-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Омади чопмаган «телефонфурушлар»

Сана: 28 Июнь 2017 Курилди: 460 Изоҳ: 0

Бугунги кунда республикамизда ишбилармонлик ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга барча имконият ва имтиёзлар яратилган. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текширишларнинг олдини олиш, турли хилдаги аралашувларни янада қисқартириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан текширишларни тартибга солиш, улар сонини қисқартиришга йўналтирилган меъёрлар доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда. Аммо ҳали ҳам шундай шахслар учраб турибдики, ноқонуний равишда чўнтакларини қаппайтириш фикридан қайтишмаяпти. Оқибатда...

2015 йилнинг 15 январида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбланган бир гуруҳ шахсларнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаб, тарафлар фикри, судланувчиларнинг музокара ва охирги сўзларини эшитиб ва уларни жиноят иши ҳужжатларига қўшиб ўрганиб, қуйидагиларни аниқлади.

Судланувчи С.Даминов (исм-шарифлар шартли) жиноий йўл билан бойлик орттириш мақсадида, жиноят йўлига кириб, 2014 йил июлидан бошлаб Т.Амиров, Т.Фаридов ва тергов даврида шахсини тўлиқ аниқлашнинг имкони бўлмаган «Муҳаммад» ва «Сайра» исмли шахслар билан олдиндан тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган уяли телефон аппаратларини қўшни давлатдан мамлакатимизга божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали ўтказиш билан шуғулланиб келган.

Гуруҳ аъзолари 2014 йил 12 август куни соат 16:00-17:00лар атрофида жиноий келишувга асосан ноқонуний юкни қўшни республикадан мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтишган ва вақтинча сақлаш учун тўда аъзоларидан бирининг уйига яшириб қўйишган.

Аммо қонунбузарларнинг жиноий қилмишлари аллақачоноқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг назоратига олинган ва улар жиноятчиларни жиноят устида қўлга олишни кутишаётганди, холос. Ва, ниҳоят, 2014 йил 12 август куни соат 20:30лар атрофида шундай фурсат келди. МХХ вилоят бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбир жараёнида жиноий гуруҳ аъзоларидан бирининг хонадони кўздан кечирилди ва кўрпа-тўшаклар остига яширилган 5 дона синтетик қопларга солинган қўлбола усулда ясалган темир сандиқлар борлиги аниқланди. Улар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатсиз 10 турдаги, жами 1238 дона уяли алоқа воситалари борлиги маълум бўлиб, текшириб кўриш учун ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ашёвий далил тариқасида олинган воситалар умумий қиймати 762.250.000 сўмни ташкил этишлиги баҳолаш маркази томонидан тақдим этилган хулосада маълум бўлди.

Шундай қилиб, судланувчилар ўзларининг юқоридаги жиноий хатти-ҳаракатлари билан яъни, жиноий йўл билан бойлик орттириш мақсадида жиноят йўлига кириб, тергов даврида шахсини тўлиқ аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, божхона назоратини четлаб, жуда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларни Ўзбе-кистон Республикасининг божхона чегарасидан ноқонуний равишда ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этишган.

Судланувчилар суд мажлисида айбларига тўлиқ иқрор бўлиб, қайтиб жиноятга қўл урмасликларини такрорлашди, қилмишларидан пушаймонликларини инобатга олиб, суддан енгиллик сўрашди.

Судланувчиларнинг жиноят содир этганликдаги айби гувоҳларнинг берган кўрсатмалари ҳамда мазкур жиноят ишидаги бошқа далиллар билан ҳам тўлиқ ўз тасдиғини топди ва суд жазо тайинлашда, жазо тури ва миқдорини белгилашда буларни инобатга олди.  Суд ҳукми билан судланувчилар турли муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қи-линди.

Ашёвий далил сифатида олинган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 10 турдаги 1238 дона - 762.250.000 (етти юз олтмиш икки миллион икки юз эллик минг) сўмлик уяли алоқа воситалари давлат эгалигига ўтказилди. Жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида олинган, 2008 йилда ишлаб чикарилган, «ГБА-СПГ-Ласетти» русумли автомашина жиноят иши бў-йича жиноят қуроли, деб топилиб, давлат эгалилига ўтказилди.

Калит сўзлар: қўшни, шундай, шахслар билан, шахслар, шахсини тўлиқ, шахсини, чиқарилган, четлаб, хорижда ишлаб, хорижда, ўтказилди, ўзбекистон республикаси жиноят, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон, турдаги, тўлиқ аниқлашнинг имкони, тўлиқ аниқлашнинг, тўлиқ, томонидан, тергов даврида шахсини

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш