-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

50 минг сўмлик дорини 200 минг сўмдан сотишса-я...

Сана: 03 Июль 2017 Курилди: 386 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Дори-дармон” акциядорлик компаниясининг ярим йиллик иш фаолияти бўйича ўтказилган матбуот анжуманида жуда камёб ва фақатгина рецепт асосида сотилувчи неотон дорисининг нархи ҳақида савол берилди.

Журналистнинг айтишича, хусусий дорихоналардан ушбу дорини 200 минг атрофида харид қилган. “Дори-дармон” акциядорлик компанияси неотон дорисининг энг арзони 50 минг сўм, энг қиммати эса 50 минг 300 сўмгача баҳоланишини билдирди.
 
Яна бир журналист бугунги кунда болаларни гепатит А касаллигидан ҳимоя қилиш учун эмланадиган дори воситалари қимматлигини ва мамлакатимизда нима учун ишлаб чиқарилмаётгани хусусида савол берди. Масалан, Бельгияда ишлаб чиқарилгани 150 минг сўм, Хитойда ишлаб чиқарилгани эса 100 минг сўмдан сотилади.
 
Мутасаддиларнинг жавобига кўра, ушбу дорини ишлаб чиқариш учун юртимизда етарли гиёҳлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда ишлаб чиқариш учун тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Калит сўзлар: чиқариш, чиқарилгани, кунда, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилгани, ишлаб, дорини, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш