-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Тана аъзоларини кўчириш ҳақида қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Сана: 27 Августь 2017 Курилди: 187 Изоҳ: 0

Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида қонун лойиҳаси умумуй муҳокамага ҳавола этилган.

 
Қонун лойиҳаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган. Конун лойиҳаси 5 бўлим, 22 моддадан иборат.
Қонуннинг асосий мақсади — замонавий фан ва тиббиёт амалиёт ютуқларини ҳисобга олган ҳолда инсон органлари, тўқима ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Қонун лойиҳасида асосий тушунчалар қайд этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатлари, трансплантация органларини олувчи, тайёрловчи, сақловчи, транспортировка ва трансплантация қилувчи муассасаларга аниқлик киритилган.
Шунингдек, трансплантация қилинувчи органларнинг шарти ва тартиби белгиланган.
Трансплантация — бу ўлган одам ёки тирик донор — ўзининг ҳаёт функцияларини бажаришга қодир бўлмаган одамлардан етишмайдиган ёки жароҳатланган органлар, тўқималар ва (ёки) ҳужайраларни касал инсонга хирургик муложалар йўли билан кўчириш ёки манипуляция қилиш ҳисобланади.
Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини кўчириб ўтказиш учун реципиентнинг розилиги шартлари келтирилган. Реципиент, шунингдек, тирик донорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам аниқлик киритилган.
Қонун лойиҳасини ўқиб, соҳага дахлдор кишилар у ҳақдаги фикр мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари мумкин.
Ушбу ҳужжат лойиҳаси 2017 йил 7 сентябрига қадар муҳокама қилинади.
Қонунни 2018 йил 1 январда кучга киритиш режалаштирилган.
Калит сўзлар: ҳужайраларини, қонун, қилиш, шунингдек, трансплантация, тирик, соғлиқни сақлаш, соғлиқни, сақлаш, органлари, лойиҳаси, киритилган, инсон органлари, инсон, асосий, аниқлик киритилган, аниқлик, mdash

Мавзуга оид янгиликлар:

Вафот этганларнинг органлари марҳум рухсатисиз бошқа беморларга қўйилади

Вафот этганларнинг органлари марҳум рухсатисиз бошқа беморларга қўйилади

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш