-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

«Ҳамшира – 2017» кўрик-танлови ўтказилди

Сана: 16 Июнь 2017 Курилди: 395 Изоҳ: 0

  Халқимиз соғлиғини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш, аҳолини патронаж ва шошилинч тиббий хизмат билан қамраб олишда ҳамшираларнинг хизмати катта. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган «Ҳамшира – 2017» кўрик-танловининг мамлакат босқичида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, шифокорлар, ҳамширалар иштирок этди. 

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Э.Боситхонова, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Ҳ.Оқилов ва бошқалар мамлакатимизда жаҳондаги илғор тажрибалардан келиб чиқиб, ўрта ва олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш тизими яратилгани ва бу жараён узлуксиз тараққий эттирилаётганини, мазкур танлов аҳолининг репродуктив саломатлигини асраш, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳамшираларнинг ўрни ва ролини ошириш, ижтимоий фаоллигини ва билимини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Президентимизнинг жорий йил 16 мартдаги «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, жисмонан ва соғлом авлодни вояга етказиш, юртимиз тиббиёт муассасаларида энг илғор ва замонавий шарт-шароитлар яратиш ҳамда тиббий хизмат сифатини янада оширишда дастуриламал бўлаётир. 

Мазкур ҳужжатлар ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилган танловнинг якуний босқичи иштирокчилари тиббиёт соҳасидаги амалий ва назарий билимларини намойиш этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимидаги кенг кўламли чора-тадбирлар моҳияти, унда ҳамшираларнинг ўрни ва вазифаси бўйича билимини синовдан ўтказди. 

Қизғин баҳслар якунида Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам клиник шифохонаси ҳамшираси Шаҳноза Фозилова биринчи ўринни қўлга киритди. 

– Бугунги ютуқни, аввало, катта ишонч ва масъулият сифатида қабул қилдим, – дейди Ш.Фозилова. – Бугунги кун ҳамшираси малакали тиббиёт ходими сифатида намоён бўлиши даркор. Мамлакатимизда ҳамширалар билим ва малакасини ошириши учун барча имконият ҳамда шарт-шароитлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 4 апрелдаги «Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари малакасини ошириш белгилангани ҳам бунинг ёрқин далилидир. 

Наманган вилояти Поп туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Феруза Бўтаева иккинчи, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими ҳамшираси Муҳаррам Салимова учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Калит сўзлар: ҳамшираси, ҳамшираларнинг, ҳамширалар, ҳамда, янада такомиллаштириш, янада, шошилинч тиббий, шошилинч, шароитлар, хизмат, фозилова, федерацияси кенгаши, федерацияси, уюшмалари федерацияси кенгаши, уюшмалари федерацияси, уюшмалари, ўринни, ўринбосари, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш