-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Қайта молиялаш ставкасининг кўтарилишига сабаб нима?

Сана: 07 Июль 2017 Курилди: 244 Изоҳ: 0

Халқаро пресс-клубнинг 7 июлда бўлиб ўтган сессиясида иштирок этган Марказий банк департамент директори ўринбосари Зафар Азимов Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкасининг 9 фоиздан 14 фоизга кўтарилишига изоҳ берар экан, 2017 йилда тижорат банклари томонидан жуда катта миқдорда кредитлар ажратилганига урғу берди.

 
Марказий банк вакилининг маълум қилишича, кредит қўйилмалари ҳажми олдинги йилларга нисбатан ниҳоятда ошиб кетган. Ярим йилда кредитлар ҳажмининг ўсиш даражаси 45,6 фоизни ташкил қилди. Ярим йилда кичик бизнес субъектларига 10,2 триллион сўмлик, йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 7,2 триллион сўмлик кредитлар ажратилди.
Жаҳонда молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётган бир вақтда Марказий банк нархлар барқарорлигини ушлаб туриш ва инфлацион хатарларнинг олдини олиш мақсадида қайта молиялаш ставкасини 9 фоиздан 14 фоизга кўтаришга қарор қилди. Лекин Марказий банк бошқаруви доимий равишда мамлакатдаги нархлар барқарорлигни кузатиб боради ва таҳлил қилади. Агар таҳлиллар нархларнинг барқарорлигини ва инфлацион хатарларнинг пасайганини кўрсаца, Марказий банк қайта молиялаш ставкасини қайта кўриб чиқади ва уни пасайтиради.
Зафар Азимов, Ўзбекистон Марказий банки департамент директори ўринбосари
Июнь ойида тижорат банклари устав капиталини ошириш учун 500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган. Шунингдек, Марказий банк ва мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан эркин валюта конвертациясини либераллаштириш борасида ишлар олиб борилаётгани такидланган ҳолда, яқин вақт ичида ўзгаришлар бўлиши айтиб ўтилди.
Калит сўзлар: қилди, қайта молиялаш ставкасини, қайта молиялаш, қайта, хатарларнинг, триллион сўмлик, триллион, сўмлик, ставкасини, нархлар, молиялаш ставкасини, молиялаш, марказий, кредитлар, йилда, инфлацион хатарларнинг, инфлацион, барқарорлигини

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш