-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

«Мирзо Улуғбек» Италиядаги кинофестивалларда

Сана: 01 Июнь 2017 Курилди: 494 Изоҳ: 0

 Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев Ўрта асрлар буюк алломаси ва мутафаккири Мирзо Улуғбек ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи «Мирзо Улуғбек. 

Осмон тоқига қўйилган нарвон» номли ҳужжатли фильм яратилишида кинопродюсер сифатида иштирок этишди. Фильм режиссёри Баҳодир Юлдашев ушбу кинокартинада XV асрнинг буюк астрономи ҳамда Мовароуннаҳр ҳукмдори ҳаётидаги фожиалар, мушкулотлар ва зафарларни акс эттиришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали хабар берди.

«Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон» ҳужжатли фильми яқин орада Искья ва Венецияда (Италия) бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро кино-фестивалларда иштирок этиши режалаштирилган.
«Бу улуғ инсон ҳақида фильм яратиш ғояси менда кўп йиллар аввал пайдо бўлганди. Таъбир жоиз бўлса, Мирзо Улуғбек шахси болалагимдан мени ўзига мафтун этган. У наинки қомусий билимлар эгаси, етук олим ва сулҳпарвар ҳукмдор, балки ўз даври учун фавқулодда саналган хислатлар соҳиби ҳам эди. Сирасини айтганда, Улуғбек замон ва макон сарҳадларини ошиб ўтган умрбоқий сиймодир»,-дея таъкидлайди Лола Каримова-Тилляева.
«Ушбу кинокартинани Ўзбекистонда туғилиб- ўсган, мавзуни теран ҳис этадиган ижодкор яратиши керак эди. Бу жиҳатдан, Баҳодир фильмни суратга олиш ҳақидаги таклифимизни мамнуният билан қабул қилганидан хурсандман. У кўз очиб- юмгунча улуғ олим ва ҳукмдор яшаган даврга шўнғиб кетди».
Соҳибқирон Амир Темурнинг невараси Мирзо Улуғбек дунё илм-фанида ўчмас из қолдирган. Самарқанд унинг ҳукмронлиги даврида астрономия соҳасида тадқиқотлар ўтказиладиган халқаро марказга айланган. Улуғбек бунёд эттирган муаззам расадхонада ўз даврининг пешқадам олиму фузалолари жам бўлган эди. Аллома тартиб берган астрономия жадвалида 1118 та юлдузнинг ҳолати ва жойлашуви муфассал баён этилган. У ҳисоблаб чиққан йил узунлиги натижалари эса замонавий ҳисоб-китоблардан атиги 25 сонияга фарқланади. Буюк олим, шунингдек, Ер сайёраси ўқининг оғиш бурчаги 23,52 градусни ташкил этишини аниқлади, ушбу илмий натижа ҳам ҳозирга қадар энг аниқ кўрсаткич дея эътироф этилади.

 

Калит сўзлар: ҳукмдор, ҳужжатли, қўйилган нарвонraquo, қўйилган, халқаро, фильм, улуғбек, тоқига қўйилган нарвонraquo, тоқига қўйилган, тоқига, осмон тоқига қўйилган, осмон тоқига, осмон, нарвонraquo, мирзо улуғбек, мирзо, каримова, иштирок, баҳодир, астрономия

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш