-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Янгиқўрғон: Телефон учун фалокатга йўлиқишди...

Сана: 16 Июль 2017 Курилди: 454 Изоҳ: 0

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 13 июль куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги бир уй ҳожатхонасида оғир газдан заҳарланиш содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу хонадонда яшовчи фуқаро Г.Мусабоева Samsung Galaxy J7 уяли телефонини уйидаги ҳожатхонага тушириб юборган. Шу куни Мусабоева томонидан ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев телефонни олиб чиқиш учун бирин-кетин ҳожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан заҳарланиб, ҳушдан кетишган. Шифокор ёлланма ишчиларни қутқариб олиш учун ҳожатхона тубига тушаётиб заҳарланиб, ҳушини йўқотган. Наманган вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари келиб тушган хабардан сўнг қисқа муддат ичида воқеа жойига етиб бориб, вафот этганларни ҳожатхона тубидан олиб чиқишган.

Фуқаролар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев воқеа жойида, фуқаро Қ.Ирисбоев эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда жон берган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Калит сўзлар: ҳожатхона тубига, ҳожатхона, қирғизбоев, фуқаро, тубига, томонидан, наманган вилояти, наманган, мусабоева, мурзалиев, заҳарланиб, газдан, воқеа, вилояти

Мавзуга оид янгиликлар:

Янги туғилган қизалоғини қопга солиб, ҳожатхонага ташлади-я! (видео)

Янги туғилган қизалоғини қопга солиб, ҳожатхонага ташлади-я! (видео)

23 нафар покистонлик ширинликдан заҳарланиб, ўлди

23 нафар покистонлик ширинликдан заҳарланиб, ўлди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш