кўра, Пекинда 100 нафар миллиардер истиқомат қилмоқда.

 

Қандай таҳдидлар АҚШга жиддий хавф солади?

23 Февраль 2016

Москвада миналанган мушук йўқолгани маълум қилинди

20 Февраль 2016

  Москва полицияси шошилинч хизматга қорнига портловчи модда боғланган мушукнинг қочиб кетганлиги тўғрисида хабар берган эркакни қидирмоқда. Унинг айтишича, мушукнинг қорнига портловчи модда боғлагач, мушук қўрққанидан номаълум томонга қочиб кетган

Яманда Адан шаҳри губернаторига суиқасд уюштирилди

18 Февраль 2016

  Яман жанубида Адан шаҳри губернаторига суиқасд уюштирилди. Маълум қилинишича, номаълум шахслар мансабдорнинг кортежини ўққа тутган. Машиналарда, ундан ташқари, провинция хавфсизлик хизмати раҳбари ҳам бўлган.

Ироқда вертолёт ҳалокатга учрада ва 9 нафар ҳарбий вафот этди

18 Февраль 2016

 Ироқнинг жанубида юк ташувчи вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида камида тўққиз нафар ироқлик ҳарбий қурбон бўлди.

Япон амалдорлари ниндзя кийимида ишлашмоқда (фото)

16 Февраль 2016

Дунёдаги энг баланд қаровсиз иншоот ва миноралар (фото)

15 Февраль 2016

Дунёнинг кўплаб бурчакларида ташландиқ ёки қурилиши битмаган бино ва минораларга дуч келиш мумкин. Улар қаровсиз ҳолда қолганлиги боис аста-секин нураб бормоқда. Бу иншоотлар турли сабабларга кўра ташландиққа айланган: айримлари замон талабига жавоб бермайди, яна айримлари эса иқтисодий ёки сиёсий инқироз қурбони бўлган.

 

Ходорковский Интерпол орқали қидирувга берилди

12 Февраль 2016

 «ЮКОС» компанияси собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувга берилди

Хитойда ҳам Зика вируси қайд этилди

10 Февраль 2016

Хитойда Зика вируси юқиши билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Мамлакат ташқарисида безгакка чалинган беморнинг аҳволи дуруст эканлиги, саломатлиги тикланаётганлиги билдирилмоқда, дея хабар беради «ТАСС».

Россияда хакерлар банкни тунашди

09 Февраль 2016

Зимбабведа қурғоқчилик туфайли фавқулодда ҳолат жорий этди

06 Февраль 2016

 Зимбабве президенти Роберт Мугабе 5 февраль, жума куни мамлакатнинг қурғоқчиликка дуч келган аксарият минтақаларида фавқулодда ҳолат жорий этди.

Венесуэла инқироз туфайли олтин захираларини сотмоқчи

06 Февраль 2016

  Венесуэла Марказий банки Германиянинг Deutsche Bank банки билан олтин захираларини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Венесуэла Марказий банки ўзининг олтин захираларини нақд пулга айирбошламоқчи, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор бўлган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Малида БМТ базасига ҳужум уюштирилди

05 Февраль 2016

  Номаълум шахслар БМТнинг Малидаги Тимбукту шаҳрида жойлашган базасига ҳужум уюштиришган. Рейтер агентлиги маълумотига кўра, айни вақтда ҳам ҳудудда отишмалар давом этмоқда.

ОАВ: Россиялик денгизчилар Нигерияда гаровга олинди

05 Февраль 2016

 Нефть ташувчи танкер Нигерияда экипаж  Таъкидланишича, гаровга олинганлар орасида Россия, Грузия ва Филиппин денгизчилари бор. билан бирга қўлга олинди. 

Сурия учун 10 миллиард доллардан зиёд маблағ тўпланганди

05 Февраль 2016

 Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон донор-давлатлар Сурия учун 10 миллиард доллардан зиёд маблағ тўплаш ҳақида келишувга эришганини маълум қилди.

Рим Папаси кинода рол ижро этмоқчи

04 Февраль 2016

  Рим Папаси Франциск оилавий томоша қилиш учун мўлжалланган ўзи ҳақида суратга олинаётган “Қуёшнинг нариги томонида” номли саргузашт фильмда суратга тушади.

Саудия Арабистонида кучли қор! (видео)

01 Февраль 2016

Саудия Арабистонида кучли қор ёғиши кузатилмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».

Канада ғарбида беш киши кўчки остида қолиб кетди

30 Январь 2016

  Жума куни Канаданинг Британия Колумбияси вилоятидаги Макбрайд қишлоғи яқинида қор кўчиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.

Саудия Арабистонидаги масжидда юз берган теракт қурбонлари сони 4 кишига етди

30 Январь 2016

 Саудия Арабистонининг шарқидаги аш-Шарқия округида террорчи-худкушлар томонидан шиалар масжидига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони тўрт кишига етди. 

АҚШ КХДРнинг космосга ракета учирмоқчи эканлигини аниқлади

29 Январь 2016

 КХДР яқин бир неча ҳафта ичида самога ракета учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда исми ошкор қилинмаган америкалик мансабдорга таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради daryo.uz. 

Яман президенти қароргоҳи ёнида кучли портлаш юз берди

29 Январь 2016

 ИШИД Адан шаҳрида, Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий қароргоҳи яқинида рўй берган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. 

АҚШда қор бўрони туфайли ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди

28 Январь 2016

  АҚШнинг шарқий ва марказий штатларида рўй берган қор бўрони туфайли нобуд бўлганлар сони 44 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Синайдаги теракт оқибатида тўрт нафар ҳарбий вафот этди

28 Январь 2016

 27 январь, чоршанба куни Синай шимолида теракт юз берди. Теракт оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи вафот этди, яна 12 нафар киши яраланди.

Тадқиқотчилар Танзанияда ноёб оқ жирафани учратишди (фото)

27 Январь 2016

АҚШдаги кучли қор 41 кишининг ҳаётига зомин бўлди

26 Январь 2016

Гуанчжоуда 67 йилдан бери биринчи марта қор ёғди

25 Январь 2016

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясининг маъмурий маркази Гуанчжоу шаҳрида ҳаддан ташқари совуқ туфайли 67 йил ичида биринчи марта қор ёғди, деб хабар беради «ТАСС».

АҚШда қор бўрони туфайли нобуд бўлганлар сони 19 кишига етди

24 Январь 2016

 АҚШнинг шарқий қирғоғига 22 январь, жума куни ёпирилган қор бўрони туфайли камида 19 киши ҳалок бўлди. Улар Нью-Йорк, Мэриленд, Виргиния, Арканзас, Шимолий Каролина, Кентукки, Огайо ва Теннесси штатлари фуқароси эканлиги қайд этилган.

ДАИШ Ливиядаги нефть захираларига ҳужум қилди

23 Январь 2016

  Ливияда ДАИШ раҳбарлари томонидан Брегу, Тобрук ва Аль-Куфра портларига ҳам ҳужум уюштирилиши билан таҳдид қилинган видеохабар тарқалди.

Туркияда икки кунда 58 нафар курд жангариси ўлдирилди

23 Январь 2016

 Турк ҳарбийлари 20 ва 21 январь кунлари мамлакатнинг Ширнак вилоятидаги Жизре ва Силопи шаҳарлари, шунингдек, Диёрбакир шаҳрининг Сур туманида Курдистон ишчи партиясининг 58 нафар жангарисини йўқ қилди. 

Қозоғистонда ичимлик суви нефтдан қиммат туради

21 Январь 2016

 Қозоғистоннинг «Nur.kz» нашри мухбирлари ҳисоб-китоб қилиб, мамлакатда бир литр сув нархи шунча миқдордаги нефть нархидан анча баланд эканлигини аниқлади.

ИД жангарилари сурияда гаровдаги 270 кишин озод этди

21 Январь 2016

  “Ислом давлати”(ДАИШ) жангарилари Суриянинг Дайр аз-зор шаҳрида гаровга олинган 400 кишидан 270 нафарини озод қилди.

 

Дунёдаги энг кичик кинотеатр

20 Январь 2016

Японияда ҳам қиш инжиқликлари...

18 Январь 2016

Гаитида ҳам Зика безгаги тарқалди

18 Январь 2016

Гаити соғлиқни сақлаш вазири Флоранс Дюперваль Гийом мамлакатда Зика безгаги тарқалганини тасдиқлади. Жумладан, Дельмас муниципиясида битта, Петионвилда тўртта ҳолат қайд этилган, дея хабар беради «ТАСС».

Буркина-Фасода меҳмонхонага ҳужум уюштирилди

16 Январь 2016

  15 январь, жума куни кечки пайт Буркина-Фасо пойтахти Уагадугудаги Splendid Hotel  меҳмонхонасига ҳужум уюштирилди.

Туркияда яна бир теракт уюштирилди

14 Январь 2016

  Туркия жануби-шарқида автомобилга ўрнатилган портловчи модда портлаши оқибатида кучли теракт содир бўлди, қурбонлар сони беш кишини, жабрланганлар сони 36 кишини ташкил қилди, бу ҳақда Би-би-си телерадиоузатиш корпорацияси маҳаллий ОАВларга таяниб хабар бермоқда.

Истанбулдаги портлаш: тафсилотлар, ҳалок бўлганлар сони...

13 Январь 2016

Истанбул шаҳрининг Европа қисмидаги Султонаҳмад туманида жойлашган майдонда портлаш содир бўлиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва 15 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган.

Мексикада футбол жамоаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11 Январь 2016

Эфиопияда норозилик сабаб 140 киши ҳалок бўлди

09 Январь 2016

 Эфиопиянинг Гинчи шаҳрида расмийлар ўрмон кесилиши ҳақида эълон қилгандан сўнг ноябрь ойида бошланган ғалаёнларда камида 140 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилди.

Польшадаги совуқ ҳаво 20 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлди

05 Январь 2016

Польшада сўнгги икки кун ичида 20 дан ортиқ одам кучли совуқдан вафот этди. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 20 даража совуқдан пастга тушиб кетди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».

Доллар курси яна ошаркан эмиш!

03 Январь 2016

2016 йилда АҚШ доллари курси канада доллари, британ фунти ва норвег кронасидан ташқари, барча асосий рақобатчиларига нисбатан ўсади. Бундай маълумотлар Bloomberg ахборот агентлиги экспертлари томонидан ўтказилган тадқиқотда берилган...

 

2016 йилдан Хитойда иккинчи фарзандга рухсат этилди

31 Декабрь 2015

Хитой парламенти 27 декабрь куни оилаларга иккинчи фарзанд кўришга рухсат этадиган Қонун қабул қилди. Мазкур Қонун 2016 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Назарбоев Қозоғистон гўзали билан рақсга тушди

31 Декабрь 2015

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонадаги “Думан” кўнгилочар марказида шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган байрамона балга ташриф буюрди.

Тожикистонда яна зилзила...

29 Декабрь 2015

Велосипедда чегарадан ўтиш тақиқланди

28 Декабрь 2015

Финляндия чегара хизмати Россия билан чегарадан велосипедда ўтишни тақиқлади. Энди назорат пунктларидан фақат автомобилда ўтиш мумкин. Бу ҳақда Финляндиянинг MTV телеканали маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.

Ироқ ҳаво кучлари ИШИДнинг 8га яқин катта қўмондонини ўлдирди

24 Декабрь 2015

Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД террорчилари нуқталарига берган авиазарбалар натижасида саккиз нафар катта қўмондон йўқ қилинди, дейди Reuters ҳарбийлар баёнотига таяниб.

Барак Обама қўриқчисининг тўппонча ва буюмлари ўғирланди

23 Декабрь 2015

Дунёдаги биринчи шаръий авиалиния

22 Декабрь 2015

ИШИД Ироқда сўнгги 5 ойдаги энг йирик ҳужумни амалга оширди

18 Декабрь 2015

  ИШИД жангарилари Шимолий Ироқ ҳудудида сўнгги беш ойдаги энг йирик ҳужумни амалга оширди. Нашр маълумотларига кўра, жангарилар маҳаллий кўнгиллилар қўшини бўлган Башик лагери ҳудудидаги курдлар нуқталарига, шунингдек, Нарван ва Тал-Асвад  аҳоли пунктларига ҳужум уюштирган. Ҳар бир ҳужумда ИШИДнинг 120 нафаргача аъзолари қатнашган.

Владимир Путин бугун йирик матбуот анжуманини ўтказади

17 Декабрь 2015

Россия Президенти Владимир Путин бугун пайшанба куни анъанавий ҳар йили ўтказиладиган йирик матбуот анжуманини ўтказади.

Россиялик алпинист Қирғизистонда ҳалок бўлди

16 Декабрь 2015

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида содир бўлган қор кўчкиси остида 35 ёшли Россия фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.

Муносабатларни қайта тиклаш учун Россиянинг Туркияга қўйган шартлари

15 Декабрь 2015

Бир ҳафтанинг ўзида икки маротаба молия вазири алмашса-я...

14 Декабрь 2015

Мейвезер, Головкин ва Фьюри – йил номзодлари

12 Декабрь 2015
Америка бокс журналистлари ассоциацияси (BWAA) якунига етаётган йил якунлари бўйича бир неча йўналишларда энг яхшиларни аниқлаш учун номзодларни эълон қилди.
 

Агентлар улуши - 130 «лимон» ёки футболдаги "бизнес" ҳақида

08 Декабрь 2015
2014 йилнинг 1 октябридан 2015 йилнинг 30 сентябрига қадар Англия премьер-лигаси клублари футбол агентлари учун деярли 130 миллион фунт стерлинг (184 миллион евродан кўпроқ) тўлашибди. 
 

Бир вақтнинг ўзида 150 жуфтликнинг никоҳ маросими ўтказилди (фото)

07 Декабрь 2015

ИШИД жангарилари Афғонистон шарқидаги ҳудудларга кириб келди?!

06 Декабрь 2015

The Times нашри маълумотларига кўра, ИШИД жангарилари Афғонистон шарқидаги бир нечта ҳудудларни босиб олди.

 

«Ал-Қоида» Ямандаги иккита шаҳарни эгаллаб олди

03 Декабрь 2015

 «Ал-Қоида» жангарилари Яман жанубидаги иккита йирик шаҳарни эгаллаб олди. Ҳудуд аҳолиси хабарларига кўра, Абян муҳофазаси (Ямандаги маъмурий-ҳудудий бирлик)даги Жаар ва Зинжибар шаҳарлари забт этилган. Ушбу шаҳарларда 50 мингга яқин киши яшайди.

Британия ИШИД марраларига илк авиазарбаларини берди

03 Декабрь 2015

 Буюк Британия Суриядаги ИШИД марраларига илк авиазарбаларини берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматидаги манбага таяниб, Reuters маълум қилган.

Япониянинг Токио метросида ўтўчиргич портлади ва...

02 Декабрь 2015

Қодиров Туркияни ИШИДга ёрдам берганликда айблади

30 Ноябрь 2015

 Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров «ВKонтакте» ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида туркларнинг чечен халқига доим ёрдам бериб келганлиги тўғрисидаги туркиялик ОАВнинг баёнотини инкор этди ва Туркияни ИШИД террористик гуруҳи жангариларини қўллаб-қувватлаганликда айблади.

Мисрда малика Нефертити қабри топилди

30 Ноябрь 2015

 Археологлар қадимги Миср маликаси Нефертитининг қабри топилганини таъкидламоқда.

Японияда роботлаштирилган кийимлар эркин савдода

30 Ноябрь 2015

Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги роботлаштирилган либосларнинг эркин савдосига рухсат берди. Ушбу либос ҳаракати чекланган инсонлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда «ТАСС» маълумотига асосланиб, «Mail.ru» хабар бермоқда.

Япония соҳилларида КХДР фуқароларининг жасадлари топилди

27 Ноябрь 2015

 Сўнгги икки ой ичида Япония соҳилларига 11 та ёғоч қайиқ ва кичик елканли кемалар келди. КХДРга тегишли деб тахмин қилинаётган қайиқларда очлик ва сувсизликдан ўлган жами 25 кишининг жасади топилди.

Ҳиндистондаги сув тошқинлари натижасида 176 киши ҳалок бўлди

25 Ноябрь 2015

Каптарни деб вокзал эвакуация қилинди...

23 Ноябрь 2015

Париждаги Шимолий вокзал (Gare du Nord) электр кабелига урилиб кетган кабутар туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда 22 ноябрь, якшанба куни Business Times хабар берди.

Мьянмада ер кўчиши: 30дан ортиқ қурбон...

22 Ноябрь 2015

 Мьянма шимолидаги Качин штатида ер кўчиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди.

Хитойлик собиқ миллионер итларни деб қарзга ботди

21 Ноябрь 2015

 Хитойлик собиқ миллионер Ван Янь итлар учун бошпана яратаман деб, ўз мол-мулкини сотди. Унинг давлати бир неча миллион юан (1 доллар 6 юанга тенг)га баҳоланган эди.

Германия ва Голландия учрашуви теракт хавфи сабаб бекор қилинди

18 Ноябрь 2015

Фақат хотин-қизлар парвоз қиладиган рейс...

17 Ноябрь 2015

Ер ўпирилиши оқибатида Шарқий Хитойда кўплаб киши ҳалок бўлди

16 Ноябрь 2015

Шарқий Хитойда ер ўпирилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 25 кишига етди, яна 12 киши бедарак йўқолган, дея хабар бермоқда «ТАСС» Xinhua агентлигига таяниб.

Хитойда кўчки оқибатида бир неча одам ҳалок бўлди

15 Ноябрь 2015

 Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган кўчки натижасида 16 киши ҳалок бўлди, 21 киши эса изсиз йўқолди.

АҚШ Ливияда ИШИД етакчисига ҳужум қилди

15 Ноябрь 2015

 АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари биринчи марта Ливияда ИШИД террорчилик гуруҳи етакчисига зарба берди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири матбуот котиби баёнотида айтилади.

ИШИД: Париждаги терактлар, Сурия учун қасос

14 Ноябрь 2015

 Парижда юз берган терактлардан сўнг «Ироқ ва Шом ислом давлати» террорчилик ташкилоти вакиллари видеомурожаат билан чиқиш қилди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.

ИШИД тарафдори «Толибон» қўмондонини портлатиб юборди

14 Ноябрь 2015

 Афғонистонда террорчи худкуш ҳужуми оқибатида «Толибон» қўмондонларидан бири ҳалок бўлди.

Дунёнинг энг баланд бўйли кишиси оламдан ўтди

11 Ноябрь 2015

Таиланд шимоли-шарқидаги Сурин вилоятида сайёрадаги энг баланд одам – 26 ёшли Порнчай Саосри вафот этди. Унинг бўйи 2 метру 69 сантиметрни ташкил этган, деб хабар беради «ТАСС».

Тимсоҳлар қўриқлайдиган қамоқхона...?

10 Ноябрь 2015

АҚШнинг савдо шериклари орасида Хитой етакчи

07 Ноябрь 2015

  Хитой АҚШ билан савдо-сотиқ ҳажми бўйича биринчи марта Канадани ортда қолдирди, дейди «Коммерсант» АҚШ савдо вазирлиги.

Европада қалин туман сабаб кўплаб рейслар қолдирилмоқда

03 Ноябрь 2015

Бошқирдистонда жиноятчилар 7 кишини отиб ташлади

30 Октябрь 2015

 Россия таркибидаги Бошқирдистон Республикасининг Салават шаҳрида номаълум шахслар етти нафар маҳаллий фуқарони отиб кетди. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди.

Туркияда ИШИДга алоқадор 30 киши ҳибсга олинди

29 Октябрь 2015

  Туркия полицияси 27 октябрь, сешанба куни камида 30 кишини «Ироқ ва Шом ислом давлати» террорчилик ташкилоти билан алоқаларда гумон қилиб, ҳибсга олди.

Афғонистон ва Покистонда зилзила натижасида юзлаб киши ҳалок бўлди

27 Октябрь 2015

БМТ Афғонистон ва Покистонда камида 220 кишининг ўлимига сабаб бўлган 7,5 магнитудали зилзила оқибатларини баратараф этишга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».

Индонезияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони ортиб бормоқда

25 Октябрь 2015

 Индонезияда давом этаётган кучли ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 17 кишига етди. Улардан 10 нафари Суматра ва Калимантан, етти киши эса Ява оролида ҳалок бўлган. Бу ҳақда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий маркази маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Испания ҳарбий вертолёти Атлантика океанига қулади

24 Октябрь 2015

 Испания ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти 22 октябрь куни Атлантика океани бўйлаб Канар оролларига учиш вақтида фалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net»хабар бермоқда.

Парижда 7 тоннадан ортиқ наша мусодара қилинди

19 Октябрь 2015

Парижда ўтказилган махсус операция давомида француз полицияси етти тоннадан ортиқ нашани мусодара қилди, деб хабар беради «ТАСС» Франция Ички ишлар вазирлиги вакиллари маълумотига таяниб.

Жанубий Кореяда MERS коронавируси яна қайд этилди

13 Октябрь 2015

Туркиядаги теракт қурбонлари сони 120 нафардан ошди

12 Октябрь 2015

Туркия ҳукумати Анқарадаги террорчилик ҳаракати туфайли ҳалок бўлганларнинг 120 нафарининг шахсини аниқлади, яна саккиз нафар қурбоннинг шахси номаълум. Бу ҳақда «Gazeta.kz» хабар беради.

1 йил ичида ИШИД жангарилари сони 3,5 минг кишига етдия!

09 Октябрь 2015

Афғонистонда ИШИД жангарилари сони бир йил ичида 3,5 минг кишига етди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Иккинчи Осиё департаменти директори Замир Қобуловга таяниб, Interfax хабар берди.

АҚШ авиакомпанияси учувчиси парвоз чоғида вафот этди

06 Октябрь 2015

Самарқанддаги супермаркетда пенсионерларга бепул нон тарқатилмоқда

02 Октябрь 2015

Самарқанддаги Osiyo-uz супермаркетида пенсионерларга пенсия дафтарчаси бўйича бепул нон берилмоқда. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» газетасига муштарийлари маълум қилди, деб ёзади «12news.uz».

Энди Россияда оддий одам ўзини банкрот деб эълон қилиши мумкин

02 Октябрь 2015

Россияда 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахс ўзини банкрот, деб эълон қилиши мумкинлиги ҳақидаги қонун кучга кирди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.

Уокернинг қизи Porscheни судга берди

01 Октябрь 2015

 Ҳалок бўлган актёр Пол Уокернинг ягона қизи Porsche автомобиль компаниясини судга берди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Хитойга супертўфон яқинлашмоқда

28 Сентябрь 2015

«Дуцзюань» («Какку») тўфони супертўфон даражасигача кучайди ва 28 сентябрь, душанба куни Тайвань қирғоқларига, сешанба куни эса Хитойнинг қитъа қисмига етиб келади. Бу ҳақда Хитой метеорология бошқармаси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».

Абдулазиз Камилов Пан Ги Мун билан учрашди

26 Сентябрь 2015

 2015 йилнинг 25 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги штаб-квартирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

Рим папаси Россиянинг БМТдаги доимий вакили билан учрашди

26 Сентябрь 2015

 Рим папаси Франциск Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин билан учрашди.

Маккадаги тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 717 кишига етди

25 Сентябрь 2015

 Макка яқинидаги Мино водийсида зиёратчиларнинг тўпланиб қолиши оқибатида юзага келган тиқилинч туфайли ҳалок бўлганлар сони 717 кишига етди, жабрланувчилар сони 805 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда, Саудия Арабистони фуқаро муҳофазаси бошқармасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қатар самолёти Майами аэропортида ёритувчи устунлар билан тўқнашиб кетди

21 Сентябрь 2015

Qatar Airways компаниясига тегишли самолёт Майами аэропортидан учиб чиқишда учиш-қўниш йўлининг ёритувчи устунларига тегиб кетди. Бу ҳақда Al Arabiya канали хабар берди.

ИШИД жангарилари Триполи аэропортига ҳужум уюштирди

19 Сентябрь 2015

  ИШИД жангарилари Ливия пойтахти Триполи шаҳридаги аэропортга ҳужум қилди ва 3 нафар ходимни ўлдиришди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берган.

ИШИД Бағдодда яна икки жойни портлатиб юборди

18 Сентябрь 2015

 «Ироқ ва Шом ислом давлати» террорчилик ташкилоти жангарилари Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида юз берган икки теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Маккада ёнғин содир бўлди

18 Сентябрь 2015

  Маккада 1000 дан зиёд осиёлик ҳаж зиёратчилари 17 сентябрь эрталабки пайт меҳмонхоналардан бирининг 8-қаватида кучли ёнғин чиққани туфайли эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда Саудия Арабистони Фуқаролик мудофааси. 

Фуқаролик мудофаасининг маълумотларига кўра, осиёлик 1208 нафар зиёратчи Аз-Азизия туманидаги мҳемонхонадан эвакуация қилинди.

Ҳалок бўлган ҳожиларнинг оилаларига 350 минг доллардан ёрдам кўрсатилади

18 Сентябрь 2015

Саудия Арабистони Маккадаги бахтсиз воқеа оқибатида ҳалок бўлган зиёратчиларнинг оилаларига 350 минг доллардан моддий ёрдам кўрсатади. 

 

Ироқда вабо эпидемияси бошланди

17 Сентябрь 2015

Ироқда вабога чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди.

АҚШ киностудияси Хитойда дунёдаги энг катта кўнгилочар боғ қуради

15 Сентябрь 2015

Хитой ва АҚШ Пекинда Universal Studios киностудиясининг тематик боғини қуриш бўйича келишув имзолади, деб хабар бермоқда China Daily нашри.

Япония Олий суди Apple’га 2,7 миллион доллар жарима солди

14 Сентябрь 2015

Япония Олий суди Apple компаниясини патент қонунчилигини бузган деб топиб,  2,7 млн доллар жаримага тортди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди.

Саудия Арабистони қироли Маккадаги бахтсиз воқеа рўй берган ҳудудга ташриф буюрди

13 Сентябрь 2015

Саудия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз Ол Сауд 11 сентябрь куни қурилиш крани қулаши оқибати 100дан ортиқ зиёратчилар ҳалок бўлган жой, Макка шаҳридаги "Ҳарам" масжидига ташриф буюрди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берган.

Путин Саудия Арабистонига ҳамдардлик билдирди

12 Сентябрь 2015

 Путин Саудия Арабистонига Маккадаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Россия божхоначилари адашиб 407 кг спорт озиқасини ёқиб юборишди

09 Сентябрь 2015

Россиянинг Краснодар ўлкаси божхоначилари хато туфайли 407 кг спорт озиқасини санкцияга тушган маҳсулотлар деб ўйлаб, ёқиб юбордилар.

Жанубий божхона бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, божхоначилар июнь ойидаёқ Туркиядан ўлкадаги тижорат компанияларидан бирининг номига келган ушбу спорт озиқаси партиясини ушлаб қолишган. Сентябрда йўқ қилинган юкнинг умумий оғирлиги 532 кг ни ташкил қилди.

Украина ҳамда С.Арабистони транспорт самолёти ишлаб чиқаради

08 Сентябрь 2015

Украинанинг “Антонов” авиасозлик корхонаси Саудия Арабистони билан янги енгил кўп мақсадли Ан-132 транспорт самолёти ишлаб чиқаришга келишиб олди, деб хабар бермоқда “УНИАН” агентлиги.

Тожикистонда смс-хабарлар жўнатиш хизмати ўчириб қўйилди

07 Сентябрь 2015

Тожикистонда 6 сентябрда уяли алоқа операторлари ўз мижозлари учун смс-хабарлар жўнатиш хизматини ўчириб қўйди, деб ёзмоқда “Азия-Плюс” агентлиги.

Россияда пора суммаси ошиб кетди

04 Сентябрь 2015

Россияда коррупциянинг ўсиши коррупцион айланманинг ЯИМнинг 54 фоизига тенглашишига олиб келди. Илгариги “рекорд” 52.6 фоизни ташкил этган бўлиб, 2012 йилда қайд қилинган эди. Бу ҳақда “Тоза қўллар” Бутунроссия аксилкоррупцион жамоат қабулхонасининг ҳисоботидаайтилди.

Она гиёҳванд ўғлига пўлат қафас ясади

02 Сентябрь 2015

Австралиянинг Рокгемптон шаҳрида она 17 ёшли гиёҳванд ўғлини ушлаб туриш учун пўлат қафас ясади, деб хабар беради The Daily Mail.

АҚШ президентлигига бордер-колли зотли ит курашмоқчи

01 Сентябрь 2015

Бордер-колли зотига мансуб ит АҚШ президентлиги учун курашишни истамоқда, дея хабар тарқатди The Associated Press агентлиги.

Ўрта Ер денгизида йирик табиий газ кони топилди

31 Августь 2015

Италиянинг Eni компанияси ўзининг сайтида Миср қирғоқлари яқинида Ўрта Ер денгизида йирик табиий газ кони топилганини маълум қилди. Компания маълумотларига кўра, коннинг салоҳияти 30 трлн куб метр газга баҳоланмоқда. Кон тахминан 100 квадрат километр ҳудудни эгаллаган.

Тарихда илк бор саудиялик аёлларга сайловларда қатнашиш ҳуқуқи берилди

24 Августь 2015

Саудия Арабистонида якшанба, 23 август куни муниципал сайловларда қатнашиш учун номзодларни рўйхатга олиш бошланди. Унда мамлакат тарихида илк бор аёлларнинг ҳам иштирок этишига рухсат берилди, дея хабар берди Интерфакс.

National Geographic: 2015 йилнинг энг яхши 26 фотосурати

20 Августь 2015

 Ҳар йили минглаб сураткашлар National Geographic таҳририятига ўз ишларини йўллайди. Уларнинг мақсади битта – NG Photo Contest мусобақасида ғолиб бўлиш. Ғолиб пул мукофоти олиш билан бирга компаниянинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасига бориш имкониятини қўлга киритади.

Ер кўчиши натижасида Хитойда 60 киши бедарак йўқолди

17 Августь 2015

Хитойнинг Шэньси вилоятида ер кўчиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, яна 60 га яқин киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда The Economic Times нашри.

Хитойда Google’нинг янги компанияси сайти блокланди

12 Августь 2015

Google’нинг янги «бошлиқ» компанияси — Alphabet’нинг сайти ишга тушганидан кейинги бир неча соат ичида Хитойда блок қилинди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Теннесидаги кинотеатрда фильм намойиши вақтида отишма содир бўлди

06 Августь 2015

 АҚШнинг Теннеси штатидаги кинотеатрлардан бирида отишма содир бўлди. Бу ҳақда ABC News нашрида ёзилган.

220дан ортиқ киши Ҳиндистондаги тошқинлар қурбони бўлди

05 Августь 2015

220 нафардан кўпроқ киши Ҳиндистондаги сув тошқинлари қурбонига айланди, деб хабар берди 4 август куни Ҳиндистон ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда NetIndian нашри.

Том Круз Зарафшондаги чойхонада «ошпаз» бўлиб ишламоқда?! (фото)

05 Августь 2015

«Worldofad.asia» сайти Марказий Осиёнинг турли мамлакатларидаги ажабтовур реклама намуналарини жамлади, дея хабар бермоқда «12news.uz».

«PR.uz»нинг ёзишича, агар фойдаланувчиларга Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон ёки Туркманистондаги реклама намуналари қизиқарли бўлса, биринчи манбага мурожаат қилишлари мумкин.

Қирғизистон ҳудудида 7-9 балли зилзилалар рўй бериши мумкин

04 Августь 2015

Қирғизистон Фанлар Академияси сейсмология инстути экспертлари 2015 йили бутун мамлакат ҳудудида сейсмик фаолликнинг ошишини кутмоқда.

КХДР раҳбари қўшиқларни ман қилди

29 Июль 2015

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат тузуми учун хавфли бўлиши мумкин бўлган маҳаллий ва хорижий ижрочиларнинг мусиқий асарларини йўқ қилиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.

Хатолик туфайли 7 йил олдин "ўлган" аёлнинг тириклиги тан олинди

28 Июль 2015

Россиянинг Краснодар ўлкаси Кримский туманида суд прокуратуранинг даъвосини қондириб, етти йил аввал хатолик туфайли маҳаллий фуқаронинг ўлими ҳақида ёзилган қайдларни бекор қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» ўлка прокуратураси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда масжиднинг эҳсон қутиси ўғирланди

27 Июль 2015

Қозоғистоннинг Акмола вилояти Оқкўл тумани масжиди имоми 26 июль куни ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, масжиддан эҳсон қутиси ўғирлаб кетилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Nur.kz”.

3D принтерлар орқали уй қуришмоқдая!

25 Июль 2015

Хитойнинг Zhuoda Group компанияси 3D-принтерда чоп этилган модуллар асосида икки қаватли уй қурди. Айтишларича мазкур бино 9,0 магнитудали зилзилага ҳам чидамли.

 

Хитойда 130 миллион аҳолига мўлжалланган мегашаҳар барпо этилади

22 Июль 2015

Хитойда 130 млн кишидан кўпроқ аҳолига ва 132 минг кв км га эга шаҳарлар бирлашмаси пайдо бўлади, деб ёзмоқда New York Times нашри.

Францияда “Париж пляжлари” фестивали очилди

21 Июль 2015

Франция пойтахти Парижда 20 июль куни “Париж пляжлари” фестивали очилди. Сена дарёси ва Ла-Виллет сунъий кўли соҳиллари беш тонна қум билан қопланди. Париж маркази бир ойга пальма ва шезлонгларга эга “пляжлар макони”га айланади.

Рус мансабдорлари Windows`дан воз кечиши мумкин

20 Июль 2015

Россия интернетни ривожлантириш институти 1 октябргача президент Владимир Путинга интернетнинг рус тармоғини ривожлантириш ҳақидаги таклиф билан чиқади.

Нархлар қатъий белгиланмоқда

16 Июль 2015

 Таиландда идишлардаги ичимлик сувига қатъий белгиланган нархлар киритилмоқда, деб хабар бермоқда The Nation нашри.

«Интервью» фильми дисклари КХДРга ҳаво шарларида юборилди

15 Июль 2015

«Шимолий Корея озодлиги курашчилари» ҳаракати фаоллари КХДР томонга тахминан 500 мингта тарғибот варақалари, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга уюштирилган суиқасд ҳақидаги «Интервью» фильми ёзилган икки мингта DVD-диск ва «флешка» солинган ҳаво шарларини учирди, дея хабар бермоқда «Knews.kg».

Сув тошқини оқибатида Ҳиндистондаги қўриқхонанинг ҳайвонлари нобуд бўлди

13 Июль 2015

Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида жойлашган Гир қўриқхонасининг минглаб ҳайвонлари сув тошқини қурбони бўлди, деб хабар беради «ТАСС».

Россия пойтахтида «Селфи хавфли!» деган белгилар ўрнатилади

08 Июль 2015

Москвада баланд уйлар томлари, кўприклар ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа объектларда селфининг хатари тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Cайёрамизнинг энг кекса эркаги оламдан ўтди

07 Июль 2015

Япониядаги Сайтама шаҳри расмийлари сайёрадаги энг кекса эркакнинг вафот этганини маълум қилди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, Сакари Момои 113 ёшда бўлган.

Буюк Британия армиясида биринчи аёл генерал

07 Июль 2015

52 ёшли Сьюзан Ридж Буюк Британия армиясида генерал сифатида фаолиятини бошлади. Бу ҳақда The Guardian нашрида ёзилган.

Ангела Меркель хоним ифторликка ташриф буюрди

03 Июль 2015

 Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Берлиндаги Тегил шаҳарчасида сешанба куни Рамазон ойи муносабати билан мусулмонлар учун ифторлик дастурхони ташкил қилинди.

Қулаган A320 самолёти йўловчиларининг яқинлари Airbus’ни судга беришди

01 Июль 2015

AirAsia авиакомпаниясининг 2014 йил декабрида Индонезияда қулаган самолёти йўловчилари қариндошлари Airbus корпорацияси устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда RBC.ru хабар бермоқда.

Нью-Йорк аҳолисини Google бепул интернет билан таъминлайди

30 Июнь 2015

Google янги технологияларни жорий этиш орқали Нью-Йоркда турмуш шароитларини яхшилаш билан шуғулланмоқчилигини эълон қилди. Бунинг учун мустақил стартап — Sidewalk Labs яратилди ва унга Bloomberg’нинг собиқ ижрочи директори Дэн Докторофф раҳбар этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «3dnews.ru».

Смартфонини қувватлантирмоқчи бўлган қизалоқни ток уриб ўлди

29 Июнь 2015

Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи Дина исмли қизча ўз смартфонини қувват олдириш учун уни электр тармоғига улаганида, ток зарбаси унинг ўзига келиб урди бунинг натижасида қизалоқ ҳалок бўлди.

Италия бош вазири ва Қозоғистон президенти лифтда қамалиб қолишди

29 Июнь 2015

Миланда бўлиб ўтган Қозоғистон-Италия бизнес-форуми пайтида Италия бош вазири Маттео Ренци ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев лифтда бирга кетаётганларида, лифт тўсатдан тўхтаб қолди ва улар бир неча дақиқага у ерда қамалиб қолишди. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар бермоқда.

Ҳиндистонда жала ва сел оқибатида 81 киши ҳалок бўлди

26 Июнь 2015

Ҳиндистоннинг Гужорат штатидаги кучли ёғингарчилик ва унинг оқибатида келиб чиққан селлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 81 кишини ташкил қилди, деб хабар беради Associated Press агентлиги.

АҚШда "Нуҳ кемаси"ни қуриш бошланди

26 Июнь 2015

АҚШнинг Кентукки штатида жойлашган Вильямстаун шаҳрида "Нуҳ кемаси"нинг нусхаси қурила бошланди. NBC News телеканалининг хабар беришича, лойиҳа 2016 йил ёзида якунланади.

Россияда гиёҳвандлар сони кўпаймоқда

26 Июнь 2015

Россия гиёҳванд айланмаси назорати федерал хизмати раҳбари Виктор Ивановнинг сўзларига кўра, 1980-йилларнинг охиридан буён мамлакатда гиёҳвандлар миқдори 146 марта ошган.

Сочидаги 400 уйни сув босди

26 Июнь 2015

Сочи ҳудудида кучли ёмғирлар натижасида 400 уй қисман сув остида қолди. Бу ҳақда Краснодар соҳили маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берган.

Аляскада экскурсия уюштирувчи самолёт фалокатга учради

26 Июнь 2015

АҚШнинг Аляска штатига саёҳатлар уюштирувчи Holland America Line компанияси штат ҳудудида авиафалокат юз берганини маълум қилди.

Coca-Cola ва Pepsi`га қарши санкция киритиш бўйича таклиф

26 Июнь 2015

Россия Давлат думасида Coca-Cola ва Pepsi ичимликларини ишлаб чиқарувчи АҚШнинг The Coca-Cola Company ва PepsiCo компанияларига қарши санкция киритиш таклиф қилинмоқда, деб хабар бермоқда “Известия” газетаси.

Покистонда минг киши қуёш уришидан ҳалок бўлди

25 Июнь 2015

 Покистонда ҳаво ҳароратининг кескин ошиб кетиши натижасида ҳалок бўлганлар сони минг кишига етди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Кобани шаҳри "ИШИД" томонидан босиб олинмаган

25 Июнь 2015

 Туркиянинг Шонлиурфа вилояти губернатори "ИШИД" жангарилари томонидан Кобани шаҳри босиб олингани ҳақидаги маълумот хато эканини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Хитойда 100 минг тонна 40 йиллик гўшт топилди

24 Июнь 2015

30 тонна тарвуз юкланган юк машинаси ЙТҲга учради

24 Июнь 2015

Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида кўп миқдордаги тарвуз юкланган юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда Сhina Central Television хабар берган.

Хакерлик ҳужуми сабабли рейслар бекор қилинди

22 Июнь 2015

Польша пойтахти Варшава шаҳридаги Фредерик Шопен номидаги аэропортдан амалга ошириладиган рейсларнинг қолдирилишига хакерлик ҳужуми сабаб бўлди. Бу ҳақда Radio Zet хабар қилган.

Жанубий Кореяда MERS коронавируси қурбонлари сони ортмоқда

22 Июнь 2015

Жанубия Корея Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида қайд этилишича, мамлакатда MERS коронавируси қурбонлари сони яна 2 кишига ортган ва 27 нафарга етган. Бу ҳақда Ренхап хабар берди.

Хайрия ифторликлари берилди

19 Июнь 2015

Россия қаҳрамони Аҳматҳожи Қодиров номидаги минтақавий жамоатчилик фонди президенти Аймани Қодирова Чеченистоннинг 14 та йирик масжидида рўзадорлар учун ифторлик уюштиришга қарор қилди. 

 

Бельгия комиссияси Facebook’га қарши даъво қўзғади

16 Июнь 2015

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳимояси бўйича Бельгия комиссияси Facebook’га қарши даъво қўзғади, дея хабар бермоқда The Next Web портали. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар шахсий ҳаёти ҳақидаги маҳаллий қонунларни бузишда гумон қилинмоқда. Иш Брюссель судида 18 июнда кўриб чиқилади.

Зимбабве миллий валютасидан воз кечиб долларга алмаштирмоқда

15 Июнь 2015

15 июндан Зимбабве Марказий банки улкан даражада қадрсизланиб кетган мамлакат миллий валютаси – Зимбабве долларини муомаладан чиқаришни ҳамда уни АҚШ долларига алмаштиришни бошламоқда. Бу ҳақда бир қатор хорижий ОАВлар хабар бермоқда.

Грузиядаги тошқиндан зоопарк ҳам зиён кўрди

14 Июнь 2015

14 июнга ўтар кечаси Тбилисида ёғган жала оқибатида кучли тошқин юзага келди. Узоқ давом этган ёмғир туфайли Вере дарёси ўз ўзанидан чиқиб, яқин орадаги туманларни сув остига ғарқ қилди. 

 

Хитой янги тарихидаги энг катта фожеа

13 Июнь 2015

  Хитойнинг Янцзи дарёсида 1 июнь куни кечқурун 458 кишидан иборат “Шарқ юлдузи” дея ном олган кема чўкиб кетди. Теплоход Цзянсу шарқий провинцияси пойтахти Нанкиндан, жануби-ғарбга Чунцин шаҳрига йўл олган.

Ж.Кореяда MERS коронавируси қурбонлари сони 9 нафарга етди

10 Июнь 2015

Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси (MERS) қурбонлари сони тўққиз нафарга етди. Yonhap нашри маълумотларига кўра, вирусни юқтириб олганлар сони ҳозирча 108 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳайвонот боғида дунёдаги энг митти буғу боласи туғилди

09 Июнь 2015

Нью-Йорк шаҳридаги ҳайвонот боғида дунёдаги энг кичик буғу яшаяпти. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берган.

MERS вирусига чалиниш хавфи бўлганлар аҳволи телефон орқали кузатилади

08 Июнь 2015

Жанубий Корея расмийлари Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусига (MERS) чалиниш хавфи остидаги 2.3 минг кишининг аҳволини мобил телефонлари сигнали орқали кузатиб боради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Эшкакли қайиқда Тинч океанни сузиб ўтишга отланди-я

08 Июнь 2015

Флорида штатидаги Орландо шаҳрида истиқомат қилувчи спортчи Соня Баумштейн 7 июнь куни эшкакли қайиқда якка тартибда Тинч океанини кесиб ўтишга отланди. Mаълум қилинишича, у Тинч океанини эшкакда сузиб ўтган биринчи аёл бўлиши мумкин.

Кема чўкиши оқибатида 396 киши ҳалок бўлган...

06 Июнь 2015

Хитойнинг Хубэй вилоятидаги Янцзи дарёсида ғарқ бўлган “Шарқ юлдузи” саёҳат кемаси ҳалокатга учраши натижасида 396 кишининг ўлими тасдиқланди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

 

АҚШ Россиядан Европа Иттифоқи расмий шахсларига киритилган санкцияларни тушунтириб беришни сўради

04 Июнь 2015

 АҚШ Россиядан Европа Иттифоқи расмий шахсларига Россияга киришнинг тақиқланиши билан боғлиқ вазиятни тушунтириб беришни сўрамоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Латвия сейми Раймондс Вейонисни мамлакат президенти қилиб сайлади

04 Июнь 2015

 Латвия сейми мамлакат мудофаа вазири Раймондс Вейонисни мамлакат президенти қилиб сайлади. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Австралияда 1987 йилдан бери рекорд даражадаги қор ёғди

04 Июнь 2015

 Июннинг биринчи кунларида Австралия охирги 40 йил ичида энг совуқ қишни бошидан ўтказмоқда.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган шаҳарлар

01 Июнь 2015

АҚШлик мутахассислар ғалати тадқиқот ўтказишди. Улар 85 йилдан сўнг йўқолиб кетиши мумкин бўлган шаҳарлар рўйхатини тузишди.

АҚШ президентлиги учун курашувчи номзодлар сони яна биттага кўпайди

31 Май 2015

 Яна бир америкалик сиёсатчи АҚШ президенти сайловида иштирок этишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Echo.msk.ru.

Мисрдаги ЙТҲ оқибатида 13 нафар ҳарбий хизматга чақирилган йигит ҳалок бўлди

30 Май 2015

 Мисрнинг Бени-Суэйф вилояти ҳудудида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 16 киши ҳалок бўлди.

Саудия Арабистонидаги масжидда аёл либосидаги террорчи ўзини портлатди

30 Май 2015

 29 май куни Саудия Арабистони шарқидаги Даммам шаҳрида жойлашган шиалар масжидида аёл киши либосидаги жангари ўзини портлатиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.

Британия ҳарбий денгиз кучлари Италия қирғоқларида муҳожирларни қутқарди

30 Май 2015

 Британия Қироллик ҳарбий денгиз кучларига тегишли Bulwark ҳарбий кемаси Италиянинг жанубий қирғоқларида 741 муҳожирни қутқарди. Бу Sky News телеканали орқали маълум қилинди.

Нефть нархи кескин кўтарилиб кетди

30 Май 2015

 Нефть нархи АҚШда бурғилаш қурилмалари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинганидан кейин кескин кўтарилиб кетди.

Майкл Жексоннинг Neverland номли ранчоси сотилди

29 Май 2015

 Америкалик марҳум қўшиқчи Майкл Жексонга тегишли бўлган ранчо 100 млн долларга сотилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳужумига қарши биргаликдаги мудофаа тизимини яратмоқчи

29 Май 2015

 Латвия, Литва ва Эстония мудофаа вазирлари ўрта масофалар учун мўлжалланган ҳаво ҳужумига қарши биргаликдаги мудофаа тизимини яратиш бўйича музокаралар бошлаш ҳақида келишиб олди.

Шимолий Корея раҳбарининг синглиси икки ойдан бери илк бор оммага кўриниш берди

29 Май 2015

 Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси 28 ёшли Ким Ё Чжон 50 кунлик "йўқолиш"дан кейин илк бор омма қаршисида кўриниш берди.

Японияда кучли вулқон отилиши туфайли одамлар эвакуация қилинади

29 Май 2015

 Япониянинг Кутиноэрабу номли оролида Кутиноэрабу вулқони отилишни бошлади. Метеорологлар томонидан унга энг максимал – 5 даражали хавфлилик даражаси берилди.

Бағдоддаги меҳмонхонада юз берган портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

29 Май 2015

 28 май куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида навбатдаги портлашлар юз берди.

Небраска штатида ўлим жазоси бекор қилинди

29 Май 2015

 Американинг Небраска штатида ўлим жазоси бекор қилинди. Ўлим жазоси шартли равишда муддатидан олдин озод қилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди.

Жазирама туфайли Ҳиндистонда 1200дан ортиқ киши ҳалок бўлди

27 Май 2015

Ҳиндистонда сўнгги ўн кун ичида фавқулодда жазирама оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1200 дан ошиб кетди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net». 

Коррупциянинг олдини олиш учун Хитой амалдорлари қамоқхоналарда сайр қилдирилмоқда

26 Май 2015

Хитой ҳукумати амалдорлар ва уларнинг оила аъзолари учун маҳаллий қамоқхоналарда сайрлар ташкил этмоқда. ТАССнинг хабар беришича, ушбу чора коррупция сабаб қамалган собиқ ҳамкасблари билан кўришган озодликдаги амалдорлар бундай қилмишлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхшироқ ҳис қилишларига ёрдам беради. 

Туркманистон Президентининг олтин билан қопланган ҳайкали очилди

25 Май 2015

Туркманистоннинг амалдаги Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг илк ҳайкали мамлакат пойтахтида бугун, 25 май – Ашхобод куни муносабати билан очилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».

Мексикада полиция ва жиноятчилар ўртасидаги тўқнашувда 33 киши ҳалок бўлди

23 Май 2015

 Мексиканинг Мичоакан штати ҳудудидаги трассада полиция ва жиноий гуруҳ ўртасида қуролли тўқнашув юз берди ва ўнлаб киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда La Jornada хабар бермоқда.

Колумбиядаги ер кўчкиси қурбонлари сони 92 нафарни ташкил этмоқда

23 Май 2015

 Колумбиянинг тоғли ҳудудидаги Антьокия департаментига қарашли Сальгар шаҳрида юз берган кўчки туфайли ҳалок бўлганлар сони 92 нафарга етди.

Хаматова Путиннинг сайловолди ролигида шифохона олиш эвазига суратга тушди

23 Май 2015

 Россиялик актриса Чўлпон Хаматова 2012 йилда Россия президенти Владимир Путиннинг сайловолди ролигида янги шифохона қурилиши эвазига суратга тушган. Бу ҳақда Хаматова Postimees нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Январь-апрель ойларида Испанияга рекорд даражада сайёҳ ташриф буюрди

23 Май 2015

 2015 йилнинг январь-апрель ойларида Испанияга рекорд даражадаги 16 млн сайёҳ ташриф буюрди.

Туркия ҳукумати катта синф ўқувчиларига бепул планшет беришни бошлади

23 Май 2015

 Туркия президенти Тойиб Ражаб Эрдўған 22 майда 7 июнга белгиланган парламент сайловлари арафасида мамлакатдаги катта синф ўқувчилари ва талабаларга бепул 700 мингта планшет бериш тадбири бошланишини эълон қилди.

Москвадаги муҳожирлар жиноятчилик рейтинги

23 Май 2015

 Москвада муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятлар миқдори бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари биринчи ўринда турибди. Бу ҳақда шаҳар прокурори Сергей Куденеев баёнот берди.

Саудия Арабистонидаги масжидда жангари камикадзе ўзини портлатди

22 Май 2015

 22 май куни Саудия Арабистонидаги масжидлардан бирида портлаш юз бериши натижасида ўнлаб бегуноҳ кишилар қурбон бўлди. Бу ҳақда Рейтер хабар берди.

Жанубий Кореяда Ипак йўли кўргазмаси ўтказилади

22 Май 2015

 22 май куни Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Сеонгнамдаги Глобал қишлоғида Буюк Ипак йўлига бағишланган махсус кўргазма бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри хабартарқатган.

Яманлик хакерлар Саудия Арабистони сайтларига ҳужум қилишганини эълон қилишди

22 Май 2015

 Яманлик хакерлар Саудия Арабистони ҳукумати сайтларига муваффақиятли ҳужум қилишганини эълон қилди.

АҚШликлар смартфонларни вирус дастурлари билан зарарлантирмоқчи бўлганлари маълум бўлди

22 Май 2015

  АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги смартфонларни Google ва Samsung интернет-дўконларидан келаётган интернет-трафикни ушлаб олиб жосуслик вирус дастурлари билан зарарлантирмоқчи бўлган. Бу ҳақда Intercept портали хабар бермоқда.

Хитой мамлакатда интернет тезлигини ошириш учун 182 млрд доллар ажратади

22 Май 2015

 Хитой ҳукумати яқин икки йил ичида мамлакатдаги интернет сифатини яхшилаш учун 182 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.

Cуриядаги Пальмира шаҳри "ИШИД" томонидан босиб олинди

21 Май 2015

 ИШИД террорчилари Суриянинг, шунингдек дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири Пальмирани босиб олди.

Соломон оролларида 6,9 магнитудали ер қимирлаши юз берди

21 Май 2015

21 май куни Тинч океанидаги Соломон ороллари яқинида 6,9 магнитудали зилзила юз берди

АҚШ махфий ҳарбий фазовий кемага эга ракетани космосга чиқарди

21 Май 2015

 АҚШнинг Atlas V ракета ташувчиси Канаверал бурнидан бортида тажрибавий орбитал учувчисиз X-37 фазовий кемаси билан бирга учирилди.

Остона аэропорти реконструкция қилинади

21 Май 2015

 Tengrinews.kz портали таҳририятининг Остона аэропорти реконструкция қилиниши борасида берилган саволга жавобан, ҳозирда Остона аэропорти ва “Казаэронавигация” давлат корхонасининг эски бинолари бузилиб, мавжуд муҳандислик коммуникациялар олиб чиқилаётгани, янги терминалга котлаван қазиш ишлари олиб борилаётгани, янги перронни қуриш ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

АҚШ Украинада ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқда

21 Май 2015

 АҚШ Давлат департаменти вакили Мари Харф матбуот анжуманида АҚШ Украинада ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ўрнатишни режалаштирмаётганини маълум қилди.

“Эйр Астана” авиакомпанияси Нью-Йоркка парвозлар амалга оширади

21 Май 2015

 Қозоғистоннинг “Эйр Астана” миллий авиакомпанияси Нью-Йорк, Токио ва Сингапурга парвозлар амалга оширади.

Россиянинг Суриядаги элчихонаси миномёт ҳужумига учради

20 Май 2015

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида жойлашган Россия элчихонаси миномёт ҳужумига учради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Александр Лукашевичга асосланган ҳолда вазирлик матбуот хизмати хабар қилган.

Қозоғистонликлар Skype`да вазирлар билан мулоқот қилишлари мумкин

18 Май 2015

Қозоғистоннинг www.egov.kz Электрон ҳукумат портали «Вазирнинг онлайн қабулига ёзилиш» хизматини ишга туширди, деб хабар қилади «Nur.kz».

Украина ва Хитой 2,4 млрд долларлик валюта свопи ҳақида келишиб олди

16 Май 2015

 Украина Миллий банки ва Хитой Халқ банки 2,4 млрд доллар қийматдаги гривна ва юанда валюта свопи ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақда УНИАН агентлиги хабар бермоқда.

Салвадорда рўй берган ЙТҲ оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

16 Май 2015

 Салвадорда йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва 14 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

АҚШ ИШИДга қарши кураш мақсадида Ироққа қурол етказиб беришни тезлаштиради

16 Май 2015

  АҚШ Ироққа ИШИД билан курашишда фойдаланиладиган қуролларни етказиб бериш бўйича ишларни тезлаштиради.

Песков Путин ва Обама ўзаро телефон орқали мулоқот қилиши мумкинлигини айтди

15 Май 2015

 Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Барак Обама билан телефон орқали мулоқот қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Хитойда SkyNet аксилкоррупцион кампанияси доирасида 150 киши қўлга олинди

15 Май 2015

 Хитойнинг SkyNet глобал аксилкоррупцион кампаниясининг “Тулкиларга ов – 2015” дастури давомида ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан иқтисодий жиноятларда гумон қилинаётган 150 киши 32 давлатдан мажбуран ортга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” агентлиги.

Сахалинда яна нефть оқиб кетди

15 Май 2015

 Сахалин вилоятининг Оха туманида “Тунгор” нефть парки ҳудудида яна нефть оқиб кетди, бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бўйича бош бошқармаси маълум қилди.

Вашингтонда дронлар учириш тақиқлаб қўйилди

15 Май 2015

 АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси Вашингтонда дронларни учириш расман тақиқлаб қўйилганлиги учун сайёҳларга ўз дронларини уйларида ташлаб келишни тавсия қилувчи баёнотничоп этди.

2016 йилда Обама яна араб етакчилари билан учрашади

15 Май 2015

 АҚШ ҳукумати 2016 йилда Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан яна бир учрашув ташкиллаштирмоқчи. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Украина Россия билан чегарасини мустаҳкамлайди

15 Май 2015

 Украина Вазирлар Маҳкамаси Россия билан чегара ҳудудларни муҳандис ва техник мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлади.

Непал бош вазири ҳукумат иккинчи зилзилага тайёр бўлмаганини тан олди

15 Май 2015

 Непал бош вазири Сушил Коирала ҳукумат иккинчи зилзилага тайёр бўлмаганини тан олди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Форс кўрфази давлатлари АҚШнинг иттифоқчиларига айланиши мумкин

15 Май 2015

 АҚШ Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашига НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчилар мақомини бериш масаласини кўриб чиқади.

Непалда яна кучли зилзила содир бўлди

13 Май 2015

Непалда 12 майда содир бўлган янги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42 нафарни, жароҳатланганлар эса 1117 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Непал Фавқулодда вазиятлар миллий маркази ўз твиттерида маълум қилди.

Ericsson Apple’га қарши даъво қилишда давом этмоқда

12 Май 2015

Ericsson компанияси Apple корпорацияси ўзининг iPhone ва iPad қурилмаларида швед ишлаб чиқарувчисининг технологияларидан фойдалангани учун унга лицензион бадаллар тўлаши кераклигини таъкидлаб, унга қарши Европада суд таъқибини бошлади.

2015 йилнинг биринчи чорагида АҚШ почта хизмати зарар кўрди

09 Май 2015

 АҚШнинг USPS почта хизмати жорий йилнинг дастлабки уч ойида 1.5 млрд доллар зарар кўрган.

Эксперт: Яқин йилларда Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги виза тартиби бекор қилинмайди

09 Май 2015

 Сиёсатшунос Олег Волошиннинг фикрича, Украина ва ЕИ ўртасидаги визали ўтиш тартиби яқин йилларда бекор қилинмайди.

Ливиядаги вазият туфайли нефть нархи ошишда давом этмоқда

09 Май 2015

 Ливиядаги портнинг ёпилиши ҳақидаги янгиликдан сўнг жаҳонда нефть нархи ўсиши кузатилмоқда.

Непалдаги зилзила сабабли 1 млнга яқин бола мактабга бора олмайди

08 Май 2015

 Непалдаги зилзила келтириб чиқарган вайронагарчиликлар сабабли қарийб 1 млн бола ўз мактабига ўқишга қайтиб боролмайди, деб хабар бермоқда The Mirror нашри.

Siemens 4.5 минг ходимини ишдан бўшатиш арафасида

07 Май 2015

 Германиянинг Siemens компанияси даромаднинг тушиб кетиши оқибатида келтирилган зарарни қоплаш мақсадида 4.5 минг нафар ходимини қисқартириши мумкин.

Обама Сурияга нисбатан санкциялар муддатини узайтирди

07 Май 2015

 АҚШ президенти Барак Обама Сурия билан муносабатларга қўйилган тақиқ муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Эрон ҳукумати “иблисона” соч турмакларини тақиқлади

06 Май 2015

Эрон ҳукумати ҳурпайтирилган соч турмакларини уларнинг қора кучлар ҳақидаги тасаввурларга ўхшашлиги туфайли қонунан тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Ҳиндистонда автоҳалокат натижасида 28 киши ҳалок бўлди

05 Май 2015

Ҳиндистоннинг Панна шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Times of India хабар бермоқда.

Яна 12 киши жароҳат олган. Баъзи манбаларнинг айтишича, ҳалок бўлганлар сони 35 нафарни ташкил қилмоқда.

Шаҳзода Уильям оиласида туғилган қизалоқ шарафига олтин ва кумуш тангалар зарб этилади

04 Май 2015

Буюк Британияда шаҳзода Уильямнинг оиласида иккинчи фарзанд туғилгани шарафига 10 мингта 5 фунт стерлинг қийматдаги танга зарб этилади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Зилзилада жароҳатланганлар сони 14 минг нафардан ошдия!

03 Май 2015

Апрель ойи сўнггида Непалда содир бўлган ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 мингдан, жароҳатланганлар 14 мингдан ошиб кетди...

 

Афғонистонда Толибонлар ва ИШИД жангарилари ўзаро жанг қилишмоқда

02 Май 2015

Толибон ва ИШИД жангарилари Афғонистонда ўзаро жанг олиб бормоқда.

Непалликлар сифатли озиқ-овқат ва ёпинчиқлар жўнатилишини сўрашмоқда

02 Май 2015

Непал ҳукумати халқаро ҳамжамиятдан яна бир марта кўмак сўради.

Сурияда жанг қилаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари сони ошиб бормоқда

01 Май 2015

 Суриянинг Идлиб вилояти, Жиср-ал-Шуғур ҳудудида жанг қилаётган ўзбек жангарилари тасвирланган видеокадрлар 25 апрель куни интернетда пайдо бўлди, деяхабар бермоқда 12news.uz.

Ашхободда параболик антенналар олиб ташланди

29 Апрель 2015

 Туркманистон пойтахти Ашхободда аҳолига тегишли сунъий йўлдош антенналари демонтаж қилинди. Бу қарорни мутасаддилар шаҳарнинг ташқи кўринишини яхшилаш мақсадида амалга оширилган иш деб тушунтирмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса, ўз навбатида, бунда мустақил ахборот манбаларини йўқ қилишга бўлган ҳаракат сифатида баҳоламоқда.

Непалда ҳалокатли зилзила туфайли 3 кунлик мотам эълон қилинди

29 Апрель 2015
Непал ҳукумати сешанба куни ҳалокатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди, қурбонлар сони 4353 кишини ташкил қилди, яна саккиз минг киши жабрланди.

Alibaba ҳамда China Telecom бирлашди

28 Апрель 2015
Хитойнинг онлайн-савдолар соҳасидаги етакчиси Alibaba Group Holding компанияси Хитойнинг China Telecom давлат телекоммуникация компанияси билан кичик шаҳарлар ва қишлоқ жойларида савдоларнинг ривожланишига кўмак бериш мақсадида қиммат бўлмаган смартфонларни сотиш учун ўз кучларинибирлаштирмоқда.

Непал: Зилзила қурбонлари сафи ортмоқда

26 Апрель 2015

 Непалдаги кучли зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 1805 кишига етди. Бу ҳақда The Times of India хабар бермоқда.

 

Кимошди савдосида 100 каратли бриллиант қўйилди

22 Апрель 2015

Оқ рангли ва зумрад билан жилоланган 100 каратли бриллиант Нью-Йоркда Sotheby’s савдо уйи томонидан сотувга қўйилди. Унинг дастлабки баҳоси 19-25 млн доллар эканлиги айтилмоқда.

Кувайтда янги нефть конлари топилди

20 Апрель 2015

Кувайтнинг Kuwait Oil Co. давлат компанияси бош директори Ҳошим Ҳошим икки йиллик тадқиқот ва геологик разведка ишларидан сўнг тўртта янги нефть кони топилганини маълум қилди.

700 нафардан ортиқ муҳожир чўкиб кетди?!

19 Апрель 2015

19 апрелга ўтар кечаси Ўрта Ер денгизи ҳудудида жойлашган, Италияга тегишли Ломпедуза ороли яқинида ҳалокатга учраган кемада 700 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда The Times of Malta хабар берди.

 

Пекинда сўнгги 13 йил ичидаги энг кучли чанг тўфони кузатилмоқда

17 Апрель 2015

 12 апрелдан бери Пекинда кучли чанг тўфони кўтарила бошлади.

Ғаввослар 34 миллион фунтга тенг хазинани топишибдия!

17 Апрель 2015

Deep Ocean Search гуруҳи ғаввослари 2013 йил сентябрида қиймати 34 миллион фунт-стерлингга тенг бўлган кумуш тангалар хазинасини топиб, сувдан олиб чиқишган.

Испанияда ХВЖнинг собиқ вице-президенти ҳибсга олинди

17 Апрель 2015

 Мадридда Халқаро валюта жамғармасининг собиқ вице-президенти ҳибсга олинди. Бу ҳақда EFE хабар бермоқда.

Жаҳон давлатлари раҳбарларининг даромадлари

16 Апрель 2015

  Жаҳоннинг етакчи сиёсатчилари, давлат раҳбарлари ва жамоат арбоблари қанча даромад кўришига қизиқувчи ўқувчиларнинг мурожаатлари асосида msn.com нашри маълумотларни йиғиб, фотожамланма тузиб чиқди. Қуйида етакчи сиёсатчиларнинг йиллик даромадлари ҳақида маълум келтирилган.

G7 саммитини қўриқлаш учун 3500 нафар полициячи жалб этилди

15 Апрель 2015

Германиянинг Любек шаҳрида ўтадиган G7 саммити чоғида келиб чиққан тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида шаҳарга 3 500 нафар полициячи олиб келинди.

Қозоғистонда 35 та қишлоқ сув тошқини остида қолди (фото)

14 Апрель 2015

 Қозоғистоннинг Караганда вилоятида юз берган сув тошқини натижасида ҳукумат ўнлаб аҳоли пунктларини эвакуация қилишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда «Tengrinews.kz».

Австралия қирғоқларида ноёб турдаги кит топилди

14 Апрель 2015

 Австралия қирғоқларида ноёб Омур турига мансуб кит топилди.

Модалар уйи ворисига 1 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

14 Апрель 2015

Париж суди Nina Ricci модалар уйи ворисини пул ювганлик учун бир йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда The Washington Post нашри.

Фаластин раҳбари Москвадаги Ғалаба байрамида иштирок этади

13 Апрель 2015

 Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос 9 май куни Москвада Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда иштирок этишини тасдиқлади.

Эрон темир йўл транзит ўтказмалари ҳажмини кўпайтиради

13 Апрель 2015

 “Эрон темир йўллари” давлат компанияси бош директорининг темир йўллари эксплуатацияси бўйича ўринбосари Ҳусайн Ашурий миллий телеканалга берган интервьюсида жорий йилда темир йўл орқали транзит юк ташиш ҳажми 150 фоизга кўпайишини маълум қилди.

Хитой Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сотиб олади

13 Апрель 2015

 Хитой “Рособоронэкспорт” давлат ташкилоти билан С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.

65 ёшли немис аёли тўрт эгизакни дунёга келтиради

13 Апрель 2015

Германиянинг Шпандау шаҳрида яшовчи Аннегрет Рауник исмли ўқитувчи аёл тўрт эгизакни дунёга келтиради, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Berliner Morgenpost’га таяниб.

Рублнинг мустаҳкамланишига олиб келадиган беш сабаб

11 Апрель 2015

 Wall Street Journal газетасида эълон қилинган мақолада рубл курсининг шиддат билан ошиб бориши таҳлилдан ўтказилиб, Россия валютасининг мустаҳкамланишига хизмат қиладиган беш сабаб келтирилди.

Ёмғирдан ибодатхонада яширинган икки кишини яшин урди

11 Апрель 2015

 Малайзиянинг Пинанг оролида жойлашган Бату Каван шаҳридаги ибодатхонага яшин тегиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳат олди.

Япония қирғоқларида 150 дельфин ҳалок бўлди

11 Апрель 2015

 Япониянинг Хокота шаҳрида 150та дельфин денгиз қирғоғида қолиб кетди.

Назарбоев Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашади

11 Апрель 2015

 13 апрель куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашади.

Хитой Эверест остидан темир йўл туннелини ўтказади

10 Апрель 2015

 Хитой транстибет темир йўлини узайтириб, мамлакатни Непал билан боғловчи йўл очишни режалаштирмоқчи.

Бангладешда йўловчи автобуси ҳалокатга учради

09 Апрель 2015

 Бугун, 9 апрель куни Бангладешнинг Фаридпур округида марказий йўллардан бирида кетаётган йўловчи автобуси дарахтга урилиши оқибатида 24 киши нобуд бўлди, таҳминан 20 киши эса турли тан жароҳатларини олган.

«Аэрофлот» бепул парвозлар жорий қилди

09 Апрель 2015

 Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бепул парвозларни жорий қилди.

TV5 Monde телекомпанияси сайти ИШИД хакерлари ҳужумига йўлиқди

09 Апрель 2015

 ИШИД хакерлари Францияда фаолият олиб борувчи TV5 Monde телекомпаноясининг сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини бузиб қўйди.

Карикатура учун қамалиши мумкин

09 Апрель 2015

 Туркия прокуратураси Cumhuriyet газетасининг икки журналистига Charlie Hebdo журналининг карикатураларини газетада чоп этишгани учун айблов эълон қилган.

Портлаш туфайли Саудия Арабистони аскари ҳалок бўлди

09 Апрель 2015

 Саудия Арабистони шимолидаги ҳарбий базада портлаш юз бериб, бир аскар ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.

Канада ҳарбий самолётлари жангариларга зарба беришга киришди

09 Апрель 2015

 Канада Ҳарбий Қуролли кучларига тегишли самолётлар Суриядаги ИШИД позицияларига биринчи ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

Самолёт Ford машинаси билан тўқнашиб кетди

08 Апрель 2015

АҚШнинг Миннесота штатидаги Кейл округи ҳудудидан ўтган US 10 федерал трассасида 1979 йилда ишлаб чиқарилган енгил двигателли Mooney M20K самолёти Ford Fusion седани билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».