-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Мен билган қаҳрамон

Сана: 08 Июнь 2017 Курилди: 417 Изоҳ: 0

1941 йил. Уруш бошланиши билан маҳаллаларга чақириқномалар кела бошлаган маҳал. Маҳалла ҳеч йўқ ҳар куни бирор фарзанди учун кўз ёш тўкиб урушга: қайтиш-қайтмаслиги номаълум томонларга жўнатарди.

Армияга олинган ёш, навқирон ёшларнинг аксарияти жанг майдонига етиб боришга ҳам улгурмай душман самолётлари ёғдирган бомбалар улар тушган поездларни бир зумда улкан гулханга айлантириб юборган. Ана шундай гулханларда ўзбек халқининг кўплаб навқирон, забардаст азамат йигитлари ҳам ёниб кулга айланган. . .

Қонли жанггоҳ. Ўқ ёмғири тинмайди. Снаряд парчалари қулоғининг остидан ғувиллаб ўтиб бир аскарнинг кўзларига қадалади. Бошқа бир аскарга эса дайди ўқ келиб танасининг чап томонидан тешиб ўтди ва у ўша заҳоти ўз омонатини топширди.

Асқар ота ҳар сафар уруш ҳақидаги хотираларини гапирганида, неваралари бобосини худди эртак айтиб бераётгандай бутун вужуди билан эшитишарди.

Гарчи Асқар ота урушга қатнашмаган бўлса ҳам, ўзи кўрган эшитган воқеаларни невараларига айтиб беришдан ҳеч зерикмасди. Баъзи сабабларга кўра ўша пайтларда баданига қандайдир яра чиққанлиги сабабли жанг майдонига кира олмаган бўлса-да, фронт ортида, жанг майдонидаги ватандошларига озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-яроғ етказиб бериш учун тер тўкиб меҳнат қилди.

Совуқ урушда меҳрибони - отасидан ажралиб, оиласини тебратиш унинг зиммасига тушади. Кўп ўтмай онасидан ҳам ажралиб қолади. Ота-онасидан қолган ёдгорлари - укаларига бир бурда қора нон топиш учун кунни-кун, тунни-тун демай ишлади. Урушдан кейин ҳам ўз оиласини моддий таъминлаш учун ҳалол меҳнати туфайли мана шу кунгача етиб келдилар.

- Мана ўша мудҳиш, аянчли йиллар ҳам ортда қолди, - деб эслайди Асқар ота . - Уруш тугаганига ҳам роппа-роса 72 йил бўлибди. Ҳозирги кунларимизга осонликча етишганимиз йўқ.  Бу кунларни кўриш кўпчиликка насиб қилмади.

Инсон руҳий ҳаётининг муҳим қисмини хотира эгаллайди. Хотира туғма фазилатлардан бири бўлиб, инсон қалбига она сути билан киради. Шундай экан, яқинда нишонлаган Хотира ва қадрлаш куни 9 майда - юртимиз осмонида тинчлик кабутарлари парвоз қилиб турган «қора қиш»дан ғолиб бўлиб чиққан баҳор кунларида нишонланишида катта маъно бор.

Моҳира АсҚаралиева, O’zMU jurnalistika fakulteti талабаси 

 

Калит сўзлар: шундай, хотира, онасидан, оиласини, навқирон, майдонига, инсон, бўлса, бўлиб, билан, асқар, айтиб, ажралиб, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш