-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Олийгоҳлар 5 баллик тизимга қайтиши мумкин

Сана: 04 Июль 2017 Курилди: 339 Изоҳ: 0

3 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси «Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув» мавзусига бағишланди.

Тадбир давомида журналистлар спикерларга ўз саволлари билан мурожаат қилишди. Саволлар орасида дарс жараёнини бузилишига сабаб бўлувчи кундалик текширувлар, ўқитувчилар вақтини ўғирловчи ортиқча қоғозбозликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу муаммоли масалаларга Олий ва ўрта таълим вазирлигининг муносабати қандай эканлигига қизиқишди.

Олий ва ўрта махсус таълими вазири биринчи ўринбосари Дилмурод Набиев

«Олийгоҳларда битта дарс жараёни 80 дақиқани ташкил этса, хонага декан ёки бошқа ходимларнинг давомат қилиш учун кириши оқибатида 15-20 дақиқа йўқотилади. Бу текширувлар талабанинг дарс давомида етарли билим олишига тўсқинлик қилади. Яна бир муаммо - ўқитувчилар иш вақтидан сўнг давомади паст талабанинг ҳолатини текшириш учун уйма-уй юришади. Бу каби ҳолатларга албатта, ўзгартириш киритишни мақсад қилганмиз. Президентимиз қайд этганларидек, ўқитувчилар ўз фаолияти ва илмий изланишлари билан банд бўлиши керак», - дея Олий ва ўрта махсус таълими вазири биринчи ўринбосари Дилмурод Набиевнинг сўзларини келтирди «Кун.уз» мухбири.

Вазир ўринбосари 100 баллик рейтинг тизимида баҳоларни сарҳисоб қилишга кўп вақт сарфланишини ҳам қайд этди. 

«Айни дамда ортиқча вақт сарфламаслик ва рейтинг баҳолашдаги қийинчиликларни ҳал этиш мақсадида аввалги беш баллик тизимга ўтиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада аниқ тўхтамга келиниши билан хабар берамиз», деган Дилмурод Набиев.

 

Калит сўзлар: ўқитувчилар, ўринбосари дилмурод, ўринбосари, текширувлар, таълими вазири биринчи, таълими вазири, таълими, талабанинг, рейтинг, ортиқча, набиев, махсус таълими вазири, махсус таълими, махсус, дилмурод набиев, дилмурод, давомида, вазири биринчи ўринбосари, вазири биринчи, вазири

Мавзуга оид янгиликлар:

Олий лига, 4-тур: Пахтакор» ва «Динамо»да кутилмаган мағлубият...

Олий лига, 4-тур: Пахтакор» ва «Динамо»да кутилмаган мағлубият...

Олий Лига 24-тур учрашувлари якунланди

Олий Лига 24-тур учрашувлари якунланди

"Бункер"чилар қўлга тушишди ва тегишли жазо олишди

"Бункер"чилар қўлга тушишди ва тегишли жазо олишди

Диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар

Диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш