-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Марадона: «Россия – Путин, гўзал аёллар ва футбол»

Сана: 10 Июль 2017 Курилди: 322 Изоҳ: 0

- Марадона Россияда!, Марадона Москвада!, Марадона «Советский спорт» таклифига кўра келди! - мазкур хабарлар яшин тезлигида бутун дунёга тарқалди.

«НАЦИОНАЛ»ЧА ҚИЗИҚИШ
Москвадаги «Националь» меҳмонхонасининг йўлаги ҳар қачонгидан кўра гавжум ва сершовқин. Аслида бу кўҳна кошона қанчадан-қанча юксак мартабали меҳмонларнинг ташрифига гувоҳ бўлмаган, дейсиз. Лекин шунга қарамасдан, Марадонанинг келиши - ўзига хос воқеа! «Россия футболни севади» - жамоатчилик ҳаракатининг махсус шарфларига бурканган болакайлар аргентиналик футбол афсонасини қуршаб олишди. Меҳмонхона хизматчилари ҳам уларга қаршилик кўрсатишмади. Балки ўша паллада улар Диего Марадонанинг шедевр голлари ва бетакрор ҳаракатларини эслаб, болаларга халал бермасликка қарор қилишгандир. Бу ёқда футбол қироли ҳам бир неча соатлик парвоздан жуда чарчаган бўлсада, кутиб олувчилардан ўз табассумини дариғ тутмади. Бош бармоғини юқорига кўтарди, демак, ҳаммаси жойида!

«МУҚОВАДАГИ КИМ?»

Енгил тановвул билан ўзини тиклаб олган футбол афсонаси ичкарига йўл олди. - Мухлисларни ёқтирмайман, журналистларни хушламайман - мулоқотни ўта кескин бошлаган Диегонинг кўзлари беихтиёр стол устидаги «Советский Спорт»нинг сўнгги сонига тушди: - Эҳа, Россиянинг энг кекса спорт нашри шуми? - аргентиналик афсонанинг чеҳраси ёришди. - О, муқовадаги бу ўйинчи ким бўлди? Муқовада тўп билан муомала қилаётган буюк футболчининг сурати ва испан тилидаги табриги жой олганди.
«Россия футболни севади» ҳаракатидаги болакайлар (айнан ҳаракат ва «Советский спорт» Марадонанинг Россияга ташрифини ташкил этди) учун Диего фотографиялар, махсус откриткалар ва ҳатто хоккей шайбаларида дастхат улашди.
- Шайба? Ахир бу хавфлику, бошга тегса ёриши аниқ - деди қирол табассум ила. Ниҳоят, навбат соҳибжамол хизматчи аёллар билан суратга тушишга келди:
- Россияда, жумладан, таҳририятингизда қандай чиройли аёллар ишлашади. Доимо футбол ўйнаш ёки ким биландир учрашиш учун бирор ерга борсам, нуқул эркакларга дуч келардим. Хайрият, бугун аввалги ноҳақликлар учун мукофот олдим. Адолат тантана қилди!

«РОССИЯ ТЕРМАСИНИ БОШҚАРИШ? АЙНАН ШУНИНГ УЧУН КЕЛГАНМАН!»
Шундан сўнг савол-жавоблар бошланди:
- Россияга биринчи марта келишингиз эмас. Айтингчи, юртимиз сизда қандай таассурот қолдирди?
- Ажойиб мамлакат, ғоят меҳмондўст!
- Яқинда сиз Россия терма жамоасига устозлик қилиш таклифини жиддий қабул қилганингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди...
- Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз, нима учун бу ерга келдим?
- Бу ҳазил эмасми?
- Яна такрорлайман: айнан шу мақсадда келдим! Режаларим жуда кўп, олдинда машаққатли меҳнат кутмоқда. Терма жамоаларни бошқариш борасида маълум тажрибага эгаман. Ахир Аргентинага устозлик қилганман. Бу футбол олдидаги мажбуриятимнинг бир қисми, холос.
- Мажбуриятингизни қисқача ифодалаб берсангиз.
- Мен иложи борича барча мамлакат, барча футболчилар ва ҳакамлар билан ишламоқчиман. Ҳаммамиз учун ҳозир энг кераклиги - миллионлар ўйинига бўлган ишончни кучайтириш.
- Ишончни йўқотиб қўйганмизми?
- Йўқ, лекин у жуда оз. Қаерга борманг, коррупцияга ўралашиб қолган ҳакамлар, ўйинчилар ҳақида эшитасиз. Бундай нохушликларга чек қўйиш лозим.
- Гап Россия футболи ҳақида кетяптими?
- Йўқ, бу жаҳон миқёсидаги муаммо.
- Яқинда сиз президент Путин билан учрашмоқчи эканингиз ва у билан футболга оид, шунингдек, унга боғлиқ бўлмаган муаммолар хусусида суҳбатлашиш ниятингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди...
- Ҳозирча ундан таклиф олганим йўқ. Лекин учрашувга умид қиламан. Путин - кумирим.Уйим деворидаги фотосуратлар ёнида Путин ва Фидель Кастронинг портретлари бор.

ИЛОҲИЙ ҚЎЛ
Вақт тиғиз ва Марадона «ВТБ-Арена»га ташриф буюриши кераклиги боис, мулоқотни қисқа савол билан якунлашга тўғри келди:
- «Илоҳий қўл» - футболдаги машҳур атама. Айтингчи, 1986 йил Аргентинага ғалаба келтирган зарбани қайси қўлингиз билан амалга оширгансиз?
- Чап қўлим билан. Бу борада ҳеч қачон адашмайман. Шундай дея Марадона хайрлашиш учун ўнг қўлини узатди.
С. РАҲМОНОВ  тайёрлади.

Калит сўзлар: ҳақида хабарлар, ҳақида, ҳакамлар, қандай, яқинда, хабарлар пайдо, хабарлар, футболни севадиraquo, футболни, футбол, устозлик, терма, спортraquo, советский спортraquo, советский, севадиraquo, савол, россияга, россия футболни севадиraquo, россия футболни

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш