-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Янги «шерлар» таништирилди

Сана: 13 Июль 2017 Курилди: 373 Изоҳ: 0
Сешанба куни «Пахтакор» марказий стадионининг анжуманлар залида клуб раҳбарияти томонидан давралар оралиғида жамоа таркибига қўшиб олинган янги футболчилар кенг оммага расман таништирилди.
 

Хабарингиз бор, «Насаф»дан Шерзод Аъзамов, Элдорбек Суюнов ҳамда «Бунёдкор»га тегишли бўлган футболчи Забиҳилло Ўринбоев фаолиятларини «Пахтакор»да давом эттириш истагини билдиришди. Шунингдек, икки легионер - Гиди Канюк (Исроил) ва Тиаго Безерра (Бразилия) ҳам «шерлар» сафига келиб қўшилишди. Бу билан «Пахтакор» раҳбариятининг трансфер бозоридаги юриши тўхтагани йўқ. Жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзенинг айтишича, муносиб номзод топилса, клуб осиёлик легионер лимитидан ҳам фойдаланишни мақсад қилган. Янги футболчиларни таништириш маросимида клуб президенти Бобур Шодиев, жамоа бош директори Дмитрий Адисман ҳам иштирок этишди. Тадбирни айнан Адисман кириш сўзи билан очди.

Д.Адисман: - Сизлар билан яна кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Сафимизга беш нафар янги футболчи келиб қўшилди. Улардан икки нафари легионер ҳисобланади. Бу футболчилар «Пахтакор»нинг шонли тарихини қайта тиклашда ўз ёрдамларини беришади. Жамоамизнинг ютуқларига ҳисса қўшишларига умид қиляпмиз ва ишонамиз.
Шундан сўнг, «Пахтакор» бош мураббийига сўз берилди.
Ш.Арвеладзе: - Бу футболчиларни таркибимизга қўшиб олганимиздан хурсандмиз. Адисман айтганидек, янги ўйинчилардан умидимиз катта. Қолганини расмий ўйинлар кўрсатади.
Матбуот вакиллари билан бўлган кичик савол-жавобдан сўнг ўша ернинг ўзида янги футболчилар шартномаларга имзо чекишди. Аввалига ушбу имкониятдан легионерлар Гиди Канюк ҳамда Тиаго Безерра фойдаланишди. Канюк «Пахтакор»да 52, Тиаго Безерра эса 77-рақамда ҳаракат қиладиган бўлди.
Г.Канюк: - «Пахтакор»нинг ўзига яраша шонли тарихга эга жамоа эканлигини биламан. Ўзбекистоннинг энг совриндор жамоаси билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Клубнинг янги марраларни забт этишига ҳисса қўшишни истайман. Айнан шу мақсадда «Пахтакор»га келдим.
Т.Безерра: - Туркияда ҳам «Пахтакор»ни яхши билишади. Шота Арвеладзенинг жамоага бош мураббий этиб тайинлангани яхши бўлди. Айнан шу мутахассиснинг таклифига кўра «Пахтакор»га ўтдим. Ўйлайманки, жамоа билан биргаликда кўплаб ютуқларга эришаман. Мақсадимиз - ОЧЛда ўйнаш. Келаси йил эса барча мусобақаларда ғолиб чиқишни ният қилганмиз.
Шундан кейин маҳаллий футболчилар Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов ва Забиҳилло Ўринбоев билан битим тузилди. Суюнов 25, Аъзамов 70, Ўринбоев эса 71-рақамни танлашди.
Ш. Аъзамов: - «Насаф»дан кетиш мен учун осон бўлмади. Энди қарор қабул қилинди, ортга йўл йўқ. «Пахтакор»га катта совринларни қўлга киритиш учун келдим.
З.Ўринбоев: - Авваламбор, «Пахтакор»дан таклиф тушганидан хурсандман. Яхши чорлов бўлди ва мен яқинларим билан маслаҳатлашгач, унга розилик бердим. Ҳужум чизиғида рақобат кучли бўлади ва мен бунга тайёрман. Бу нарса ҳар бир футболчининг ўсиши учун ёрдам беради.
Э.Суюнов: - «Пахтакор»га ўтишимда асосий омил - жамоада рўй бераётган ўзгаришлар. Бу нафақат клуб, балки Ўзбекистон учун ҳам янгилик. Менга «Пахтакор»нинг янги лойиҳаси ёқди. Айнан шу ҳолат ушбу клубга келишимга асосий сабаб бўлди. Лобанов билан рақобат? Мен рақобатдан қўрқмайман ва бунга тайёрман.
Миллий терма жамоамизнинг бугунги кундаги биринчи рақамли дарозабони Александр Лобанов ҳамда яна бир номзод посбон Элдор Суюнов ўртасидаги рақобат ҳақида берилган саволга «Пахтакор» устози қуйидагича жавоб қайтарди.
Ш. Арвеладзе: - Жамоамиздаги иккала дарвозабоннинг ҳаракати ҳам менга маъқул келди. Рақобатнинг бўлгани яхши. Шунда ҳеч бир футболчи хотиржамликка берилмайди. Ўз ўрнини йўқотиб қўймаслик учун кураш олиб боради.
 
Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Калит сўзлар: ҳисса, ҳамда, элдорбек суюнов, элдорбек, шундан, шонли, шерзод аъзамов, шерзод, хурсандмиз, хурсандман, футболчиларни, футболчилар, футболчи, ўринбоев, тиаго безерра, тиаго, тайёрман, суюнов, рақобат, пахтакорraquo

Мавзуга оид янгиликлар:

«ОЛИЙ»НИНГ 4ТА ВАКИЛИГА ЖАВОБИ

«ОЛИЙ»НИНГ 4ТА ВАКИЛИГА ЖАВОБИ

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш